← Назад
Решение #635645 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ра ФК | 646 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| даъвогар ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2107/19268-сонли иқтисодий иш
Ишни биринчи инстанцияда кўрган
судья – П.Закирова
Апелляция
инстанциясида
маърузачи судья – Б.Кеунимжаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва
Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар
вакили З.Мухитдинов (2022 йил 7 декабрдаги ишончнома асосида), жавобгар
вакили Ш.Бокиев (2022 йил 24 февралдаги 21 сонли ордер ва 2022 йи
16 декабрдаги 19-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Qurilish
polimer servis” МЧЖнинг жавобгарлар “Eko panel konstruksiya” МЧЖ ва
“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖдан 496 930 180 сўм асосий қарздорлик,
380 662 821 сўм кафолат суммаси, 43 879 649 сўм пеня, 122 863 020 сўм фоиз
жами 1 044 335 670 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 16 декабрдаги қарори
устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ (бундан буён матнда буюртмачи
деб юритилади) ва бош пудратчи “Eko panel konstruksiya” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида Тошкент вилояти Нурафшон
(Тўйтепа) шаҳридаги 7 қаватли, 42 хонадондан иборат бўлган 51-сонли яшаш
уйини қуриш учун бош пудрат шартномаси тузилган.
Ушбу пудрат шартномасига асосан жавобгар ва “Qurilish polimer servis”
МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида ушбу
объектни қуриш учун 2018 йил 20 февралда 6-Нурафшон-сонли шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра даъвогар (пудратчи) объектда
қурилиш ишларини бажариш, жавобгар эса даъвогар қурилиш ишларини
бажариш учун барча зарурий шароитларни яратиш, ишларни қабул қилиш ва
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига кўра, бажариладиган ишларнинг тахминий
қиймати йиғимлар, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа мажбурий тўловларсиз
жами 5 704 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2018 йил 20 апрелда
1-сонли қўшимча келишув имзоланиб, объект лойиҳа-смета ҳужжатларига
киритилган ўзгартириш натижаси бўйича “Шаҳарсозлик ҳужжатлари
экспертизаси” ДУК Тошкент вилоят филиалининг 2018 йил 30 мартдаги
114/02-18-сонли хулосасига кўра лойиҳа қиймати 8 141 301 558 сўмга ҳамда
шартноманинг амал қилиш муддати 2018 йил 31 декабрга узайтирилган.
Давогар иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ва буюртмачидан 496 930 180 сўм асосий қарздорлик,
380 662 821 сўм кафолат суммаси, 43 879 649 сўм пеня, 122 863 020 сўм фоиз
ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 12 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 384 767 544,90 сўм асосий қарз, 381 851 996,10 сўм
кафолат суммаси, 38 330 977,05 сўм пеня, 8 049 504,91 сўм давлат божи,
30 739 085,68 сўм экспертизани ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ва
19 600 сўм почта харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорлари устидан жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, яъни
384 767 544,90 сўм асосий қарзни ундиришни, даъвонинг қолган қисмини эса
қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини қаноатлантирилган
суммага нисбатан мутаносиб тақсимлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаган ҳолда ундаги важларни такрорлаб, биринчи инстанция
суди томонидан жавобгарнинг даъвогарга нисбатан пеня ва кафолат суммаси
юзасидан қўзғатилган 4-1001-2106/7969-сонли иқтисодий иш мавжудлиги ва
ушбу иқтисодий ишидаги ҳолатлар инобатга олинмасдан, асоссиз равишда
кафолат ва пеня суммасини ундириш тўғрисида хулосага келинганлигини
баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва асосий қарздан ташқари бошқа
талабларни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, ундаги важлар асоссиз эканлигини,
4-1001-2106/7969-сонли иқтисодий иш бўйича Ўзбекистон Республикаси
Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
12 октябрдаги қароридаги кўрсатма асосида суд томонидан назорат ўлчови
тайинланганлигини ва ўтказилган назорат ўлчовида барча ҳолатлар
аниқланганлини, 4-1001-2106/7969-сонли иқтисодий иш мазкур ишнинг
кўриб чиқилишига таъсир қилмаслигини билдириб, шикоятни рад этишни ва
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган буюртмачидан бугунги суд мажлисида вакил иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни буюртмачи вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2018 йил 20 февралдаги 6-Нурафшон-сонли шартномага асосан даъвогар
(пудратчи) объектда қурилиш ишларини бажариш, жавобгар эса даъвогар
қурилиш ишларини бажариш учун барча зарурий шароитларни яратиш,
ишларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандига кўра, бажариладиган ишларнинг тахминий
қиймати йиғимлар, қўшилган қиймат солиғи ва бошқа мажбурий тўловларсиз
жами 5 704 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 5-бандига кўра шартнома қиймати қуйидаги ҳолатларда
ўзгариши назарда тутилган:
- белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтган лойиҳа-смета
ҳужжатлари қабул қилиб олинганда;
- ишлар қиймати ошишига форс-мажор ҳолатлари сабаб бўлганда;
- бош пудратчи томонидан белгиланган тартибда иш ҳажми
ўзгартирилганда;
- қонун билан белгиланган солиқлар, йиғимлар ва бошқалар билан
боғлиқ имтиёзлар ўзгарганда.
Шунингдек, ушбу шартномага тарафлар ўртасида имзоланган 2018 йил
20 апрелдаги 1-сонли қўшимча келишувига асосан объект лойиҳа-смета
ҳужжатларига киритилган ўзгартириш натижаси бўйича “Шаҳарсозлик
ҳужжатлари экспертизаси” ДУК Тошкент вилоят филиалининг 2018 йил
30 мартдаги 114/02-18-сонли хулосасига кўра лойиҳа қиймати
8 141 301 558 сўмга ҳамда шартноманинг амал қилиш муддати 2018 йил
31 декабрга узайтирилган.
Шартноманинг 14-бандига кўра, бош пудратчи субпудратчига мазкур
манзилли рўйхат имзолангандан ва объект бўйича банк томонидан кредит
линияси очилгандан сўнг шартнома бўйича бажариладиган ишлар умумий
жорий қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда аванс тўловини
ўтказиши назарда тутилган.
Шартноманинг 16-бандига мувофиқ, жорий молиялаштириш
бажариладиган ишларнинг 95 фоиз миқдорида ажратилган аванс пулини
мутаносиб равишда чегириб қолган ҳолда ва кредит шартномаси бўйича
маблағларнинг келиб тушиши доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 4 641 000 000 сўм пул маблағлари ва
346 818 619 сўмлик қурилиш моллари, буюртмачи томонидан эса
1 747 844 814 сўмлик қурилиш моллари ажратилиб, жами 6 735 663 433 сўм
молиялаштирилган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар эса 7 613 256 434 сўмни
ташкил этган.
Давлат қабул ҳайъати комиссиясининг 2018 йил 31 декабрдаги
далолатномасига асосан буюртмачи томонидан объект қабул қилиб олинган.
Бироқ, даъвогарнинг бажарилган ишларни қабул қилиб олиш тўғрисида
жавобгарга юборган мурожаатлар оқибатсиз қолдирилиб, жавобгар
томонидан ишларни қабул қилиш ва бажарилган ишлар далолатномаларини
имзолашдан бош тортилган.
Даъвогар
томонидан
бажарилган
ишлар
ҳажмидан
молиялаштирилган
пул
маблағларини
чегириб
ташлаганда
(7 613 256 434-6 735 663 433) жавобгарнинг қарздорлиги 877 593 001 сўмни
ташкил қилган.
Шартноманинг 17-бандига мувофиқ, жорий молиялаштириш учун
тарафлар ўртасида белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган
ишлар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура-маълумотномалар асос бўлиши
кўрсатилган.
Шартноманинг 18-бандига кўра, қолган 5 фоизлик кафолат суммаси
эксплуатация қилаётган ташкилот томонидан эътирозлар мавжуд эмаслиги
тўғрисидаги хат тақдим қилинганидан кейин ажратилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар 7 613 256 434 сўмлик бажарилган ишлар
қийматининг 5 фоизи, яъни 380 662 821 сўм миқдорида кафолат суммасини,
496 930 180 (877 593 001–380 662 821) сўм асосий қарз суммасини
ундиришни сўраган.
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан
қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил
23
декабрдаги
306-сонли
қарорининг
10-бандига
кўра
ФК
646-моддасининг бешинчи қисмида назарда тутилган ишларнинг сифати
юзасидан низо келиб чиққан тақдирда, суд экспертиза тайинлаши
шартлигидан фарқли равишда, фуқаролик қонун ҳужжатлари бажарилган
ишларнинг ҳажми бўйича келиб чиққан низолар бўйича суднинг экспертиза
тайинлашга мажбур эканлигини назарда тутмайди.
Агар ишлар натижаси буюртмачи томонидан қабул қилинган бўлиб, бу
тўғрисида тегишли топшириш ва қабул қилиш далолатномаси билан
расмийлаштирилган бўлиб, бироқ кейинчалик бажарилган ишларнинг
ҳажмидан норози бўлганлиги сабабли буюртмачи томонидан ишлар қиймати
тўланмаган бўлса, суд манфаатдор тарафнинг аризасига кўра бажарилган
ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун экспертиза тайинлашга ҳақлидир, агар
буюртмачи бажарилган ишларнинг ҳажмига оид ўз важларини тасдиқловчи
тегишли далилларни тақдим этса.
