← Назад
Решение #635736 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 259 | — | law | |
| ИПК | 262 | — | law | |
| олатда Палата учун ИПК | 262 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-1902/327-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья А.Шокиров
Апелляция шикоятини қабул қилишни
рад қилган судья А.Иномов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Убайдуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев ва С.Рахмоновдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий
банки” АЖ вакиллари А.Туйчибоев ва Т.Каримов (2023 йил 5 январдаги
01-152/12-сонли ишончномага асосан), “Akbar Aziziy Metal Invest” МЧЖ ва
“BARION” МЧЖ вакили А.Тоиров (раҳбар) иштирокида, мазкур иш юзасидан
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият
“Миллий банки” АЖ томонидан мазкур иш бўйича қабул қилинган Чуст
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 сентябрдаги ажрими устидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки” АЖ (бундан буён
матнда банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Akbar Aziziy Metal Invest” МЧЖдан (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 2017 йил 28 декабрь кунги 683-сонли кредит шартномаси
шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида вужудга келган
596 622 113 сўм ҳамда 2018 йил 8 май кунги 538-сонли кредит шартномаси
шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида вужудга келган
жами 436 207 165 сўм кредит тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш,
ундирувни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар “BARION” МЧЖнинг кредит
таъминоти сифатида гаровга тақдим этган мулкларига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Палата апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция
судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан апелляция шикоятини бериш
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш ва апелляция
шикоятини қабул қилиш рад этилган.
Банк Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган банк вакиллари кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида Палата вакиллари иштирок қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Аниқланишича, Палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 436 207 165 сўм кредит тўловлардан бўлган
қарздорликни ундириш, ундирувни жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар
“BARION” МЧЖнинг кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этган
мулкларига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан банк томонидан апелляция
шикояти берилган.
Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси
апелляция протестини бериш муддатини узрли деб топиш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад қилиш ва апелляция шикоятини иш
юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида асоссиз хулосага келган.
Чунки, ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган
шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув
қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли.
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида
бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи
инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши
мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан апелляция шикоятини
(протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест)
берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
Шунингдек, ушбу модданинг олтинчи қисмига асосан ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд
ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи
шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция
шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги
маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати устидан суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган Палата томонидан
апелляция шикояти берилган. Чунки, биринчи инстанция суди томонидан
2022 йил 21 июндаги ажрими билан иш юритиш тикланиб, ишни кўриб чиқиш
2022 йил 28 июнга тайинланган. Мазкур ажрим Палатага “Гибрид почта”
хизмати орқали юборилиб, 2022 йил 4 июлда Палатага топширилган. Шу
сабабли ишда Палата иштироки таъминланмаган ва иш унинг иштирокисиз
кўриб чиқилиб, ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бундан ташқари иш
ҳужжатларида Палатага ҳал қилув қарори юборилганлигини тасдиқловчи
ҳужжат мавжуд эмас.
Мазкур ҳолатда Палата учун ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида
назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув
қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.
Апелляция инстанцияси судининг судьяси ушбу ҳолатларни инобатга
олмасдан, даъвогарнинг процессуал ҳуқуқини инобатга олмасдан, ИПК
269-моддасини нотўғри қўллаган ҳолда, апелляция шикоятини қабул қилишни
рад қилиш ҳақида асоссиз хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлиши белгиланган.
ИПК 305-моддасининг биринчи қисмига кўра биринчи инстанция
судининг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Ушбу модданинг учинчи қисми 4-бандига кўра, кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини
(протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини)
кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни
тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш
ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини),
ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли.
ИПК 296-моддасининг 1-бандига асосан кассация шикояти (протести)
апелляция тартибида кўрилмаган ёки ушбу Кодексга мувофиқ кассация
тартибида шикоят қилинмайдиган (протест келтирилмайдиган) суд ҳужжати
устидан берилган ва у кассация инстанцияси суди томонидан хатога йўл
қўйилиб, иш юритишга қабул қилинган бўлса, кассация инстанцияси суди
кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 15 сентябрдаги ажримини бекор қилишни, ишни
ва апелляция шикоятини апелляция инстанциясида кўриш учун Наманган
вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни, ҳал
қилув қарори апелляция инстанциясида кўрилмаганлиги сабабли, ИПК
296-моддасининг 1-бандига асосан кассация шикоятининг биринчи инстанция
судининг 2022 йил 28 июнь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан қисми бўйича
иш юритишни тугатишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 15 сентябрдаги ажрими бекор қилинсин.
Иш ва апелляция шикояти Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун
юборилсин.
Кассация шикоятининг Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
28 июнь кунги ҳал қилув қарорига нисбатан қисми бўйича иш юритиш
тугатилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Убайдуллаев
Ҳайъат аъзолари
О.Халмирзаев
С.Рахмонов