← Назад
Решение #634951 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онун | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 13 март
4-1501-2302/1956-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида,
судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И.
Толипов ( 2023 йил 13 март кунги 01-30/3001-34/2473-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, даъвогар НОМИнинг жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган
жамиятидан 104 504 791 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар НОМИ судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 104 504 791 сўм тўланган пенсия пулини
ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни сўра,
жавобгардан ишловчи ходииимларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг
Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг
12-моддасининг “б” бандига
асосан пенчия ёшига етмасдан имтиёзли пенсия тайинланганини
ва тўланган
пенсия иш берувчи томонидан қопланишини тушунтириб ўтди.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар
томонидан олингани почта алоқа хизматининг маълумотномаси билан тасдиқланади,
лекин вакили судга келмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида
хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида
асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш материалларига қараганда, жавобгарда ишлаган О. Алибоев, Е. Муродов,
С. Тургунова, М. Закиров, А. Куркин, Т. Утанов, М. Исакова, С. Ўринбоева, А.
Ахмадалиеваларга Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён мантда Қонун деб юритилади) 12моддасининг биринчи қисмининг “б” бандига асосан охирги иш жойидан қатъи
назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга
қисқартирилган ҳолда пенсия олиш пенсия тайинланиб, 2022 йилни январь-декабрь
ойларида жами 107 504 791 сўм пенсияси тўланган.
Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан
қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини
бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига
учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга
мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.”
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг
яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги
ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида
регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида
“Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача
мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб
белгиланган.
Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар
томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс
даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси
юклатилган.
Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган
нафақа тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабномалар юборган.
Талабномалар жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг реестрлари билан
тасдиқланади. Жавобгар тўловни амалга оширмагани учун даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат этган.
Суд даъвогарнинг даъво талаби бахтсиз ҳодиса бўйича расмийлаштирилган
далолатнома, тиббиёт маълумотнома, тўланган пенсия ҳақидаги маълумотномалар ва
бошқа иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Даъво талаби асосли бўлгани учун уни
тўла қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 12 702 656,25 сўм тўланган
пенсия пулларини ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек
жавобгардан 300 000 сўм давлат божини бюджетга ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар НОМИ фойдасига “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан
регресс тартибида 104 504 791 сўм тўланган пенсия пуллари ва 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
3
Жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 300 000 сўм давлат
божи республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор
протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова