Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2302/1284 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Избасканский межрайонный экономический суд Судья Абдураимов Хусниддин Камолдинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Режаббой Рухшона боғи фермер хўжалиги
Source ID 1045491 Claim ID 3197666 PDF Hash 328a11afc2db4884... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПКнинг 220-моддаси ИПКнинг 220 law
нинг 82-моддаси нинг 82 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПКнинг 222-моддаси ИПКнинг 222 law
Текст решения Оригинал (узб.)
IZBOSKAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI IZBOSKAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 171200, Andijon viloyati, Izboskan tumani, Poytug’ shahri, Mirzo Ulug’bek ko’chasi, 2-uy 171200, Andijan region, Izbaskan district, Poytug city, Mirzo Ulugbek street, 2 Тel: (+99874) 312 28 67 Fax:(+99874) 312 28 63 е-mail: i.izboskan@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан туман 2023 йил 13 март 4-1704-2302/1284-сонли иш Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Абдураимов раислигида, А.Султоновнинг котиблигида, аризачи Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси, қарздор “OXUNJON OTA" фермер хўжалигининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги электрон аризаси бўйича ишни аризачи вакили А.Абдулҳакимов (ишончнома асосида) иштирокида, (қарздор иштирок этмади) Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қарздор “OXUNJON OTA" фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Қарздор” деб юритилади) солиқ тўловчи сифатида Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасидан рўйҳатдан ўтган, қарздор OXUNJON OTA фермер хўжалиги ўрганилганда 2023 йил учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида тақдим этмаганлиги сабабли, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси судга ариза киритиб, қарздорнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суднинг ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш учун суд мажлисига тайинланган, ажрим қарздорга почта алоқа бўлими ҳамда шахсий кабинети орқали юборилган. Суд кунига қарздор хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва эътироз билдирмади. Шунга кўра суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан, қарздор вакилининг иштироксиз кўришни лозим топди. Чунки, ИПКнинг 220-моддасига биноан, суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига қарздорни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд мажлисида аризачининг вакили – ариза талабини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлиси хақида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади. Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим топди. Аниқланишича, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси(бундан буён матнда “Аризачи” деб юритилади)нинг хабарномасида, қарздорга 2023 йил учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида солиқ органига тақдим этмаганлиги сабабли қарздорнинг банкдаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операцияларини 10 кунга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган. Мазкур қарор қабул қилинганлиги тўғрисида қарздорга алоқа хати орқали шахсий кабинетига хабарнома юборилган, мазкур хабарномада қарздор томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирган, аммо қарздор солиқ ҳисоботини белгиланган муддатида давлат солиқ инспекциясига хисобот тақдим этмаган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси(бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 82-моддасига асосан, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. СКнинг 111-моддаси учинчи қисми 1-бандига мувофиқ, ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; суд томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш белгиланган. СКнинг 273-моддасига биноан, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Суд, ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш бўйича ҳуқуқий таъсир чорасини қўллайди. ИПКнинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Суд, қарздор томонидан ҳисоботлар аризачига топширилмаганлиги сабабли аризачининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлари билан тасдиқланганлиги боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топди. Зотан, ИПКнинг 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суднинг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Суд Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 217, 220, 222моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Қарздор “OXUNJON OTA" фермер хўжалиги 2023 йил учун ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботини топширгунга қадар банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш тўхтатиб турилсин. Қарздор “OXUNJON OTA" фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисоб-рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар қарздор томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Абдураимов