← Назад
Решение #634942 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 170 | — | code_article | |
| нинг | 474 | — | law | |
| аролик кодекси | 238 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳар
2023 йил 13 март
4-1504-2301/865-сонли иш
раислигида, судья ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ва жавобгар вакили иштирокисизда, даъвогар “Фарғона ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг, жавобгар “Тошмирзабобо” фермер
хўжалигидан жами 33 743 689 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига кўра, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг Тошлоқ
туман Электр таъминоти корхонаси ва “Тошмирзабобо” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида электр энергияси
таъминоти бўйича 2018 йил 1 аперль куни 420302-сонли шартнома тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогарнинг Тошлоқ туман Электр таъминоти корхонаси
жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб
беришни, жавобгар эса етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган
тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига
олган.
Даъвогарнинг Тошлоқ туман Электр таъминоти корхонаси томонидан
жавобгарга электр энергияси етказиб бериб келинган, бироқ жавобгар
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга
оширмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 23176040 сўм асосий қарз, 10567649 сўм пеня ва почта харажати
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза таыдим этиб, ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгарнинг юридик манзили Тошлоқ туман Иштирхон МФЙ
Гулистон кўчасига суднинг ажрими юборилган бўлсада, лекин почта
томонидан (Қабул қилиб олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди) деб
қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - Иқтисодий процессуал кодекс деб юритилади) 128-моддаси, иккинчи
қисмининг 2-бандига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум
бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи
бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор
қилган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Иқтисодий процессуал кодекс 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд, низони даъвогар ва жавобгар йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин деб топади.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
Фуқаролик кодекси деб юритилади)нинг 474-моддасига кўра, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш Қоидалари”нинг 127-бандига кўра, электр энергияси
истеъмолчилари фойдаланган электр энергияси учун ўз вактида ҳақ тўлашга
мажбурдирлар.
Жавобгар тўловларни ўз вақтда амалга оширмагани оқибатида уни 2022
йил 1 декабрь ҳолатига электр энергияси истеъмолидан даъвогар олдида
23176040 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси ҳисобрақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли ижро этилмаган.
Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан
жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, шу
кунгача қарздорлик тўлиқ тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай
келинган.
Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Бу ҳолатда суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида, ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб
ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов
муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус
тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня
ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг
50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар 10567649 сўм пеня ҳисоблаб, жавобагрдан
ундиришни сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби судга тақдим этилди.
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Бу ҳолатда, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, тарафларнинг ўз мажбуриятларини қай даражада бажарганлигини,
даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмагани
қарздорлик ва пеняни ошишига олиб келганлигини, шунингдек даъвогарнинг
манфаатини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 5283824,5 сўмга
қадар камайтиришни лозим топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, агар даъвогар
томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб,
бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган
неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгардан 23176040 сўм асосий қарз, 5283824,5 сўм
пеня ва 30000 сўм почта харажати ундиришни, даъвони қолган қисмини рад
этишни, шунингдек жавобгардан республика бюджетига 674 873,78 сўм давлат
божи ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
фойдасига, жавобгар “Тошмирзабобо” фермер хўжалигидан 23176040 сўм
асосий қарз, 5283824,5 сўм пеня ва 30000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгардан республика бюджетига ишни кўриш билан боғлиқ
674 873,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ишда иштирок этувчи тарафлар қонунда белгиланган тартибда мазкур
ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протест келтириш) беришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
А.А.Акбаров