← Назад
Решение #635723 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 298 | — | law | |
| нинг | 744 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 735 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2106/8905-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда кўрган
судья – П.Закирова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- М.Султонов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
Х.Намозов (2023 йил 5 январдаги 01-159/12-сонли ишончнома асосида),
М.Сайфутдинов (2023 йил 9 мартдаги 01-984/11-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили В.Сахибов (2023 йил 23 январдаги ишончнома асосида),
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулеймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази эксперти С.Халмухамедова, Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки Тошкент вилояти бошқармаси мутахассиси
А.Ярматовнинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг Ташқи иқтисодий фаолият “Миллийбанк” манфаатида
жавобгар “Nature cotton” масъулияти чекланган жамияти ва “Avtoshin komplekt”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 4 185 612 173,65 сўм кредит
қарздорлигини ундириш ва ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан “Nature cotton” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ташқи иқтисодий фаолият “Миллийбанк” акциядорлик жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент вилояти Тўйтепа филиали ва “Nature
cotton” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2019 йил 18 мартда 61-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йилда
Пискент туманида пахта хом-ашёсини етиштириш билан боғлиқ харажатларни
қоплаш учун 12 ой муддатга, йиллик 5 фоиз устама тўлаш шарти билан ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурсларидан жалб қилинган
ва ишлатилмасдан турган маблағлар қолдиғи учун 3,5 фоиз миқдорида жамғарма
ставкасини тўлаш шарти билан жами 56 160 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган. Жавобгар кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни
шартноманинг 3.2 ва 3.3-бандларида белгиланган муддатда тўлаб бериш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси бўйича мажбурият бажарилишининг таъминоти
сифатида жавобгар ва банк ўртасида 2019 йил 18 мартда 1-сонли гаров шартномаси
тузилган. Унга кўра, жавобгарга тегишли бўлган 2018 йил 24 октябрдаги
408, 03/041, 175-01, 175-02-сонли ҳамда 175-03-сонли баҳолаш хулосаларига кўра
жами 35 640 000 000 сўмга баҳоланган ҳамда пахта хом-ашёсини қайта ишлаб
чиқариш ускуналари гаровга қўйилган.
Шунингдек, 2019 йил 18 мартда банк, жавобгар ва “AVTOSHIN KOMPLEKT”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кафил деб юритилади)
ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ кафил кредит
шартномаси бўйича жавобгарнинг асосий қарз, воситачилик ҳақи, фоизлар ёки
бошқа молиявий тўловлар борасидаги бажарилмаган мажбуриятларини банкнинг
биринчи талабига кўра бажариш юзасидан қайтариб олинмайдиган ва ҳеч қандай
шарт қўйилмайдиган мажбуриятни олган.
Кафилнинг мажбурияти 25 000 000 000 сўм доирасида чегараланган. Банк
шартноманинг 1.1-банди талабларига риоя қилган ҳолда жавобгарга
2019 йилнинг март ойида 7 862,0 млн. сўм, апрель ойида 5 515,59 млн. сўм, май
ойида 13 362,85 млн. сўм, июнь ойида 4 839,06 млн. сўм, июль ойида
4 685,77 млн. сўм ва август ойида 5 537,76 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини
ажратиб берган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмасдан, кредит қарздорлиги шартномада белгиланган муддатда тўлаб
берилмаганлиги важи билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ва
кафилдан солидар тартибда 4 185 612 173,65 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва
ундирувни гаров мулкларига қаратишни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб
қувватлаш жамғармаси жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори билан
даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ва кафилдан даъвогар фойдасига
солидар тартибда 3 493 110 176,17 сўм асосий қарз ундириш белгиланган. Ундирув
2019 йил 18 мартда тузилган 1-сонли гаров шартномаси асосида жавобгарга
тегишли бўлган гаров шартномасининг 1-иловасида белгиланган 408-сонли,
03/041-сонли, 175-01-сонли, 175-02-сонли, 175-03-сонли баҳолаш хулосаларида
кўрсатилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаб чиқарувчи ускуналарга қаратилган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 22 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг
жавобгар
ва
кафилдан
республика
бюджетига
83 712 243,47 сўм давлат божи ундириш қисми 73 927 815,16 сўмга ўзгартирилган.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб
янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда шартноманинг
4.4-бандида ажратиладиган кредит суммасининг 125 фоизидан кам бўлмаган
миқдорда барқарор суғурта компаниясининг кредит қайтмаслик хатарини суғурта
қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полисини ҳамда учинчи шахсга тегишли бўлган
кафиллик шартномаси ва корхонанинг ўзига тегишли бўлган асбоб-ускуналар
гаровини тақдим этгандан сўнг кредит ажратилиши кўрсатилганлиги, аммо суд
суғурта компаниясини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилмаганлиги ва суғурта
маблағларини ундириш чораларини кўрмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам ишга жалб қилинмаганлиги, даъвогар судни
чалғитиш мақсадида дастлаб 4,5 млрд, кейинчалик 3,5 млрд қарздорлик бўйича
ҳисоб-китобларни тақдим қилмасдан, балки маълумотнома тақдим қилганлиги,
даъвогар томонидан қарзни ундириш бўйича ҳисоб-китоблар даъво аризаси
киритилгунга қадар ва киритилгандан кейин ҳам мавжуд бўлмаганлиги, мазкур
ҳолатда суд томонидан даъво аризаси қайтарилмасдан иш юритишга қабул
қилинганлиги, мазкур ишни кўриш давомида даъвогар томонидан тасдиқланган
ёзма далиллар тақдим қилинганлиги ва унда жавобгарнинг даъвогар олдида
500-600 млн сўм қолдиқ қарзи мавжудлиги, ушбу ҳолат ҳам суд томонидан
ўрганилмаганлиги, кафиллик шартномаси шартларига асосан кафил пул
маблағларини тўлаши лозим бўлганлиги, кредит шартномасининг 7.4-бандида ушбу
кредит шартномаси бўйича асосий қарздан ҳосил бўлган муддати ўтган қарздорлик
учун Низомнинг 8-банди талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қайта молиялаштириш ставкаси асосида ҳисобланиши ва жавобгардан
ундирилиши белгиланганлиги, суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 298-моддаси
қўлланилмаганлиги, ишни кўришда суд томонидан низони судгача ҳал қилиш
талабнома юбориш қоидаларига риоя қилинмаганлигига аҳамият берилмаганлиги,
апелляция инстанцияси судида ишни кўриш давомида жавобгар вакили Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулеймонова номидаги Республика
суд экспертизаси маркази томонидан мустақил экспертиза тайинлаш ҳақида
илтимоснома киритганлиги, бироқ суд томонидан мазкур илтимосномани
қаноатлантириш рад этилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан экспертиза ўтказилганлиги,
мазкур ўтказилган экспертиза қонунчилик нормаларига риоя қилинмасдан
ўтказилганлиги, судлар томонидан апелляция шикояти ва жавобгар томонидан
берилган илтимосномалар ўрганилмаганлиги ва натижада жавобгардан ҳар бир суд
инстанцияси учун давлат божи ундирилаётганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни,
қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилиш ҳамда экспертиза хулосасига
таянган ҳолда янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулеймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази эксперти даъвогар
томонидан кредит қарздорлигини ҳисоблашда биринчи навбатда фоиз суммасига,
4
иккинчи навбатда асосий қарз суммасига, учинчи навбатда пеня суммасига қаратиш
тартибига риоя қилмаганлиги, пандемия даврида қўлланилиши мумкин бўлган
имтиёзлар
амалга
оширилмаганлиги
аниқланиб,
экспертиза
хулосаси
тайёрланганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент вилояти бошқармаси
мутахассиси пандемия даврида кредит шартномасини пролонгация қилиш учун
жавобгар даъвогарга ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлганлиги, бироқ
мазкур мурожаат бўлмаганлиги учун кредит қарздорлиги шартномада белгиланган
тартибда даъвогар томонидан ҳисобланганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд
ҳужжатларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг қоидаларида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан
келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб
1-параграфининг қоидалари (қарз шартномасига оид қоидалар) қўлланади.
Ушбу Кодекснинг 735-моддасига биноан, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт. Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада
белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб
қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.2-бандида ажратилган
кредит маблағларини сўндиришнинг якуний санаси 2020 йил 18 март куни эканлиги
белгиланиб, ушбу бандда белгиланган график бўйича жавобгар томонидан 2020 йил
10 февралда 28 000 000 000 сўм, 25 март куни 160 000 000 сўм тўланиши лозимлиги
назарда тутилган. Кейинчалик, 2019 йил 10 декабрь куни шартномага қўшимча
келишув имзоланиб, шартноманинг 3.2-бандига ўзгартириш киритилган ҳамда
асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган фоизлар янги график асосида, 2020 йилнинг
5 июль кунига қадар тўланишига келишилган.
Шартноманинг 3.3-бандида кредит маблағлари бўйича ҳар ойнинг 6-санасида
ҳисобланган фоизлар сўндирилиши, ушбу санадан кейин ҳисобланган фоизлар эса
асосий қарздорлик тўлиқ қайтарилгунига қадар тўлиқ сўндирилиши лозимлиги,
бунда фоизлар ҳар куни, кредит бўйича қарзнинг асосий қолдиғидан ҳисобланиб,
алоҳида фоиз ҳисобварағида ҳисоби юритилиши белгиланган.
Шартноманинг 6.5-бандига кўра, қарз олувчи (жавобгар) ушбу кредит
шартномаси асосида ажратилган кредит қолдиқларини 3.2-бандига асосан тўлиқ
қайтариши, шунингдек, ушбу ажратилган кредит ва жамғармадан жалб қилинган
ресурслар учун ҳисобланган фоизларни 3.3-бандда кўрсатилган муддатларда тўлиқ
тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар шартнома ҳамда
қўшимча келишувда назарда тутилган график асосида, ўз вақтида ва белгиланган
миқдорда тўлаб берилмаганлиги боис Палата даъвогарнинг манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳамда кафилдан солидар тартибда
4 185 612 173,65 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман
асосли деб топилиб, даъвогар томонидан тақдим этилган 2021 йил 20 апрелдаги
02/3-1231/11-сонли маълумотномага асосланган ҳолда жавобгар ҳамда кафилдан
банк фойдасига 3 493 110 176,17 сўм муддати ўтган қарздорлик суммаси
ундирилган ҳамда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича суд харажатлари
тўлиқлигича жавобгар ва кафилнинг зиммасига юклатилган.
Апелляция инстанцияси судининг экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажримига
асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент вилоят бошқармаси
томонидан маълумотнома тақдим этилиб, унда ҳал қилув қарори қабул қилинган
санада асосий қарздорлик суммаси 3 493 110 176,17 сўмни ташкил этганлиги қайд
этилган.
Апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тошкент вилоят бошқармаси мутахассиси томонидан тақдим этилган
маълумотномани ишончли далил сифатида инобатга олиб, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинган вақтдаги қарздорлик бўйича жавобгар
ва кафилдан банк фойдасига қарздорлик суммаси тўғри ундирилган деб ҳисоблаган.
Шу билан бирга, биринчи инстанция суди ундирувни банк ва жавобгар
ўртасида 2019 йил 18 мартда тузилган 1-сонли гаров шартномасининг 1-сонли
иловасида кўрсатилган жавобгарга тегишли бўлган пахта хом-ашёсини қайта ишлаб
чиқарувчи ускуналарга қаратиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Бироқ, судлар
даъвогарнинг даъво аризасида келтирилган ҳолатларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида ҳар томонлама текширмасдан ва тегишли тартибда экспертиза ўтказиш
чораларини кўрмасдан туриб, даъво аризаси киритилган вақтдаги қарздорлик
бўйича жавобгар ва кафилдан даъвогар фойдасига 3 696 390 758 сўм қарз ундириш
ҳақида барвақт хулосага келган. Хусусан, апелляция инстанцияси суди 2021 йил
26 августдаги ажрими билан экспертиза тайинлаш ҳақида хулосага келган бўлса-да,
экспертиза хулосаси мавжуд бўлмаса-да, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тошкент вилоят бошқармаси мутахасиси томонидан тақдим этилган
маълумотномага асосланиб қарор қабул қилган.
Шу боис, кассация инстанцияси суди томонидан тарафлар ўртасида тузилган
2019 йил 18 мартда 61-сонли кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлигини
аниқлаш мақсадида суд-бухгалтерлик экспертизаси тайинланган ва экспертизани
ўтказиш Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертлар маркази (бундан
буён матнда РСЭМ деб юритилади)га юклатилган.
РСЭМ томонидан 2023 йил 26 январда тузилган судга оид
29/14(10647)17/1Я.875-cонли экспертиза хулосасига кўра, жавобгарнинг 2021 йил
24 май ҳолатига муддати ўтган қарздорлиги 1 097 911 403,92 сўмни ташкил этган.
Кассация инстанцияси суди мазкур экспертнинг хулосасини асосли деб
ҳисоблаб, даъвогар томонидан биринчи навбатда, ҳисобланган фоизларни
сўндиришга, кейин кредит бўйича муддати ўтган қарздорликни, ундан кейин эса
кредитнинг асосий қарздорликни қоплашга йўналтирилиши тартибига риоя
қилинмаганлиги, бундан ташқари, пандемия даврида ҳукумат қарорлари ва
Марказий банк кўрсатмалари билан белгиланган ўзгартиришлар инобатга
олинмаганлигидан келиб чиқиб, эксперт хулосасини мақбул далил деб топади.
Шу билан бирга, даъво аризасида қарздорлик бўйича ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкларга қаратиш талаби қўйилган. “Гаров тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига мувофиқ гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда
ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини
қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
ФК 280-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга
олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга
олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига
мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди ундирувни даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2019 йил 18 мартда тузилган 1-сонли гаров шартномасининг 1-сонли
иловасида кўрсатилган жавобгарга тегишли бўлган пахта хом-ашёсини қайта ишлаб
чиқарувчи ускуналарга қаратиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Кафиллик шартномасида эса кафиллик муддати белгиланмаган ҳамда кафил
кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг асосий қарз, воситачилик ҳақи, фоизлар
ёки бошқа молиявий тўловлар борасидаги бажарилмаган мажбуриятларини
банкнинг биринчи талабига кўра бажариш бўйича мажбуриятни олган.
Кредит шартномасида қарздорлик жавобгар томонидан қопланиши
лозимлиги назарда тутилганлиги, шартномага асосан жавобгар кредит
маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда қоплаб бериш мажбуриятини
зиммасига олганлиги сабабли даъвогар ўз хоҳишига кўра юзага келган
қарздорликни жавобгарнинг ўзидан ҳамда солидар тартибда кафилдан ундириш
ҳақида тўғри талаб қўйган.
Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасида суғурта
корхонасига нисбатан талаб қўйилмаган бўлиб, суғурта ташкилотини ишда
иштирок этишга жалб қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Кредит шартномасида қарздорлик жавобгар томонидан қопланиши
лозимлиги назарда тутилганлиги, шартномага асосан жавобгар кредит
маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда қоплаб бериш мажбуриятини
зиммасига олганлиги сабабли банк ўз ҳохишига кўра юзага келган қарздорликни
жавобгарнинг ўзидан ҳамда солидар тартибда кафилдан ундириш ҳақида тўғри
талаб қўйган. Шу билан бирга, мазкур иш доирасида фақатгина асосий қарздорлик
суммасини ундириш талаби қўйилган бўлиб, фоиз қарздорликни ундириш даъво
талабида сўралмаган.
Демак, тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 18 мартда 61-сонли кредит
шартномаси бўйича биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилингунга
қадар
жавобгар
ва
кафилнинг
даъвогар
олдидаги
қарздорлиги
1 097 911 403,92 сўмни ташкил этган.
Баён этилганлардан кўринадики, судлар иш учун аҳамиятли ҳолатларни
тўлиқ аниқламаган ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан
янги қарор қабул қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор
қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилишни, жавобгар ва кафилдан солидар тартибда даъвогар фойдасига
1 097 911 403,92 сўм асосий қарз ва 19 600 почта харажатларини ундиришни,
ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкларга қаратишни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига
юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ
61 754 015,4 сўм давлат божи даъвогардан, 21 958 228,10 сўм давлат божи
жавобгардан республика бюджетига, ишни апелляция тартибида кўриш билан
боғлиқ 30 877 007,7 сўм давлат божи даъвогардан, 10 979 114,03 сўм давлат божи
жавобгардан республика бюджетига, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ
30 877 007,7 сўм давлат божи даъвогардан, 10 979 114,03 сўм давлат божи
жавобгардан республика бюджетига, жавобгардан даъвогар фойдасига
19 600 сўм почта харажатлари, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит рақамига 21 600 сўм почта харажатлари ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118, 301 ва
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Nature cotton” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 майдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 22 сентябрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Nature cotton” масъулияти чекланган жамияти ва “Avtoshin komplekt”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда Ташқи иқтисодий фаолият
“Миллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 1 097 911 403,92 сўм асосий қарз
ва 19 600 почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув 2019 йил 18 мартда тузилган 1-сонли гаров шартномаси ва 2018 йил
18 мартдаги асбоб-ускуналар нархини келишиш далолатномасига асосан “Nature
8
cotton” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров шартномасининг
1-иловасида белгиланган 2018 йил 24 октябдаги 408-сонли, 2019 йил 18 мартдаги
03/041-сонли, 2019 йил 18 мартдаги 175-01-сонли, 2019 йил 18 мартдаги
175-02-сонли ва 2019 йил 18 мартдаги 175-03-сонли баҳолаш ҳисоботларида
кўрсатилган пахта хомашёсини қайта ишлаб чиқарувчи ускуналарга қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“Nature cotton” масъулияти чекланган жамияти ва “Avtoshin komplekt”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда республика бюджетига
43 916 456,2 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
рақамига 21 600 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ташқи иқтисодий фаолият “Миллийбанк” акциядорлик жамиятидан
республика бюджетига 123 508 031 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 майдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 22 сентябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов