Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2302/459 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Қултўраев Сарвар Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Саид Зиядуллаевич масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067953 Claim ID 3144904 PDF Hash e9b39fb7bdaf7109... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онуни 36-моддаси онуни 36 law
онун 7-моддаси онун 7 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
ФКнинг 281-моддаси ФКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 март 4-1901-2302/459-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси С.Қултўраев раислигида, З.Казиеванинг котиблигида, банк вакили Н.Бекназаров (ишончнома асосида), “SAID ZIYADULLAYEV” МЧЖ вакили Х.Давронов (ишончномасиз) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида жавобгар “SAID ZIYADULLAYEV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни “SAID ZIYADULLAYEV” масъулияти чекланган жамияти ва “SHARG’UN QURILISH INVEST” хусусий корхонасига тегишли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда банк деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SAID ZIYADULLAYEV” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан кредит асосий қарзи 3444000000 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 230309790 сўм, жами 3674309790 сўм ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Маданкон маҳалласи, 4-Шахтиёрлар кўчаси 124-уй манзилда жойлашган Азизбек меҳмонхона ва сервис хизмат кўрсатиш шохобчаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда “SHARG’UN QURILISH INVEST” хусусий корхонаси (бундан буён матнда хусусий корхона деб юритилади)га тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Хуррият кўчаси 51-уйда жойлашган савдо мебель хўжалик қурилиш моллари дўкони ҳамда автомобилларни таъмирлаш устахонаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратишни сўраган. Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Хусусий корхона белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд ишни палата ва хусусий корхона вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин деган хулосага келди. Суд мажлисида банк вакили даъво аризасида келтирилганларни баён қилиб, даъво аризаси талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича тўлов бўлмаганлиги ҳақидаги банк маълумотномасини тақдим этиб, суддан даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили кредит қарздорликларини тан олиб, суддан муддат беришни сўради. Суд, суд мажлисида иштирок этган банк ва жавобгар вакилининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк ва жавобгар ўртасида 29.09.2022 йилда 843-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк жавобгарга Мехмонхона биносини сотиб олиш ва мехмонхона биносини жиҳозлаш учун 3 444 000 000 сўм миқдорида, йиллик 26 фоиз тўлаш шарти билан 60 ойга, 06 ой кредитнинг асосий қарзига нисбатан имтиёзли даврга кредит маблағи ажратган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Маданкон маҳалласи, 4-Шахтиёрлар кўчаси 124-уй манзилда жойлашган Азизбек меҳмонхона ва сервис хизмат кўрсатиш шохобчаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда хусусий корхонасига тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Хуррият кўчаси 51-уйда жойлашган савдо мебель хўжалик қурилиш моллари дўкони ҳамда автомобилларни таъмирлаш устахонаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарз ва фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси банк манфаатида жавобгарларга нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга Қайд этилганларга кўра, банкнинг жавобгардан кредит асосий қарзи 3444000000 сўм ундириш талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. Шунингдек, банк жавобгардан муддати ўтган фоиз қарзи 230309790 сўм ундиришни сўраган. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридагиларга асосан, банкнинг жавобгардан муддати ўтган фоиз қарзи 230309790 сўм ундириш талаби ҳам асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 36-моддаси биринчи қисмига асосан ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонун 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Кредитнинг қайтариш таъминоти сифатида 07.10.2022 йилдаги ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Маданкон маҳалласи, 4-Шахтиёрлар кўчаси 124-уй манзилда жойлашган Азизбек меҳмонхона ва сервис хизмат кўрсатиш шохобчаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ҳамда хусусий корхонасига тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Хуррият кўчаси 51-уйда жойлашган савдо мебель хўжалик қурилиш моллари дўкони ҳамда автомобилларни таъмирлаш устахонаси биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Банкнинг ундирувни гаров мулкларига қаратиш талаби ҳам асосли ва қаноатлантирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловаси 2-бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд банкнинг даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгардан Республика бюджетига 73486195,8 сўм давлат божи, банк ҳисобига олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, ФКнинг 236, 279, 281, 282, 284, 285, 333, 735, 736, 744-моддаларини, ИПКнинг 118, 176, 180, 186-188, 192-моддаларини қўллаб, суд қ и л а д и: даъво аризаси қаноатлантирилсин. “SAID ZIYADULLAYEV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига кредит асосий қарзи 3444000000 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 230309790 сўм, жами 3674309790 сўм ва олдиндан тўланган 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув “SAID ZIYADULLAYEV” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Маданкон маҳалласи, 4-Шахтиёрлар кўчаси 124-уй манзилда жойлашган Азизбек меҳмонхона ва сервис хизмат кўрсатиш шохобчаси биносига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан; “SHARG’UN QURILISH INVEST” хусусий корхонасига тегишли Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Хуррият кўчаси 51-уйда жойлашган савдо мебель хўжалик қурилиш моллари дўкони ҳамда автомобилларни таъмирлаш устахонаси биносига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. “SAID ZIYADULLAYEV” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 73486195,8 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Б.Қултўраев