Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2203/4433 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Мамадалиев Бахромжон Шарибжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси Ответчик / Подсудимый "ICE MILK BIF" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1041185 Claim ID 3175981 PDF Hash 8f282341f252754f... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 275-моддаси нинг 275 law
ИПКнинг 273-моддаси ИПКнинг 273 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON REUSPBLIKASI FARG‘ONA VILOYAT SUDI ФЕРГАНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН Farg’ona shahar, S.Temur ko’chasi г Фергана, ул. С.Темура Protected by PDF Anti-Copy Free Тel: (73 )243-16-79 Fax: (73)243-17-43 Веб-сайт: www.sud.uz Электрон почта манзили:i.fargona@sud.uz (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Акбаров Апелляция инстанцияда маърузачи судья Б.Мамадалиев Фарғона шаҳри 4-1504-2203/4433-сонли иш Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида, вилоят судининг судьяси Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Ф.Амановлардан иборат таркибда, судья катта ѐрдамчиси Р.Зокировнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Камолов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Х.Болтабоев (паспорт асосида) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХХХХХХХХ манфаатида жавобгар YYYYYYYYYдан $$$$$$ сўм асосий қарз ва почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYYYY келтирган апелляция шикояти ва иш ҳужжатларини Фарғона вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХХХХХХХХ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар YYYYYYYYYдан $$$$$$ сўм асосий қарз ва почта харажатини ундиришни сўраган. Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги сабабли унинг оқибатлари қўлланилиб, жавобгар YYYYYYYYYдан даъвогар ХХХХХХХХХХ фойдасига $$$$$$ сўм ундирилиши, шунингдек, даъвогар ХХХХХХХХХХдан Республика бюджетига %%%%% сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Даьвогар томонидан тўланган 24000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар YYYYYYYYY апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар раҳбари кўргазма бериб, ҳозирда МЧЖ фаолиятини бошлаганлигини, уч ой муддатда барча тўловларни тўлаб беришлигини билдириб, судлов ҳайъатига апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ѐзма ариза тақдим қилди ҳамда апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, жавобгар томонидан инвестиция лойиҳасини амалга оширилишини қўллаб-қувватлашини, ижара тўловларини кечиктириб туришлари мумкинлигини, суднинг ижро ҳужжатини ҳам Мажбурий Protected ижро бюросига қилмай туришлигини, жавобгар билан by тақдим PDF Anti-Copy Free келишишга тайѐр эканликларини билдириб, жавобгарнинг апелляция to Pro Version to Remove the Watermark) шикоятидан воз(Upgrade кечиш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буѐн матнда “ИПК” – деб юритилади)нинг 275-моддасига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 273-моддаси 4-бандига кўра, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиши белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосан, судлов ҳайъати суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, апелляция инстанцияси суди жавобгар апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни, апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган ***** сўм давлат божи 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 273, 275, 281-моддаларини қўллаб, АЖРИМ Қ И Л А Д И: Жавобгар YYYYYYYYYнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган **** сўм давлат божи 30 000 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги тушунтирилсин. Мазкур ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур ажримдан норози тараф бир йил муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Б.Мамадалиев ҳайъат аъзолари М.Умматова Ф.Аманов