Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/1522 Дата решения 13.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олтин Давр 2017 фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый REAL TRANS LOGISTIC масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1069413 Claim ID 3157784 PDF Hash a2d8f1f3d3a320ff... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси Ушбу Кодекс 465 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
онун талаблари ва ИПКнинг 118-моддаси онун талаблари ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 13 март 4-1501-2302/1522-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Ж.Б. Холдоров, даъвогар вакили А.Б. Мирзаев (2023 йил 1 март кунги 19сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили Б.Р. Нурматов (2023 йил 10 март кунги рақамсиз ишончномага асосан) иштирокида, Бувайда туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар “НОМИ” фермер хўжалиги манфаатида киритилган жавобгар “НОМИ” унитар корхонасидан 39 626 000 сўм асосий қарз ва 19 020 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Бувайда туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда фермерлар Кенгаши деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб даъвогар “НОМИ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “НОМИ” унитар корхонасидан 39 626 000 сўм асосий қарз ва 19 020 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида фермерлар қаноатлантиришни сўради. Кенгаши вакили даъво талабини тўла Даъвогар фермер хўжалигини раҳбари даъвони қаноатлантиришни сўраб, тўлов ўз вақтида амалга оширилгани учун хўжалик зарар кўрганини тушунтириб ўтди. Жавобгар вакили жамиятни раҳбари ўзгарганини тушунтириб ўтиб, қонуний қарор чиқаришни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Фермер хўжалиги ва жавобгар “НОМИ” УК ўртасида 2020 йил 14 апрель куни 155-сонли “Кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари ҳамкорлигида пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар 2020 йилда 34 гектар ер майдонида 128,4 тонна пахта хом ашёсини қайта ишлаш ёки сотиш учун етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот учун шартномада белгиланган тартиб ва миқдорда тўловларни амалга ошириш мажбуриятларни зиммасига олишган Шартноманинг умумий суммаси 551 990 000 сўмни ташкил этган (2.1-банди). Шартноманинг 2.7-бандидаги шарт бўйича Фермер хўжалигига етказиб берган маҳсулот қийматининг (устамалар қўшиб ҳисобланган) берилган аванс маблағлари, терим пуллари пуллар ва бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисмини 2020 йилнинг 31 декабрига қадар тўлаб бериши лозим бўлган. Мазкур шартномага асосан жавобгар даъвогар етказиб берган маҳсулоти учун тўлов амалга оширмагани учун фермерлар Кенгаши даъвогар манфаатида “НОМИ” УКга 2023 йил 1 февраль куни 11-сонли хат билан мурожаат этиб етказилган пахта ашёси учун асосий қарз ва пеня билан жами 58 646 000 сўм пул маблағини тўлаб беришни сўраган. Қарздорлик бартараф этилмагани учун фермерлар Кенгаши судга даъво аризасини судга киритган. Тарафлар ўртасидаги низо контрактация шартномаси бўйича келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК деб келтирилади) 236моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 465-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Жавобгар шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан Фермер хўжалиги олдида қопланмаган 39 626 000 сўм асосий қарзи бўлгани шартнома шартлари, жавобгар томонидан 2021 йил 12 апрель куни ҳолатига тузилган ва тасдиқланган солиштирма далолатнома ва ишдаги ҳужжатлар билан исботланади. Жавобгар асосий қарзга нисбатан эътирозларини судга тақдим этмади. Суд асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб топади. Фермер хўжалиги фойдасига асосий қарзни тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир куни учун 0,4 фоиздан, жами 2020 йилни 31 декабрь кунидан 2021 йил 1 май кунига қадар 120 кунга ҳисобланган 19 020 000 сўм миқдордаги пеняни жавобгардан ундириш сўралган. Пеня ундириш талабини муҳокама қилишда суд куйидагиларни инобатга олади. ФК 333-моддасида “Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. Мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас.” Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 2-бандида неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилаш шарт эканлиги; қарорни 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим, деб тушунтиришлар берилган. Суд жавобгар томонидан шартномавий мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб топади. Шу билан бирга тарафларнинг ўзаро ҳамкорлигини, даъвогар ўзоқ муддат давомида асосий қарзни ундириш чорасини кўрмаганини инобатга олиб ҳамда манфаатлар мувозанатини сақлаш учун пеня миқдорини 8 000 000 сўмга қадар камайтиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ушбу Қонун талаблари ва ИПКнинг 118-моддасидаги талаблардан келиб чиқиб жавобгардан 39 626 000 сўм асосий қарз ва 19 020 000 сўм пеня талаби бўйича бюджетга 2 фоизи миқдорида 1 172 920 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини ва суд депозитига 75 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш харажатини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларда асосланиб, суд ИПКнинг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “НОМИ” фермер хўжалиги фойдасига жавобгар “НОМИ” унитар корхонасидан 39 626 000 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “НОМИ” унитар корхонасидан республика бюджетига 1 172 920 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича апелляция судлов ҳайъатига шикоят (прокурор протест) келтирилиши мумкин. Раислик этувчи Д.С. Акрамова