← Назад
Решение #635364 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 141 | — | law | |
| онунини | 144 | — | law | |
| кодекс | 47 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 13 март
4-1501-2302/1976-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова даъвогар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 4 787 980 сўм асосий қарз, 1 153 532 сўм
қўшимча фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан жамиятидан 4 787 980 сўм асосий қарз, 1 153 532
сўм қўшимча фоиз ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни 6 000 000
сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда юритилган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими судга маълум бўлган жавобгар
давлат рўйхатига олинган ва ҳисоб-фактураларда келтирилган манзилига юборилган,
лекин жавобгар манзилда бўлмагани конвертни топшириш имконияти бўлмаган.
Ушбу ҳолатлар почта маълумотномаси билан тасдиқланади. Бундан ташқари
жавобгарга
судга маълум бўлган +998939742434 телефон рақамига СМС
хабарномалари юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128–моддаси иккинчи
қисмининг иккинчи хатбошига асосан иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади, агар: суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Суд ушбу
қонун талабида асосланиб жавобгарни огоҳлантириш чоралари кўрилгани учун ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий ишни қўзғатиш ва
ишни кўриш ҳақидаги суд ажрими жавобгар давлат рўйхатига олинган ва ҳисобфактураларда келтирилган манзилига юборилган, ушбу ҳолат почта маълумотномаси
билан тасдиқланади. Бундан ташқари жавобгарга судга маълум бўлган +998939742434
телефон рақамига СМС хабарномалари юборилгани учун жавобгар иш бўйича ўз
эътирозларини судга тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган
деб ҳисобланади.
2
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади. Шунинг учун иш суд мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Фарғона туманлараро иқтисодий суднинг 2022 йил 7 ноябрь кунги 4-15012202/9386-сонли ҳал қилув қарори билан кредитор Фарғона тумани Давлат солиқ
инспекциясининг аризаси қаноатлантирилиб, “НОМИ” ХК
соддалаштирилган
тартибда банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган. Банкротни тугатиш
бошқарувчиси сифатида суд бошқарувчиси А.А. Ниёзов тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг
141-моддасининг учинчи қисмига биноан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш
ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан
эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва
тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса,
четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари
билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш
тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади.
Ўзбекистон Республикаси "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонунини
144-моддасининг тўртинчи қисмида суд бошқарувчига қарздор олдидаги қарзни
ундириш чораларини кўриш вазифаси юклатилган.
Тугатиш бошқарувчи томонидан банкротни банк айланмалари ва шахсий
кабинетидаги электрон ҳисоб-фактуралар таҳлил қилинганида сотувчи “НОМИ” ХК
томонидан харидор “НОМИ” МЧЖга
жами
104 789 980 сўмлик метал
радиаторларни етказиб бергани, лекин харидор тўловни қисман амалга оширгани
аниқлаган. Суд бошқарувчиси томонидан жавобгарга талабнома юборилган, унга
жавоб берилмагани учун судга даъво аризаси киритилган.
Тарафлар ўртасидаги низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи
эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Сотувчи “НОМИ” ХК ва харидор “НОМИ” МЧЖ ўртасида 2021 йил 16 июнь
кунги шартномага асосан шу куни “НОМИ” МЧЖ сотувчига 100 000 000 сўм пул
маблағини ўтказган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2021 йил 30 июнь кунги
134-сонли электрон ҳисоб-фактурага асосан харидорга 104 789 980 сўмлик турли
темир радиаторлар етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг 47-моддасини биринчи
қисмига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва
якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган
бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низом талаблари асосида
ҳисоб-фактуралар электрон кўринишда расмийлаштирилган.
Шартномалар асосида жавобгарга етказилган товарни номи, унинг миқдори,
қўшилган қиймат солиғи билан жами нархи келтирилган ҳисоб-фактураларни
жавобгар вакили электрон имзоси билан тасдиқлаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 2-3-бандларига кўра, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон
Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга
бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан
расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар
ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг
қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактура сотувчи
(етказиб берувчи) томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи
суммасини харидор (буюртмачи) ҳисобга олиши учун асос бўладиган бирламчи
ҳужжат ҳисобланади.”
Шартнома асосида жавобгарга етказилган товарни номи, унинг миқдори,
қўшилган қиймат солиғи билан жами нархи келтирилган ҳисоб-фактурани жавобгар
вакили электрон имзоси билан тасдиқлаган. Даъво талаби асосли ва қонуний бўлгани
учун қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасида назарда тутилган қоидаларга асосан жавобгардан
республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 118, 176-180, 186-188, 203-5-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар
“НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 4 787 980 сўм асосий қарз, 1 153 532 сўм
қўшимча фоиз ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Фарғона туманлараро иқтисодий суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова