Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/337 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "FERON SERVIS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый BODOMOV BEGIZOD BAXRIYEVICH фермер хўжалиги
Source ID 1069850 Claim ID 3186721 PDF Hash a61d7ab9a15cc62b... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 419-моддаси ФКнинг 419 law
ФКнинг 388-моддаси ФКнинг 388 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 396-моддаси ФКнинг 396 law
сотиб олувчи сотувчига ушбу Кодекснинг 331-моддаси сотиб олувчи сотувчига ушбу Кодекс 331 code_article
ФКнинг 397-моддаси ФК 397 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 13 март 4-1405-2301/337-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.К.Мажидов, ушбу кун Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 1 146 000 000 сўм асосий қарз, 165 024 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакиллари Ф.Н., С.А. (2023 йил 10 мартдаги 12 ва 14-сонли ишончномалар асосида), жавобгар вакили Б.Б. (раҳбар)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ : Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 1 ноябр куни қуруқ мевалар сотиб олиш учун жами суммаси 1 661 692 500 сўмлик 01/11-сонли шартнома тузилганлиги, унга асосан 2021 йил 2 ноябр куни жавобгарнинг ҳисоб рақамига 1 146 000 000 сўм миқдорида пул маблағи олдиндан тўлов сифатида даъвогар томонидан кўчириб берилганлиги, бироқ, жавобгар ҳозиргача шартномада кўзда тутилган махсулотларни бермасдан ва пул маблағларини қайтармасдан келаётганлиги, жавобгарга пул маблағларини қайтариш тўғрисида талабнома юборилганлиги, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги, шартноманинг 5.1-бандида маҳсулот етказиб бериш кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня тўланиши назарда тутилганлиги, пенянинг суммаси 165 024 000 сўмни ташкил этганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 146 000 000 сўм асосий қарз ва 165 024 000 сўм пеняни ундириб бериш сўралган. Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ушбу холатда, суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига асосланиб, ишни Палата вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили Б.Б. ўз тушунтиришида, ҳақиқатда унинг даъвогар олдида 1 146 000 000 сўм қарзи мавжудлигини, бироқ унинг молиявий аҳволи яхши бўлмаганлиги учун маҳсулотни ҳам бераолмаганлигини, пул маблағларини ҳам қайтариш имконияти бўлмаганлигини, ушбу қарздорлигини яқин кунларда кредит олиб тўлаб беришини маълум қилиб, молиявий аҳволини инобатга олиб пеня суммасини камайтирган ҳолда қарор қабул қилишни сўради. Суд, тарафлар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Сотувчи) ва ХХХ (Харидор) ўртасида 2021 йил 1 ноябрда 01/11-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Сотувчи» «Харидор»га қуруқ мевалар (бундан буён матнда - махсулот деб номланади)ни сотиш, «Харидор» эса товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг умумий суммаси 1 661 692 500 сўм (ҚҚС билан бирга)ни ташкил этган. Шартноманинг 3.1-бандида «Харидор» «Сотувчи»нинг ҳисоб рақамига пул кўчириш йўли билан олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш ва «Сотувчи» ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушганидан сўнг 20 куни ичида «Харидор»га товарларни топшириш мажбуриятини олган. ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим. «Харидор» «Сотувчи»ининг ҳисоб рақамига 2021 йил 2 ноябр куни 147-сонли тўлов топшириқномасига асосан 1 146 000 000 сўм пул маблағини кўчириб берган. ФКнинг 388-моддасига кўра, сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шарт. Бироқ, «Сотувчи» томонидан «Харидор»га шартномада назарда тутилган махсулотларни топширмаган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг манзилига ўтказиб берилган пул маблағини 3 кун ичида қайтаришни сўраб 2022 йил 30 июн куни 01-юр/2022-сонли талабнома юборилган. Бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 396-моддасига кўра, агар сотувчи сотилган товарни сотиб олувчига топширишдан бош тортса, сотиб олувчи олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ҳақли. Сотувчи хусусий аломатлари билан белгиланган ашёни топширишдан бош тортса, сотиб олувчи сотувчига ушбу Кодекснинг 331-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли. ФКнинг 397-моддаси иккинчи қисмига кўра, товарга мансуб ашёлар ёки ҳужжатлар сотувчи томонидан кўрсатилган муддатда топширилмаса, агар олдисотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи товардан воз кечишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 146 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1-бандида, агарда маҳсулот етказиб бериш кечиктирилса «Сотувчи» «Харидор»га ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,04 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган маҳсулотнинг 25 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан маҳсулотларни етказиб бериш 360 кунга кечиктирилганлиги сабабли 1 146 000 000 сўм х 0,04 фоиз = 458 400 сўм х 360 кун = 165 024 000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеня суммасини ундиришни сўраган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 1 146 000 000 сўмлик маҳсулотларни етказиб бермаган, шунингдек ушбу қарзини бугунги кунга қадар тўлаб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд мажлисида ишдаги хужжатлардан аниқланишича, даъвогар ўз вақтида ушбу қарздорликни ундириб олиш бўйича чораларни кўрмаган ва пеня суммасининг ошиб кетишига кўмаклашган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 66 009 600 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 66 009 600 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 99 014 400 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш 4 ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 1 146 000 000 сўм асосий қарз ва 66 009 600 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 99 014 400 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 26 220 480 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 1 146 000 000 сўм асосий қарз ва 66 009 600 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 99 014 400 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 26 220 480 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов