Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/667 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый Ран тритех масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1045080 Claim ID 3184610 PDF Hash 1036aae76c724fbe... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
Ушбу Конуннинг 54-моддаси Ушбу Конун 54 law
онунининг 56-моддаси онуни 56 law
ИПК нинг 26-моддаси ИПК 26 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 224 символов
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март 4-1107-2301-----сонли Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ---- раислигида, судья ёрдамчиси ------ котиблигида, аризачи -------------нинг жавобгар “------------” МЧЖга нисбатан 90 000 000 сўм миқдорида жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили ------- (31.10.2022 йилдаги 01-13/11-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили ------(ишончномасиз, таъсисчи) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ------------- томонидан “-------------” МЧЖга нисбатан судга ариза тақдим қилиб, жавогарга нисбатан 90 000 000 сўм миқдорида жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ариза талабларига нисбатан эътироз билдириб, суддан уни қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, -------------га Олмалиқ шахар прокуратураси томонидан 2022 йил 29 ноябрь куни 274043/2022-18-22сонли жиноятни сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, унда жавобгар томонидан содир этилган хуқуқбузарликлар баён этилган. Тақдимномага кўра С.Бабаназаров 28.07.2021 йилдан "------------- " МЧЖ рахбари лавозимида ишлаб келиб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, Ўзбекистан Республикаси Президентининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш хамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 05.05.2019 йилдаги ПФ-5656-сонли фармони ва Вазирлар Махкамасининг 21.02.2022 йилдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим ордали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги ягона Низомнинг 7-Иловасида техник этил спиртини ишлаб чиқариш лицензияланиши лозим булган фаолият эканлиги кўрсатилган булсада, амалда 2022 йилнинг март ойидан июль ойига қадар 125 670 литр хажмда техник этил спиртини лицензиясиз ишлаб чиқариб, 2,1 млрд, сўмлик жуда кўп миқдордаги техник этил спирти махсулотини муомалага киритган. С.А.Бабаназаров ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилаётганлигидан тегишли хулоса чиқармасдан, жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, техник этил спиртини ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиш ўрнига 2022 йилнинг 11 ноябрь санасига қадар 159 940 литр хажмда техник этил спиртини лицензиясиз ишлаб чиқариб, 2,8 млрд, сўмлик, жами 5 млрд. 19 млн. 40,6 минг сўмлик жуда кўп миқдордаги техник этил спирти махсулотини муомалага киритган. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш хамда виночиликни ривожлантириш агентлиги Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь махсулотлари ишлаб чиқариш учун лицензияловчи ваколатли орган этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарори билан тасдиқланган “------------тўғрисида”ги низомга кўра Агентлик алкоголь махсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки махсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш буйича ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Махкамасига буйсунади. Ўзбекистан Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор дилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуннинг 52-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари сохасида фаолият билан лицензиясиз, рухсат этиш хусусиятига эга хужжатсиз ва ваколатли органни хабардор этмасдан шуғулланиш хуқуқбузарликларини содир этганлик учун юридик шахсларга жарималар солиниши белгиланган. Ушбу Конуннинг 54-моддасида жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (харакатларнинг) хар бир тури буйича хавф даражаси хамда муддатдан келиб чиққан холда ушбу Конуннинг қилиш тартиб-таомиллари сохасидаги хуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари белгиланган бўлиб, ушбу илованинг 8-бандида истеъмол ва техник этил спирти ва алкоголь махсулотларини лицензиясиз ишлаб чиқаргани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (90 млн. сўм) миқдорида молиявий жарима қўлланилиши белгиланган. Агентлик томонидан 2022 йил 29 декабрь куни жавобгарга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг 300 баровари миқдорида - 90 млн сўм жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор 2023 йил 4 январда 02-07113-сонли алоқа хати орқали жавобгарга ижро қилиш учун юборилган. Молиявий жарима қўллаш ҳақидаги қарорга нисбатан шикоят келиб тушмаган ва жарима тўланмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунининг 56-моддасида хуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритиши, суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилиши кўрсатилган. ИПК нинг 26-моддаси 1-дисми 13-кичик бандида агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал қилиниши белгиланган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг иш юзасидан билдирган фикрларини тинглаб, аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни, жавобгар “-------------” МЧЖга нисбатан 90 000 000 сўм жарима қўллашни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 25, 118, 176-179, 186, 215-222-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”ги ПФ-3619-сонли Фармони талабларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “-------------” МЧЖга нисбатан 90 000 000 сўм миқдорда жарима қўлланилсин. Жавобгар “-------------” МЧЖ ҳисобидан аризачи ------------фойдасига 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобига 75 000 сўм видеоконференцалоқа режими харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ---------