← Назад
Решение #635774 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зининг хулосаларига ФК | 116 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| онун | 43 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| нинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| илишда ФК | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 126 | — | law | |
| онун | 20 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2218/28800-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Мирзаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Усманов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Маҳмудов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев ва
В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар
Ш.Ибрагимов, унинг вакиллари А.Юлдашев (2023 йил 7 февралдаги 48-сонли
ордер ва 2022 йил 29 июндаги ишончнома), Б.Маммедов (2023 йил
6 февралдаги 184-сонли ордер), “Orient construction services group” масъулияти
чекланган жамиятининг вакили И.Қаюмов (раҳбар), “Projeсt development expert”
масъулияти чекланган жамиятининг вакиллари М.Мустафаев (2022 йил
20 декабрдаги 17-сонли ишончнома ва 21 декабрдаги 294-сонли ордер),
О.Амирханов (2022 йил 20 декабрдаги 18-сонли ишончнома), “Orient construction
services group” масъулияти чекланган жамиятининг собиқ раҳбари
О.Амирхановнинг иштирокида, даъвогар “Orient construction services group”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
таъсисчиси
Ибрагимов
Шухрат
Хабибуллаевичнинг жавобгарлар “Orient construction services group” масъулияти
чекланган жамияти ва “Projeсt development expert” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида тузилган 2021 йил 23 апрелдаги С/001-23042021-сонли ва 2021 йил
26 августдаги PDE-OCSG 260821/0305-cонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб
топиш ҳамда шартнома бўйича тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори устидан жавобгар “Projeсt development expert”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Orient construction services group” масъулияти чекланган жамиятининг
таъсисчиси Ибрагимов Шухрат Хабибуллаевич (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Orient construction services group” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда 1-жавобгар деб юритилади) ва “Projeсt development expert”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)га
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ўртасида
тузилган 2021 йил 23 апрелдаги С/001-23042021-сонли ва 2021 йил 26 августдаги
PDE-OCSG 260821/0305-cонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда
шартнома бўйича тарафларни дастлабки ҳолатига келтиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, шартномалар ҳақиқий эмас
деб топилган. Даъвонинг тарафлар ўртасида тузилган шартномаларни дастлабки
ҳолатига келтириш талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
даъвонинг шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабини
қаноатлантириш, шартнома бўйича тарафларни дастлабки ҳолатига келтириш
талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
2-жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва шикоятда
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган 2-жавогарнинг вакили О.Амирханов
кассация шикоятини қувватлаб, ўзини “Projeсt development expert”
компаниясининг таъсисчиси эканлигини, шунингдек, мазкур низога алоқадор
лойиҳани амалга ошириш вақтида компаниянинг ижрочи директори бўлиб
ишлаганлиги, Шухрат ва Хабибулла Ибрагимовлар унинг қариндоши эканлиги,
Хабибулла Ибрагимовни анча вақтдан буён таниши, 2013 йилдан буён биргаликда,
ҳамкорликда, расман ҳужжатлар асосида эса, 2018 йилдан буён ишлаб
келаётганлиги, “Projeсt development expert” компанияси ўшанда уларга Тошкент
металлургия заводи қурилиши бўйича тендерда ғолибликни ютиб берганлиги,
ўрталарида 900 млн.дан ортиқ қийматда шартнома тузилганлиги, аммо 200 млн.
тўлаб берилганлиги, шунга қарамасдан қариндошлик алоқалари борлиги учун
қолган пулларни тўлашни талаб қилмаганлиги, ушбу лойиҳа тамом бўлгандан сўнг
пандемия бошланганлиги, пандемиядан кейин уларда бирор-бир лойиҳаси
бўлмаганлиги, ўша вақтда Хабибулла Ибрагимов билан бир неча бор
учрашганлиги, у лойиҳа топиб беришни сўраганлиги, шундан сўнг Нукус
госпитали лойиҳаси пайдо бўлганлиги, мазкур лойиҳани ўзи топганлиги, барча
шартларини Хабибулла Ибрагимов билан муҳокама қилиб олганлиги, шундан сўнг
у тендерда қатнашишга розилик берганлиги ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш
бўйича шартнома тузилганлиги, ўзининг ва жамоасининг ҳаракатлари натижасида
тендерни ютиб олганлиги, ўша вақтда контрактнинг бошланғич қиймати 14,9 млн.
АҚШ долларини ташкил этганлиги, мазкур тендер ҳужжатларини тайёрлаш
жараёни жуда мураккаб ва машаққатли меҳнат талаб қилганлиги, ушбу ҳужжатлар
кўп йиллардан буён ҳамкорликда ишлаб келаётган юқори даражадаги малакали
мутахассислар томонидан ишлаб чиқилганлиги, шартнома тузилганлигидан
Хабибулла Ибрагимов 2020 йилда хабардор бўлганлиги, шартноманинг барча
шартлари у билан келишилганлиги, шартномалар номигагина тузилмасдан,
аксинча амалда жуда катта ишлар бажарилганлигини маълум қилиб, буни
тасдиқлаш учун судга ҳужжатларни намойиш қилди.
Суд мажлисида иштирок этган 2-жавогарнинг вакили М.Мустафаев даъво
аризаси жамиятнинг таъсисчиси Ш.Ибрагимов томонидан берилганлиги, биринчи
ва иккинчи суд мажлисларида Ш.Ибрагимов ўзини жамиятнинг ягона таъсисчиси
эканлигини таъкидлаб келганлиги, апелляция инстанцияси судининг қарорида ҳам
компания рўйхатга олинган вақтдан ҳозирга қадар Ш.Ибрагимов жамиятнинг
ягона таъсисчиси бўлиб келганлиги қайд этилганлиги, аммо Нукус лойиҳаси
бўйича контракт тузиш вақтида жамиятнинг ягона таъсисчиси Хабибулла
Анварович бўлганлиги, суд ўзининг хулосаларига ФКнинг 116-моддасини асос
қилиб кўрсатганлиги, ишлар, хизматлар амалга бажарилган бўлса-да, шартномалар
ҳақиқий эмас деб топилганлиги, топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра
қарорлар топширилганлиги кўрсатилганлиги, жамият раҳбари ҳар бир тўловни
Хабибулла Анварович билан келишганлиги, бу ҳолат улар ўртасида “Телеграм”
мессенжери орқали амалга оширилган ёзишмалар билан тасдиқланишини
билдириб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 августдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, даъвони
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар Ш.Ибрагимов шикоятга
нисбатан эътироз билдириб, “Projeсt development expert” масъулияти чекланган
жамияти иш тополмай юрганлиги, уларга техникларини бериб қўйганлиги, агарда
текширув тайинланса молиявий ёрдам сифатида пул берганлиги аниқланиши, ўша
вақтдаги жамият раҳбари О.Амирханов тендерни ютдик деб айтганлиги, у кишини
директор қилиб тайинлаганлиги, аммо бош директор қилиб тайинламаганлиги,
жамиятда бундай штат бирлиги бўлмаганлиги, ўзларича бўйруқ чиқарганлиги,
ўзларича шартнома тузиб, пулларни кўчирганлиги, ҳисобварақ-фактура ва пуллар
тушганлигидан хабари бўлмаганлиги, улар техника беришни сўраганлиги, пул
тушгандан сўнг беришини айтганлиги, агар бухгалтерия ҳужжатлари кўтарилса
унинг техникалари ишлаганлиги аниқ бўлиши, жавобгар томонидан судга
кўрсатилган қоғозлар бухгалтерия ҳужжатлари ҳисобланмаслиги, имзоланган
бўлса-да, лекин бирорта ҳужжатда жамиятнинг муҳри қўйилмаганлиги, демак,
мазкур ҳужжатлар кейинчалик расмийлаштирилганлиги, текширув тайинланса
ушбу ҳужжатлар сохта эканлиги маълум бўлиши, ҳақиқатан ҳам тендерда
қатнашиш вақтида “Projeсt development expert” масъулияти чекланган
жамиятининг мутахассислари керак бўлганлиги, шунда улар унинг фирмасига
ўтиб ишлашганлиги, улар фақагина ҳужжатларни юза қисмини инглизчага ўгириб
берганлигини маълум қилиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган 1-жавобгарнинг собиқ раҳбари
О.Амирханов судга кўрсатма бериб, ушбу компанияга Ибрагимов Хабибулла
Анварович томонидан асос солинганидан, яъни 2016 йилдан 2022 йил 27 майга
қадар унинг директори бўлиб ишлаганлиги, Ибрагимовлар билан қариндош
эканлиги, 2012 йилда Хабибулла Анваровичда бир лойиҳа бўйича низоли ҳолат
бўлганлиги, Хабибулла Анварович ундан лойиҳа бўйича ёрдам беришни
сўраганлиги, шунда у Хабибулла Анваровичга ёрдам берганлиги, шундан сўнг бир
қанча халқаро лойиҳалар бўлганлиги, уларга раҳбарлик қилиб келганлиги, 2016
йилда Хабибулла Анварович халқаро талабларга жавоб берадиган ва халқаро
лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган қурилиш компанияси очишни
таклиф қилганлиги, шунда “Orient construction services group” масъулияти
чекланган жамияти очилганлиги, аммо 1,5-2 йил давомида ҳеч қандай лойиҳа
бўлмаганлиги, кейинчалик иш юзасидан манфаатли таклифлар келиб туша
