← Назад
Решение #635093 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/2249-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага
асосан) ХХХ, жавобгар вакиллари (ишончномага асосан) ХХХ, ХХХларни иштирокида,
даъвогар “А” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» ҳисобидан 10 141 428 сўмни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“А” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 10 141 428 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан
бугунги кунга қадарли қисман тўловлар амалга оширилиб, 8 741 428 сўм қарздорлик
қолганлиги сабабли даъвони ушбу қисмини қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъвони тан олиб, қисман тўловлар амалга оширилганлигини
инобатга олиб, қолган 8 741 428 сўм қарздорликни бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат
берилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали
(“Етказиб берувчи”) билан «Б» (“Истеъмолчи”) ўртасида 2021 йил 12 октябрь кунги
02/721-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш
юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ
етказиб бериш мажбуриятини олади, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу
шартноманинг 1.3.-бандида кўрсатилган хажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олади
ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга оширади.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, “Истеъмолчи” мазкур шартнома асосида етказиб
берилган газ учун тўловни амалга ошириши шарт.
Шартноманинг 4.6.-бандига кўра, “Истеъмолчи” ҳар ойнинг 10 санасига қадар
аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга ошириши
кераклиги белгиланган.
Мазкур шартнома шартлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган газ учун тўловлар муддатида амалга оширилмасдан
келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган
энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик солиштирма далолатнома ва счет-фактуралар билан ўз
тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 10 141 428 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди, лекин жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қисман тўловлар амалга оширилиб, 8 741 428 сўм асосий қарздорликк қолганлиги
сабабли даъвони ушбу қисмини қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 8 741 428 сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта
харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 300 000
сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68,
118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» ҳисобидан 8 741 428
сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта харажатлари, жами 8 771 428 сўм
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Б»дан 300 000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев