← Назад
Решение #634894 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| амда ушбу кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 март
4-1103-2301/412-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар Чиноз
туман
прокуратураси
"HUDUDGAZTA`MINOT"
акционерлик
жамияти
манфаатида, жавобгар "CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти
хисобидан 81.004.185,57 сўм асосий қарз, 40.778.122,36 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "HUDUDGAZTA`MINOT"
акционерлик жамияти ишончли вакили В.Акбаралиев (ишончнома асосида),
жавобгар "CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти раҳбари
О.Усмоновлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
Чиноз
туман
прокуратураси
"HUDUDGAZTA`MINOT"
акционерлик жамияти манфаатида, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти хисобидан
81.004.185,57 сўм асосий қарз, 40.778.122,36 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "HUDUDGAZTA`MINOT"
акционерлик жамияти ишончли вакили В.Акбаралиев даъво аризадаги важларни
такрорлаб, судга тузилган далолатнома нусҳаларини тақдим этиб, жавобгар
"CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти томонидан истеъмол
қилинган газ қиймати ва тузилган далолатномаларга асосан бугунги кунда
81.004.185, 57 сўм миқдорда асосий қарздорлиги вужудга келганлигини, асосий
қарздоорлик ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли 40.778.122,36 сўм миқдорда
пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Шунингдек, судда сўралган жавобгар "CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари О.Усмонов даъвога нисбатан ўзининг эътирозини
билдириб, истеъмол қилинган табиий газ учун қисман тўловларни амалга ошириб
келганлигини, 81.008.185,57 сўм ассоий қарзнинг бир қисми табиий газдан
фойдаланиш
қоидалари
бузилганлиги
юзасидан
расмийлаштирилган
далолатномаларга асосан ҳисобланганлигини, бугунги кунда иқтисодий аҳволи
ночорлигини, асосий қарзни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдирди.
Гарчи даъвогар Чиноз туман прокуратураси тегишли тартибда, суд ажрими
орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да,
бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво аризаси юзасидан ўз фикр
ва мулоҳазаларини билдирмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд.
Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини
инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди.
Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда
тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган
тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг талабларини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, "HUDUDGAZ TOSHKENT" газ таъминоти
филиали (бундан буён матнда-"Етказиб берувчи" деб юритилади) ҳамда "CHINOZ
OMAD
LIDER"
масъулияти
чекланган
жамияти
(бундан
буён
матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 20 февралда "Табиий
газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида"ги
12-07/215-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Етказиб берувчи" ўз
зиммасига газ тармоқлари орқали "Истеъмолчи"нинг келишилган буюртманомаси
бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олиши, "Истеъмолчи" эса ўз
зиммасига ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул
қилиш мажбуриятини олиши ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириши юзасидан ўзаро келишган.
"Етказиб берувчи" мазкур шартномага асосан ўз мажбуриятини тўлиқ
бажариб, "Истеъмолчи"га табиий газ маҳсулотини етказиб берган бўлиб,
"Истеъмолчи" эса шартнома шартларини (тўлиқ) бажармаган ҳолда, етказиб
берилган табиий газ ҳаққини тўлаб бермаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
"Етказиб
берувчи"
томонидан
шартнома
шартлари
бажарилиб,
"Истеъмолчи"га ўз вақтида табиий газ маҳсулоти етказиб берилган бўлса-да, аммо
"Истеъмолчи" шартнома шартларига риоя қилмасдан, тўловларни амалга
оширмаганлиги натижасида, "Етказиб берувчи" олдида 2021 йил 01 январь
кунидан 2022 йил 01 октябрга қадар жами 52.854.985,57 сўмлик табиий газ
маҳсулотидан фойдаланиб, фойдаланилган маҳсулот учун жами 11.373.600 сўм
тўлов амалга ошириб қолган қисмидан 41.481.385,57 сўм қарз бўлиб қолган.
Шунингдек, 2021 йил 27 февралда улгуржи истеъмолчи томонидан табиий
газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланиб 002012-сонли
расмийлаштирилган далолатномага асосан 10.627.200 сўм;
2021 йил 19 майда улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан
фойдаланиш
қоидалари
бузилганлиги
аниқланиб
002015-сонли
расмийлаштирилган далолатномага асосан 12.183.600 сўм;
2022 йил 19 июлда улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан
фойдаланиш
қоидалари
бузилганлиги
аниқланиб
002073-сонли
расмийлаштирилган далолатномага асосан 8.698.000 сўм;
2022 йил 09 сентябрда улгуржи истеъмолчи томонидан табиий газдан
фойдаланиш
қоидалари
бузилганлиги
аниқланиб
002093-сонли
расмийлаштирилган далолатномага асосан 8.014.000 сўм;
"CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти томонидан табиий
газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги юзасидан расмийлаштирилган
далолатномаларга асосан жами 39.522.800 сўм қарздорлик ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш юазсидан
2023 йил 16 февралда 54-01-08-11/167-сонли талабнома юборилган бўлса-да,
мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-238-моддаларига кўра
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги
ҳамда ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб бериши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам
буюртмачи
шартнома
мажбуриятларини
бажармаганлиги
сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Жавобгар "CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти даъвогар
"HUDUDGAZTA`MINOT"
акционерлик
жамияти
олдида
2023
йил
01 февраль ҳолатига истеъмол қилинган табииий газ қийматидан 41.481.385,57
сўм, ҳамда газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги юзасидан
расмийлаштирилган далолатномаларга асосан жами 39.522.800 сўм, жами
81.004.185,57 сўм қарздорлик вужудга келган.
Ушбу ҳолат суд жараёнида сўралган тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари ҳамда иш хужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асослилигини инобатга олиб уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан ҳисоб-китобларни тақдим этмаган ҳолда 40.778.122,36 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандига асосан тўлов
муддати ўтган ҳар бир кечиктирилган кун учун 0.4 фоиз миқдорда, бироқ муддати
ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня хисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган
ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги
ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
Гарчи даьвогар жавобгардан қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлик ҳолати
юзасидан пеняни ундиришни талаб қилган бўлса-да, аммо даъвогарнинг ўзи
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандига зид равишда етказиб
берилган табиий газ учун олдиндан тўлов амалга оширилмасдан туриб махсулот
етказиб бериб, дебиторлик қарзини вужудга келишига шахсан ўзи сабабчи
бўлганлиги, қарздорлик текшириш ҳолатлари юзасидан аниқланиб, оширилган
коэффициент миқдорида ҳисобланганлигини инобатга олиб, ушбу талаб
хужжатлар асосида исботланмаганлиги сабабли, қаноатлантиришдан рад
қилишни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 81.004.185,57 сўм асосий
қарзни ундиришни, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришдан
рад қилишни низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга
олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333моддалари, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "CHINOZ OMAD LIDER" масъулияти чекланган жамияти
хисобидан:
Даъвогар "HUDUDGAZTA`MINOT" акционерлик жамияти 81.004.185,57 сўм
асосий қарз, 30.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 2.435.646,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов