Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2303/1675 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жупаров Рахматилло Ххх Ответчик / Подсудимый Олтинсой ширкат хўжалиги
Source ID 1068336 Claim ID 3180493 PDF Hash 2d5c453ad39f3e91... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 10.03.2023 йил Навоий шаҳри ххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххх манфаатида, жавобгар хххдан 1.101.431 сўм пай улушни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида тарафлар вакиллари иштирокисиз очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар ххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар хххдан 1.101.431 сўм пай улушни ундиришни сўраган. Тарафлар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этмади. Суд, тарафлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг жавобгар устав фондида 7.372 сўм миқдорда пай улуши бўлиб, унинг улуши тегишли равишда давлат рўйхатидан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 йилдаги “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2841-сонли Қарори билан жавобгар фермер хўжаликларига айлантириш белгиланган. Ушбу Қарорга асосан жавобгарнинг тугатиш комиссияси тузилиб, унинг барча активлари қарзларни қоплаш учун қаратилган. Қарорга асосан “Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил этиш тартиби тўғрисида” Низом тасдиқланган. Низом талабларидан келиб чиқиб адлия бўлими жавобгар тугатиш комиссияси томонидан ширкат хўжалиги аъзолари пай улушлари тўланиши ўрганилган. Ўрганиш натижаси бўйича даъвогарга 1.101.431 сўмлик пай улуши тўланмай келинаѐтганлиги аникланган. Шу сабабли адлия бўлими судга даъво киритиб уни ундириш сўраган. Адлия бўлимининг даъвоси асосли. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар хххдан даъвогар ххх фойдасига 1.101.431 сўм пай улуши, 30.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин. 3. Жавобгар ххх тугатиш комиссиясидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Б.Раджабов