Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/526 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридагибўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Гулхаё Шоҳнур масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139839 Claim ID 3178049 PDF Hash 81e811739dc99883... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 111-моддаси ФКнинг 111 law
Мазкур кодекснинг 539-моддаси Мазкур кодекс 539 code_article
ФКнинг 574-моддаси ФКнинг 574 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1107-2301/526-сонли иш Оҳангарон шаҳри Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединов котиблигида, даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “GULHAYO SHOHNUR” МЧЖ ва учинчи шахс Оҳангарон туман 19-сонли умумий ўрта-таълим мактабига нисбатан жавобгар ҳисобидан 10 486 545 сўм асосий қарз ва 2 786 033 сўм пеня жами 13 272 578 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Т.Норқобилов (2023 йил 18 январдаги 116/01-08-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Г.Жўраева (раҳбар), (учинчи шахс вакили иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “GULHAYO SHOHNUR” МЧЖ ва учинчи шахс Оҳангарон туман 19-сонли умумий ўрта-таълим мактабига нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида Оҳангарон туман 19-сонли умумий ўрта-таълим мактаби иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон туман Марказий МФЙ Мустақиллик кўчаси манзилида жойлашган умумий майдони 25 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича 1435/08-21-А-сонли шартнома тузилганлиги, бироқ жавобгар “GULHAYO SHOHNUR” МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) томонидан шартнома бўйича ижара ҳақи учун тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгар МЧЖ ҳисобидан 10 486 545 сўм асосий қарз ва 2 786 033 сўм пеня жами 13 272 578 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабларини қувватлаб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. даъво талабларини қисман тан олиб, асосий қарздорликни тўлаб беришини билдириб, суддан даъвогарнинг пеня ундириш талабларини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Учинчи шахс вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд, иш юзасидан даъвогар ва жавобгар вакилининг важларини ва фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), “GULHAYO SHOHNUR” МЧЖ (Ижарага олувчи) ва учинчи шахс Оҳангарон туман 19-сонли умумий ўрта-таълим мактаби (балансда сақловчи) иштирокида Тошкент вилояти Оҳангарон туман Марказий МФЙ Мустақиллик кўчаси манзилида жойлашган умумий майдони 25 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш бўйича 2021 йил 23 декабрдаги 1435/08-21-А-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига Тошкент вилояти Оҳангарон туман Марказий МФЙ Мустақиллик кўчаси манзилида жойлашган умумий майдони 25 кв.мдан иборат бўлган бино-иншоотни ижарага бериш, ижарага олувчи ушбу объектни қабул қилиш ва ижара тўловларини тўлаб бериш ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажариш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2022 йилнинг 26 октябрь куни ушбу шартномага 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилиб, унга кўра ижара муддати 2022 йилнинг 01 январидан 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўзгартирилган. Ижара ҳақи миқдори бир йилга 10 486 545 сўм қилиб белгиланган. ФКнинг 111-моддасига кўра, ер участкалари ва бошқа кўчмас молмулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Мазкур кодекснинг 539-моддасининг иккинчи қисмида кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги белгилаб қўйилган. ФКнинг 574-моддасига асосан бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Аниқланишича ижара шартномаси дастлаб бир йил муддатга, ижара шартномасига қўшимча киритилиб, яна бир йил муддатга тузилган. Ижарага олувчининг 2023 йил 18 январь куни ҳолатида даъвогар ижарага берувчи олдида ижара тўловларидан бўлган жами қарздорлиги 10 486 545 сўмни ташкил қилади. Аниқланишича ушбу қарздорлик суд мажлиси кунига қадар тўлаб берилмаган. Ушбу ҳолатлар ишдаги ҳужжатлар билан, хусусан ижара шартномаси, қўшимча келишув шартномаси, объектнинг ижара тўлови тўғрисидаги тарафлар ўртасида тузилган келишув, объектни топшириш қабул қилиш далолатномаси ҳамда даъвогар ва жавобгар вакилларининг судда берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантириш, жавобгардан даъвогарга 10 486 545 сўм асосий қарздорлик ундирилиши лозим. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддаси ва шартноманинг 8.2-бандига асосан даъвогар томонидан жавобгар ижара ҳақи бўйича тўловни кечиктирганлиги учун неустойка ҳисобланиб, жавобгардан 2 786 033 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Қонуннинг 32-моддасига асосан етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шартноманинг 6.1-бандига асосан ижара ҳақи учун тўловлар ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига ҳар ойнинг 10 санасидан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим. Шартноманинг 8.2-бандига асосан ижарага олувчи ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармагани ҳамда шартномада назарда тутилган ижара тўловини ўз муддатида тўлаламаганлиги учун ижарага берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Бироқ 2022 йилнинг февраль-декабрь ойлари учун 10 486 545 сўм ижара тўлови 2023 йилнинг 18 январь кунига қадар амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 782 712 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан давлат божи ва почта харажати жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “GULHAYO SHOHNUR” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 10 486 545 сўм асосий қарз, 1 782 712 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.Б.Тўраев