Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/424 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оққўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1045346 Claim ID 3199753 PDF Hash f1995b217e1b37fe... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддасининг 1-қисми кодекси 111 1 code_article
збекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддаси збекистон Республикаси ИПК 217 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 4-моддаси ИПКнинг 4 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март 4-1103-2301/424-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили Ш.Абдурахманов (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси маъмурий биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда "аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "жавобгар" деб юритила-ди)нинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Жавобгар бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади шунингдек, суд муҳокамасини унинг иштироксиз кўриб чиқиш юзасидан мурожаат қилмаган. Суднинг аризани иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими электрон маълумотлар базаси орқали жавобгарнинг шахсий кабинети(юридик манзили)га юборилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда "ИПК" деб юритилади) 128, 220-моддаларига кўра, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакили) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси ишончли вакили Ш.Абдурахманов аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамиятининг бир неча бор шахсий кабинетига электрон шаклда хабарнома ва огохлантириш хатлари юборилган бўлса-да, белгиланган муддатларда жавобгар томонидан 2023 йил учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган обект бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисобот тақдим этилмаганлигини, 10 кунга қадар ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилинганлигини, аммо жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бугунги кунда бартараф этилганлигини баён қилиб, аризани судга ҳавола қилди. Суд, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уни муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 09 февралда "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган обект бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи ҳисоботини тақдим этиш юзасидан 1578155-сонли огохлантириш (хабарнома) хати юборилган бўлса-да, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, ҳисоботлар тақдим этилмаган. Шунингдек, Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 23 февралдаги "Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида"ги 01-136369-сонли қарорига асосан "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамияти солиқ органига 2023 йил учун Тошкент вилояти Оққўрғон туманида жойлашган обект бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган юридик шахслар ер солиғи бўйича ҳисоботни белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилган. Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан 2023 йил 23 февралда "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамиятига аниқланган ҳуқуқбзуарлик ҳолатига асосан банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларини, ойлик иш ҳақи ҳамда бюджет ва мақсадли жамғармалар тўловларидан ташқари чиқим қисми 10 кунга тўхтатилганлиги юзасидан 555416сонли хабарнома берилган. Бироқ, аризачи томонидан бир неча бор ёзма хабарнома (огохлантириш) хатлари жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилмаган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 111-моддасининг 1-қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши, ушбу модда 3-қисмининг 4-бандида эса юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун ушбу модда 3-қисмининг 1-бандида солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур қонун талабига амал қилган ҳолда, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, суд банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ваколатига эга эканлиги назарда тутилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғриси-да"ги ПФ-4609-сонли Фармонининг 8-бандида 2014 йил 1 июндан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ, молиявий ҳисоботларни тақдим этмаслик ва уларни кўрсатилган манзилда йўқлиги ҳолатларида уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш давлат солиқ хизмати органлари томонидан фақат суднинг тегишли қарори асосида амалга оширилиши назарда тутилган. Оққўрғон туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 13 мартдаги маълумотномасига асосан "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳисоботлар тақдим этилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги маълум қилинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризачининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризасини ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад қилишни, суд ҳаражатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 1-қисмининг 19-бандида аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини шунингдек, ИПКнинг 4-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иқтисодий иш электрон шаклда шакллантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 4, 118, 176-179, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Аризачи Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар "SINUR AGRO" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси қаноатлантиришдан рад қилинсин. Суд харажатлари ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози томонлар 10 кун ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья: М.М.Якубов