Агар бажарилган ишлар ва уларни қабул қилиш ҳолати тегишли
ҳужжатлар билан тасдиқланмаган бўлса ва буюртмачи уларни қабул
қилишни рад этиш учун бажарилган ишларнинг ҳажмидан норози
бўлганлигини важ қилиб келтирса, суд манфаатдор тарафнинг аризасига кўра
бажарилган ишларнинг ҳажмини аниқлаш учун экспертиза тайинлаши шарт.
Пудратчи томонидан қўлланилган баҳо юзасидан низо келиб чиққанда,
судлар бажарилган ишлар натижасини қабул қилиш ва топшириш
далолатномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, мазкур
банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида белгиланган қоидаларга риоя
қилишлари лозим.
Ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар жавобгар
томонидан имзоланмаганлиги ва бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати
бўйича тарафлар ўртасида келишмовчилик мавжудлиги инобатга олиниб,
экспертиза (назорат ўлчови) тайинланган, ўтказилган назорат ўлчовида
жавобгар раҳбари иштирок этиб, ўз эътирозларини маълум қилган.
“SQB Construction” МЧЖ томонидан тақдим этилган 2022 йил
12 сентябрдаги назорат ўлчови далолатномаси ва изоҳ хатига кўра, даъвогар
томонидан 7 637 039 922 (шундан, 73 906 064 сўмлик қўшимча ишлар)
сўмлик бажарилган ишлар текширилиб, ундан 134 756 948 сўмлик
аниқланмаган (бажарилмаган) ишлар, жавобгар томонидан берилган
2 094 663 433 сўмлик қурилиш моллари қиймати ҳамда 4 641 000 000 сўм
қурилиш давомида жавобгар даъвогарга ўтказиб берган пул маблағларини
чегириб ташланганда жами 766 619 541 сўм қарздорлик аниқланган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди назорат ўлчовида бажарилган
ишларнинг ҳақиқий ҳажми аниқланганлигини инобатга олиб, даъво
талабининг асосий қарз ҳамда кафолат суммасини ундириш тўғрисидаги
қисмини жами 766 619 541 сўм миқдорида қаноатлантириш ҳақида тўғри
хулосага келган.
Шунингдек, даъво аризада шартноманинг 60-бандига асосан
жавобгардан 43 879 649 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Шартномаларнинг 60-бандида бош пудратчи томонидан шартнома
бўйича ўз вақтида молиялаштириш ва бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган
қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ пенянинг умумий
миқдори бажарилмаган мажбуриятларнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
лозимлиги назарда тутилган.
ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган
зарарни исботлашга мажбур эмас.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Биринчи
инстанция
суди
жавобгар
томонидан
шартнома
мажбуриятлари мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги ва
жавобгардан даъвогар фойдасига қисман, 766 619 541 сўм ундирилганлигини
инобатга олиб, ушбу сумманинг 5 фоизи миқдорида, яъни 38 330 977,05 сўм
пеня ундириш, қолган пеня суммасини қаноатлантиришни рад этиш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар ФКнинг 327-моддасига асосан жавобгар
ҳисобидан 122 863 020 сўм фоиз ундиришни сўраган.
ФКнинг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу
маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 5-бандига асосан, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган
бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда
кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул
мажбуриятини бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик
бўлиб ҳисобланади, Пленум қарорининг 13-бандига асосан, шартномалардан
келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар,
хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов
кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда
ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим.
Қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни
кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда
тутилиши мумкин. Бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки,
агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар
етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу
чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақли.
Даъво аризада пеня ундириш сўралганлиги сабабли даъвогар
жавобгардан фоиз ундириш тўғрисидаги талабни қўя олмайди.
Шу сабабли, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди
томонидан асосли ва қонуний хулосага келинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган
важлари билан қуйидагиларга асосан келишмайди.
Биринчидан, 4-1001-2106/7969-сонли иқтисодий иш бўйича Ўзбекитон
Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 12 октябрдаги қароридаги кўрсатмаси асосида суд томонидан
назорат ўлчови тайинланган, шу сабабли жавобгарнинг назорат ўлчови
ўтказиш учун асос йўқ эди деган важи асоссиз.
Иккинчидан, ўтказилган назорат ўлчовида даъвогар томонидан
ҳақиқий бажарилган ишларнинг ҳажми аниқланганлиги сабабли
жавобгарнинг даъвогар томонидан қурилиш объекти бўйича уч хил нарх
қўйганлик ҳолатига эътибор берилмаганлиги важи ҳам асоссиз ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда судлар томонидан ишдаги мавжуд ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўллаб,
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
8
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган
3 847 676 сўм давлат божини ҳамда 24 000 сўм почта харажати жавобгар
зиммасига юклатилади. Шунингдек, жавобгардан ишни кассация
инстанциясида кўриш билан боғлиқ бўлган қўшимча равишда кам тўланган
354 154 сўм давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қаноатлантирмасдан, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 22 декабрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Eko panel konstruksiya” МЧЖдан республика бюджетига 354 154 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари
Р. Сагатов
Р. Хайдаров