бошлаганлиги, Хабибулла Анварович унинг ўғли Амирханов Отабекнинг
маҳорати, малакаси ва тажрибаси ҳақида олдиндан жуда яхши билганлиги, шунга
кўра Отабекдан ёрдам сўраб, жамиятнинг у ёки бу ишларига жалб қилиб
келганлиги, ўзаро қариндош бўлганликлари учун бажарилган ишлар юзасидан
тўловлар амалга оширилмаганлиги, муайян вақт ўтгандан ва компаниянинг
рейтинги ривожланмагандан сўнг Хабибулла Анварович билан компаниянинг
рейтингини кўтариш устида ишлаганликлари, шунда у Отабекдан консалтинг
хизматлари кўрсатиш мақсадида компания очишни таклиф қилганлиги, шундан
сўнг Отабек Амирханов таклифни қабул қилиб компания очганлиги, биринчи
катта халқаро шартнома бу – Тошкент металлургия заводини қуриш бўлганлиги,
Хабибулла Анварович турли лойиҳаларни топиш устида уйлаб турган вақтда ўғли
Отабек уларга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида
ўтказиладиган тендер борлигини айтганлиги, шунда у ўғлига бу тендерда ғолиб
бўла олишлари мумкинлиги ҳақида сўраганида, Отабек ўзининг жамоаси билан
ютиб чиқишини айтганлиги, шундан сўнг шартнома тузилганлиги, Хабибулла
Анваровичга бюджетни кўрсатганлиги, шунда у рози бўлганлиги, 2021 йил
декабрь ойида Хабибулла Анварович негадир “Orient construction services group”
компаниясида тартибсизлик бор деб ҳисоблаб, компаниянинг молия-хўжалик
фаолиятини текшириш учун уч маротаба одамларни юборганлиги, бироқ
текширув
натижасига
кўра
расмийлаштирилган
бирор-бир
ҳужжат
берилмаганлиги, 27 майда Хабибулла Анварович келиб, жамият раҳбарининг олиб
бораётган ишлари унга ёқмаганлигини, барча ҳужжатлар ва корхона муҳрини
топширишни айтиб, жамият таъсисчисининг О.Амирхановни жамият раҳбари
лавозимидан озод этиш ҳақида қарорини кўрсатганлиги, шунда у бу ноқонуний
эканлигини айтганлиги, чунки, қарорда жамият раҳбарини лавозимидан озод
этишга контракт муддати тугаганлиги асос қилиб кўрсатилганлиги, аммо аслида
ўша вақтда контракт муддати тугамаганлиги, жамиятнинг муҳри ва ҳужжатлари
унда бўлиб турган вақтда шартномалар бўйича розиликни ҳеч ким сўрамаганлиги,
аммо муҳр ва ҳужжатлар топширилгандан 2 кун ўтгандан сўнг бу ишлар
бошланганлиги,
барча
контрактлар
бўйича
таъсисчининг
розилиги
расмийлаштирилганлиги, аммо ҳозирда бу ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, низони
келишув йўли билан ҳал этиш чорасини кўрганлиги, бироқ келиша олмаганлигини
маълум қилди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
қуйидагиларга
кўра,
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори
1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя
этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши
ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 279-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандига кўра,
ишнинг ишда иштирок этувчи, суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир шахс йўқлигида кўрилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлади.
Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида процессуал ҳуқуқ
нормаларга риоя қилмасдан, 2-жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилмасдан ишни кўриб чиққан.
Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
иш юзасидан янги қарор қабул қилиш ҳақида асосли хулосага келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Orient construction services group”
масъулияти чекланган жамияти 2016 йил 4 майда давлат рўйхатидан ўтказилган.
Жамият ташкил этилганидан 2021 йил 17 августга қадар Ибрагимов Шухрат
Хабибуллоевич, 2021 йил 17 августдан 2022 йил 17 январга қадар Ибрагимов
Хабибулло Анварович ҳамда 2022 йил 17 январдан эътиборан Ибрагимов Шухрат
Хабибуллоевич жамиятнинг ягона таъсисчиси бўлган.
“Orient construction services group” масъулияти чекланган жамияти
(буюрмачи) ва “Projeсt development expert” масъулияти чекланган жамияти
(бажарувчи) ўртасида 2021 йил 23 апрелда консалтинг хизмати кўрсатиш ҳақида
С/001-23042021-сонли шартнома тузилган. Шартномада 1 007 251 598 сўмлик
консалтинг хизмати кўрсатишга келишилган.
