Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/439 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HUDUDGAZTA`MINOT" aksionerlik jamiyati Ответчик / Подсудимый "CHINOZ FAROVON YOLI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1089895 Claim ID 3201129 PDF Hash 73d85eeac7c66475... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар Чиноз туман прокуратураси "******" акционерлик жамияти манфаатида, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 48.079.000 сўм асосий қарз ҳамда 23.654.868 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар вакили прокурор катта ******, манфаати кўзланган шахс ишончли вакили ****** (ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Чиноз туман прокуратураси "******" акционерлик жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 48.079.000 сўм асосий қарз ҳамда 23.654.868 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар Чиноз туман прокурор катта ѐрдамчиси ****** даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Манфаати кўзланган шахс ишончли вакили даъвони қувватлаб, қаноталантириб беришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво ариза юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, "******" газ таъминоти филиали (бундан буѐн матнда-"Етказиб берувчи" деб юритилади) ҳамда "******" масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2017 йил 02 августда "Табиий газни етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида"ги 11-12/1-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Етказиб берувчи" ўз зиммасига газ тармоқлари орқали "Истеъмолчи"нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш мажбуриятини олиши, "Истеъмолчи" эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш мажбуриятини олиши ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириши юзасидан ўзаро келишган. "Етказиб берувчи" мазкур шартномага асосан ўз мажбуриятини тўлиқ бажариб, "Истеъмолчи"га табиий газ маҳсулотини етказиб берган бўлиб, "Истеъмолчи" эса шартнома шартларини (тўлиқ) бажармаган ҳолда, етказиб берилган табиий газ ҳаққини тўлаб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. "Етказиб берувчи" томонидан шартнома шартлари бажарилиб, "Истеъмолчи"га ўз вақтида табиий газ маҳсулоти етказиб берилган бўлса-да, аммо "Истеъмолчи" шартнома шартларига риоя қилмасдан, тўловларни амалга оширмаганлиги натижасида, "Етказиб берувчи" олдида 2023 йил 13 март ҳолатига 48.079.000 сўм қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш юазсидан талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 236-238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ушбу кодексининг 333моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ѐхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Даъвогар томонидан 2023 йил 13 мартда тақдим этган маълумотномасига кўра жавобгарнинг 48.079.000 сўм қарздорлиги маълум қилинган. Ушбу ҳолат суд жараѐнида сўралган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришлари ҳамда иш ҳужжатлари билан ҳам ўз тасдиғини топди. Шунга кўра, даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.11-бандига асосан истеъмолчи етказиб берилган энергия учун шартномада белгиланган муддатларда тўловни амалга оширмаса, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ жами қарздорликнинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан 23.654.868 сўм пеня ундиришни сўраган. Юқоридагиларни эътиборга олиб, суд даъвогарнинг 23.654.868 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163- сонли қарори 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнингмулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар ҳисобидан 2.211.850 сўм миқдорида пеня ундиришни, пенянинг қолган қисмини ундиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "******" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "******" акционерлик жамияти фойдасига 48.079.000 сўм асосий қарз, 2.211.850 сўм пеня, 30.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.434.677,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ******