Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2202/12 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый MIX MASTER IKROM масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1041275 Claim ID 3184528 PDF Hash b09990547a612922... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2202/12-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда марузачи судья А.Пайғамов Апелляция инстанциясида ажримни қабул қилган судья Ж.Суяров Кассация инстанциясида маърузачи судья Т.Аннаева судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 13 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Саттарова, Ш.Махмудов, А.Абдуллаев, Р.Сагатовдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили Г.Хасанова (2022 йил 21 февралдаги 11/02-06-1731-сонли ишончнома), “MIX MASTER IKROM” масъулияти чекланган жамияти вакиллари С.Абдумавленова (раҳбар), А.Абдумавленов (2022 йил 1 ноябрдаги ишончнома), У.Абдухафизов (2022 йил 10 августдаги ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “MIX MASTER IKROM” масъулияти чекланган жамияти ва Қибрай туман ҳокимлигига нисбатан берган даъво аризаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг “MIX MASTER IKROM” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан берган қарши даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори устидан келтирилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Даъвогар деб юритилади) “MIX MASTER IKROM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда Жавобгар деб юритилади) ва Қибрай туман ҳокимлигига (бундан буён матнда ҳокимлик деб юритилади) нисбатан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2019 йил 29 октябрда расмийлаштирилган 270-3-сонли мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордерини бекор қилишни ва Жавобгарни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Май ҚФЙ ҳудудида жойлашган бўш турган марказий омборхона биносидан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган. Ўз навбатида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Жавобгар манфаатида Даъвогарга нисбатан қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, Жавобгарга тасарруф этиш ҳуқуқисиз тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Май ҚФЙ ҳудудида жойлашган объектнинг давлат ордерида “тасарруф этиш ҳуқуқи берилди” белгисини қўйиб, тақдим этиш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб, Даъвогарнинг 2019 йил 29 октябрда расмийлаштирилган 270-3-сонли мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилган ва Жавобгарни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Май ҚФЙ ҳудудида жойлашган бўш турган марказий омборхона биносидан мажбурий тартибда кўчириш талабини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, Жавобгаринг қарши даъво аризасидаги Жавобгарга тасарруф этиш ҳуқуқисиз тегишли бўлган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Май ҚФЙ ҳудудида жойлашган объектнинг Давлат ордерида “тасарруф этиш ҳуқуқи берилди” белгисини қўйиб, тақдим этиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш ҳам рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 июндаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш ва апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Кассация инстанцияси судининг 2021 йил 7 сентябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 июндаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни такроран кассация тартибида кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига протест келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган Палата ва Жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида протестни қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилишни сўрадилар. Даъвогар ва Ҳокимлик суд мажлисида вакилларининг иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати, Палата ва Жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори 2022 йил 19 апрель куни қабул қилинган. Палата 2022 йил 11 май куни апелляция инстанцияси судига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 июндаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти қайтарилган ва Палатага ажримда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, апелляция шикояти билан судга умумий тартибда мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган. Палата 2022 йил 14 июндаги апелляция шикояти билан такроран апелляция инстанцияси судига мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 июндаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. Суднинг ажримида Палатанинг апелляция шикоятини қабул қилишни рад этишни асоси сифатида апелляция шикояти беришнинг процессуал муддати ўтказиб юборилганлиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Апелляция шикоятини (протестини) бериш муддатини тиклашни рад этиш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 3 июндаги ажрими билан Палатанинг апелляция шикояти қайтарилиб, Палатага ажримда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгач, апелляция шикояти билан судга умумий тартибда мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган. Шундан кейин, Палата 2022 йил 14 июнь куни алоқа ташкилоти орқали апелляция шикояти билан такроран апелляция инстанцияси судига мурожаат қилган. Ушбу ҳолатда, апелляция шикояти беришнинг икки ойлик муддатнинг охирги санаси 2022 йил 19 июнь бўлса-да, апелляция инстанцияси суди томонидан Палатанинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага келинган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Баён этилганлардан кўринадики, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан суд ҳужжатини қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ва бу асоссиз суд ҳужжатлари қабул қилинишига сабаб бўлган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 30 июндаги ажрими ҳамда кассация инстанцияси судининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, Палатанинг кассация шикоятини ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестини қаноатлантиришни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда: - иш учун аҳамиятларни тўлиқ аниқлаши; - апелляция шикоятида билдирилган важларга тўғри хуқуқий баҳо бериши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 301-3051-моддаларини қўллаб, 5 судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 июндаги ажрими ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 7 сентябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: В.Саттарова Р.Сагатов Ш.Махмудов А.Абдуллаев