Шунингдек, улар ўртасида 2021 йил 26 августда PDE-OCSG 260821/0305cонли лойиҳани комплекс бошқаруви шартномаси тузилган. Шартноманинг
қиймати 12 035 567 796,16 сўмни ташкил қилган.
Ушбу шартномага асосан 1-жавобгарнинг ҳисоб рақамидан 2-жавобгарнинг
ҳисоб рақамига 3 016 000 000 сўм пул маблағи ўтказиб берилган.
Даъвогар тарафлар ўртасидаги шартномалар “Orient construction services
group” масъулияти чекланган жамиятининг директори Амирхонов Олим
Назирович ва “Projeсt development expert” масъулияти чекланган жамиятининг
таъсисчиси Амирхонов Отабек Олимович, битим тузилишидан манфаатдор
бўлгани ҳолда тузилган деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
ушбу шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади) 43-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тузилишидан
жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро
этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро
этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан
биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан
ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган
битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият
томонидан тузилиши мумкин эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, уларнинг эрлари
(хотинлари), ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ва (ёки)
уларнинг аффилланган шахслари қуйидаги ҳолларда жамият томонидан битим
тузилишидан манфаатдор шахслар деб эътироф этилади:
битим тарафлари ҳисоблансалар ёки жамият билан муносабатларда учинчи
шахсларнинг манфаатларини ифодаласалар;
битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи
шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахс акцияларининг
(пайлари, улушларининг) йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлсалар (ҳар бири
алоҳида-алоҳида ёки жамланган ҳолда);
битим тарафи ҳисобланувчи ёки жамият билан муносабатларда учинчи
шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи юридик шахснинг бошқарув
органларида лавозим эгаллаб турган бўлсалар.
Мазкур Қонуннинг 37-моддасига биноан, бир иштирокчидан таркиб топган
жамиятда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига
кирувчи масалалар юзасидан қарорлар жамиятнинг ягона иштирокчиси томонидан
якка тартибда қабул қилинади ва ёзма равишда расмийлаштирилади.
Тарафлар ўртасида лойиҳани комплекс бошқаруви ва консалтинг хизмати
кўрсатиш шартномалари тузилган бўлса-да, бироқ жавобгарлар томонидан МЧЖ
ягона иштирокчисининг ушбу шартномаларни тузишга розилиги берилганлиги
ҳақидаги қарори тақдим этилмаган.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
2-жавобгарнинг вакили шартнома тузилганлигидан жамият ягона
таъсисчисининг хабари бўлганлиги, бу ҳолат низоли шартномалар бўйича амалга
оширилган ҳар бир тўловлардан жамият таъсисчисига маълум бўлганлиги билан
тасдиқланиши, ушбу масалалар юзасидан жамият раҳбари ва таъсисчиси ўртасида
ёзишмалар бўлганлиги, жамият раҳбарининг ҳар бир ҳаракати таъсисчи билан
келишилганлиги, топшириш-қабул қилиш далолатномасига кўра, таъсисчининг
қарорлари топширилганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, жавобгарнинг ушбу
эътирозлари қонун талабига мувофиқ расмийлаштирилган қарор билан
исботламаган.
Ҳолбуки, ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қонун 43-моддасининг еттинчи қисмига кўра, тузилишидан манфаатдорлик
бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган
битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ
нормалари яъни, ФКнинг 116-моддаси нотўғри қўлланилганлиги ҳақида важ
келтирилган. 2-жавобгарнинг ушбу эътирози асосли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида
назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарори 12-бандининг иккинчи ва учинчи
хатбошисида агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг
талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ келмаслиги
сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишда
судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини таъминловчи, яъни конституциявий
тузум асослари, давлатнинг мудофаа, хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қуроляроғнинг ноқонуний экспорти, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар),
фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ
нормаларининг талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни
жамиятда шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб
ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслиги аниқлашлари лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди қарор қабул қилишда ФКнинг
116-моддасига нотўғри ҳавола қилган.
Шундай бўлса-да, мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди томонидан
Қонун 43-моддасининг еттинчи қисми талабига биноан, битим тузилишидан
манфаатдорлик бўлганлиги ва белгиланган талаблар бузилган ҳолда жавобгарлар
ўртасида шартномалар тузилганлиги инобатга олиниб, жамият иштирокчисининг
даъвоси асосида ушбу шартномалар ҳақиқий эмас деб топилган.
