← Назад
Решение #634961 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуни | 15 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| онуннинг | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 131 | — | code_article | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
7 767 символов
BUXORO VILOYAT
ROMITAN TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
201000, Romitan tumani,
A.Temur ko`chasi, 40
РАМИТАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Tel:(+99865) 552-33-34, fax: 552-26-65
E-mail: i.romitan@sud.uz
201000, Romitan tumani,
A.Temur ko`chasi, 40
АЖ Р И М
(Медиация келишувини инобатга олиш ва даъвони кўрмасдан қолдириш
тўғрисида)
Ромитан тумани
4-2006-2301/331-сонли иш
Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Г.Абдуллаев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидовнинг котиблигида, даъвогарнинг
(ишончнома асосида) вакили А.Қаҳҳоров иштирокида, даъвогар “ЕЕЕЕЕ”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “ЙЙЙЙЙ” фермер
хўжалигидан жами 727.973.728 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
20 сентябрь кунида 2-28-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар даъвогарга умумий миқдори
966.410.000 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Жавобгар эса шартноманинг бандига кўрсатилган мажбуриятни лозим даражада
амалга ошириб қолган 493.388.728,61 сўмлик маҳсулот етказиб бермаган.Шу
ҳолатлар даъвогар даъво аризасида илова қилинган икки томонлама таққослаш
далолатномасида акс эттирилган.
Етказиб берилган маҳсулотлар жавобгар томонидан белгиланган тартибда
қабул қилиб олинган ва тасдиқланган.
Аммо жавобгар даъвогар томонидан шартномасий мажбурият бажарилган
бўлишига қарамасдан, шартноманинг 4.2-банди бўйича тўловларни амалга
оширмаган.
Ҳосил бўлган қарздорлик суммасини тўлаб беришни сўраб, мурожаат
қилган бўлишига қарамасдан, талабнома ижроси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, даъво талаби билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
медиация келишуви тузилганлиги боис, ушбу келишувни инобатга олишни
сўрашди.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар ва палата вакиллари суд
мажлисида иштирок этишмади, ишни ўзларининг вакиллари иштирокисиз кўриш
тўғрисида ариза тақдим этишмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасини қўллаш ишни жавобгар ва палата
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра тарафлар
ўртасидаги медиация келишувини инобатга олишни, даъвогарнинг даъво
талабини кўрмасдан қолдиришни, иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги боис
давлат божи ундирмасликни, ишни кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм почта
харажати тўловини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топади.
Иш суд мажлисида кўрилаётган кунда тарафлар ўртасида, яъни
2023 йил 13 мартда тарафлар ўртасида бугунги кунда мавжуд асосий
қарздорликни тан олган ҳолда мазкур қарздорликни 2023 йил 15 сентябрь кунига
қадар тўлиқ тўлаб бериш, даъвогар эса даъво талабининг жарима ва почта
харажати қисмидан тўлиқ воз кечиш ҳақида кўп томонлама медиатор Ж.Мирзаев
иштирокида медиация келишуви имзоланган.
“Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
15-моддаси биринчи-иккинчи қисмларида медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги
асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкинлиги
белгиланган.
Ушбу қонуннинг 16-моддасига кўра медиацияни қўллаш тўғрисидаги
келишув шартномадаги унинг таркибий қисми бўлган шарт тарзида ёки алоҳида
келишув тарзида ёзма шаклда тузилади.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда тарафлар ўртасида келиб
чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёки муайян низолар медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш йўли билан ҳал этилиши кераклиги ҳақидаги
қоида бўлиши лозим.
Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишувда низо предмети ҳақидаги,
медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, медиация
тартиб-таомилини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларда тарафларнинг
иштирок этиш шартлари ҳақидаги, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш
муддатлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши мумкин.
Мазкур қонуннинг 29-моддасида медиация тартиб-таомилини амалга
ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган
тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.
Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг манфаатларини
кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахс мазкур давлат органининг ёки
бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга ҳақли.
Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар
томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
Медиатив келишув бажарилмаган тақдирда тарафлар ўз ҳуқуқлари ҳимоя
қилинишини сўраб судга мурожаат этишга ҳақли.
Медиатив келишув бажарилмаслигининг оқибатлари тарафлар томонидан
ушбу келишувнинг ўзида белгилаб қўйилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
131-моддасига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив
келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин.
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида имзоланган ушбу медиация келишуви бошқа
шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатмаслигини,
медиация келишувидаги шартлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаганлигини
инобатга олиб, суд тарафлар ўртасида бугунги кунда мавжуд асосий
қарздорликни тан олган ҳолда мазкур қарздорликни 2023 йил 15 сентябрь кунига
қадар тўлиқ тўлаб бериш, даъвогар эса даъво талабининг жарима ва почта
харажати қисмидан тўлиқ воз кечиш ҳақида кўп томонлама медиатор Ж.Мирзаев
иштирокида тузилган медиация келишувини инобатга олишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддасининг 9-бандига ва “Медиация тўғрисида”ги қонунининг
17-моддаси олтинчи қисмига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши
белгиланган.
Шунга кўра суд, тарафлар ўртасидаги медиация келишувини инобатга
олишни, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, иш бўйича
давлат божи ундирилмаслиги боис давлат божи ундирмасликни, ишни кўриш
билан боғлиқ тўланган 30.000 сўм почта харажати тўловини даъвогар зиммасига
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси 107-моддаси 53-банди, 108-моддаси, 195-моддаларини
қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Тарафлар ўртасидаги 2023 йил 13 мартда тузилган бугунги кунда мавжуд
асосий қарздорликни тан олган ҳолда мазкур қарздорликни 2023 йил 15 сентябрь
кунига қадар тўлиқ тўлаб бериш, даъвогар эса даъво талабининг жарима ва почта
харажати қисмидан тўлиқ воз кечиш ҳақида кўп томонлама медиатор Ж.Мирзаев
иштирокида тузилган медиация келишуви инобатга олинсин.
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “ЕЕЕЕЕ” масъулияти чекланган жамиятининг олдиндан тўлаган
30.000 сўм почта харажати тўлови инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан норози тараф Бухоро вилоят судига белгиланган
тартибида шикоят қилиш ёки прокурор (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Г.Абдуллаев