← Назад
Решение #635333 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 474 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 13 март
4-1501-2302/2010-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар
“НОМИ” акциядорлик жамиятининг жавобгар “НОМИ” хусусий уй-жой мулкдорлар
ширкатидан 1 338 927,78 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, “НОМИ” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатидан 1 338 927,78 сўм
асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгарга топширилгани учун жавобгар иш
бўйича ўз эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда
огоҳлантирилган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг
саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни
суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси
ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ва “НОМИ”
хусусий уй-жой
мулкдорлар ширкати ўртасида 2021 йил 17 декабрь куни 03/141-сонли электр
энергия етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар-корхона
истеъмолчига электр энергияни уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандида истеъмолчи томонидан олинган электр
энергиянинг ҳақ тўланадиган ҳақиқий миқдори шартноманинг 2-иловасида назарда
тутилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланиши; 3.6бандида истеъмолчига электр энергия етказиб бериш, у томонидан келгуси ҳисобкитоб даври бошлангунга қадар шартномавий миқдор қийматининг 100 фоизини
олдиндан тўлангандан сўнг амалга оширилиши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасидаги низо электр энергия таъминоти шартномаси бўйича
истеъмолчи томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани, банкка инкассо
топшириқномаси қўйиш орқали қарзни ундириш имконияти бўлмагани ҳамда
2
даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан бажарилмагани туфайли келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади”, деб
белгиланган.
ФК 474-моддасига биноан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Ўзбекистон Республикаси “Электр энергия тўғрисида”ги Қонуннинг 27моддасига асосан истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган 1-Илова - “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг
60-бандини иккинчи хатбошисига асосан “Барча электр
энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр
тармоқлари корхоналари билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан
кейин ҳар ой беш кун мобайнида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисобкитобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт”, деб белгиланган.
Жавобгарнинг 2023 йил 13 февраль куни ҳолатига бўлган 1 338 927,78 сўм
асосий қарзи ундириш талаби иш ҳужжатлардаги шартнома шартлари, инкассо
топшириқномаси реестри, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўла
исботланган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2023 йил 13 март кунги
05/38-сонли маълумотномасига кўра, жавобгар қарздорликни бартараф этган.
ФК 341-моддасига асосан мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Суд жавобгар мажбуриятини бажаргани учун даъвони рад этишни лозим деб
топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан
республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 30 000 сўм
почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво рад этилсин.
3
Даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “НОМИ”
хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатидан
30 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига ўн
кунлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Д.С. Акрамова