Қолаверса, ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш
ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис
ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки
битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин
бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида
бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар,
битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши
лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан
манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда 2-жавобгар номидан ҳаракат қилувчи жамият раҳбари
Ф.Махкамов Олим ва Отабек Амирхановлар битим тузилишидан манфаатдор
шахслар, яъни яқин қариндош эканлигини, шунга кўра, О.Амирхановнинг битим
тузиш ваколатлари чекланганлигини билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган.
Бироқ, жамият ягона таъсисчисининг шартнома тузишга розилиги олинмасдан
шартномалар тузилган.
Бундан ташқари, даъво аризасида ҳақиқий эмас деб топиш сўралган
шартномалар бўйича тарафларни дастлабки ҳолатга келтириш сўралган бўлиб,
апелляция инстанцияси суди суд жараёнида даъвогар томонидан мазкур талабга
аниқлик киритилмаганлиги, тузилган шартномаларни айнан аввалги ҳолатга
қандай келтирилиши ҳақида важлар келтирилмаганлигини асос қилиб, даъвонинг
ушбу талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Чунки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Судлов ҳайъати, кассация шикоятининг жамият таъсисчиси Ш.Ибрагимов
томонидан даъво аризаси берилганлиги, аммо Нукус лойиҳаси бўйича контракт
тузиш вақтида жамиятнинг ягона таъсисчиси Ибрагимов Хабибулла Анварович
бўлганлиги, шу муносабат билан Ш.Ибрагимов мазкур иш юзасидан даъвогар бўла
олмаслиги ҳақидаги важларини асосли деб бўлмайди.
Ҳақиқатан ҳам иш ҳужжатларидаги далилларга кўра, жамият ташкил
этилганидан 2021 йил 17 августга қадар Ибрагимов Шухрат Хабибуллоевич,
2021 йил 17 августдан 2022 йил 17 январга қадар Ибрагимов Хабибулло
Анварович ҳамда 2022 йил 17 январдан эътиборан Ибрагимов Шухрат
Хабибуллоевич жамиятнинг ягона таъсисчиси бўлган.
Ҳақиқий эмас деб топилиши сўралган 2021 йил 23 апрелдаги
С/001-23042021-сонли шартнома Ш.Ибрагимов жамиятнинг ягона таъсисчиси
бўлган вақтда тузилган бўлса, 2021 йил 26 августдаги PDE-OCSG 260821/0305cонли шартнома эса, Х.Ибрагимов таъсисчи бўлган пайтда имзоланган. Бироқ, бу
ҳолат Х.Ибрагимов мазкур иш юзасидан даъвогар бўла олмаслигини англатмайди.
Чунки, Қонун 20-моддасининг ўн учинчи қисми талабига биноан
Х.Ибрагимовнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Ш.Ибрагимовга ўтган
бўлиб, мазкур иш юзасидан Ш.Ибрагимов даъвогар бўлишига монеълик қилувчи
ҳолатлар мавжуд эмас.
Қайд этилганларни инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантириш, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли суд қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса, қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Кассация шикоятининг апелляция инстанцияси суди томонидан суд
харажатларини ундиришда хатоликка йўл қўйилганлиги ҳақидаги важлари асосли
бўлиб, аммо бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Иқтисодий ишларни кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”
2021 йил 27 ноябрдаги 36-сонли қарори 35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра,
суднинг қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асос бўлмайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Апелляция инстанцияси суди томонидан суд харажатларини тақсимлаш
масаласи нотўғри ҳал этилган. Яъни, олдиндан тўланган давлат божи ва почта
харажатлари 2-жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилмасдан, 2-жавобгардан
1-жавобгар фойдасига ундириш белгиланган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати қарорнинг ушбу қисмини тузатишни ва суд
харажатларини ундириш юзасидан берилган ижро варақаси бўйича ундирувни
бекор қилишни, ишни кассация тартибида кўриб чиқиш билан боғлиқ олдиндан
тўланган 3 024 000 сўм суд харажатларини 2-жавобгарнинг зиммасида
9
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301. 303 ва 343-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “Projeсt development expert”
масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 сентябрдаги қарори хулоса қисмининг “Жавобгар “Projeсt development
expert” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Orient construction
services group” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ишни биринчи
инстанция суди учун 6 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари
ундирилсин.” жумласи “Жавобгар “Projeсt development expert” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Orient construction services group”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
таъсисчиси
Ибрагимов
Шухрат
Хабибуллаевич фойдасига ишни биринчи инстанция суди учун 6 000 000 сўм
давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.” деб тузатилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Апелляция инстанцияси судининг суд харажатларини ундириш юзасидан
берилган ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш.Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
В.Сатторова