Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/285 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Микрокредитбанк" АТБ Ответчик / Подсудимый "LILIYA-CHEVAR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1068544 Claim ID 3161106 PDF Hash 924cd6124ba83d56... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 25-моддаси нинг 25 law
шунингдек 26-моддаси шунингдек 26 law
нинг ФКнинг 228-моддаси нинг ФК 228 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
Ушбу кодекснинг 166-моддаси Ушбу кодекс 166 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан ИПКнинг 72-моддаси ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан ИПК 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, ***** тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" ***** кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 март *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" АТБнинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятини 1500 кв.м майдонида жойлашган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125-уйдаги нотурар бино-иншоотдан мол-мулки билан мажбурий тартибда кўчириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар ишончли вакили ***** (2023 йил 5 январдаги 02-08/23-сонли ишончнома асосида), жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти раҳбари *****лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: "*****" АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)ни 1500 кв.м майдонида жойлашган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125уйдаги нотурар бино-иншоотдан мол-мулки билан мажбурий тартибда кўчиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ишончли вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасига ўзининг эътирозларини билдириб, Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 25-уйдаги нотурар бино-иншоотда яшаб келаѐтганлигини, дастлабки тарафлар ўртасидаги кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ишдан хабари бўлмаганлигини, суд мажлисида иштирок этмаганлигини, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида қабул қилинган суд қароридан норози эканлигини, кредит қарзи бир қисми қопланган бўлсада ундирув гаровдаги мулкка қаратилганлигини, кредит ажратиш бўйича комиссиянинг қарорида печат йўқлигини, дастлабки суд қарорига нисбатан апелляция шикояти бериш ниятида эканлигини, ҳозирги даъво асоссиз киритилганлигини, кредит ҳужжатларидан нусха олиш мақсадида банкка ѐзма мурожаат қилганлигини, мурожаатига жавоб олмаганлигини, банк ходимлари “Liliya chevar” масъулияти чекланган жамияти жойлашган бинога кўп бориб уларни тинчини бузганликларини баѐн қилиб даъвони рад этишни сўради. Суд мажлисига низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган уинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти ***** туман бўлими жалб қилинган бўлсада суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар, лекин судга иш бўйича ѐзма фикрнома тақдим этишган. Бундай ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда - ИПК)нинг 25-моддасида иқтисодий судга таалуқли ишлар, шунингдек 26-моддасида эса иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу моддаларга асосан мазкур низо иқтисодий суд томонидан ҳал этиладиган низодир. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар жавобгар ўртасида тузилган 2020 йил 17 июлдаги 746-сонли кредит шартномасига мувофиқ тикувчиликни ривожлантириш мақсадида тикув дасткоҳларини сотиб олиш учун 36 ой муддатга йиллик 15 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 220.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчасидаги нотурар бино-иншоот гаровга қўйилган. "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан кредит қарздорликлари ўз вақтида тўланмаслиги натижасида даъвогар томонидан судга киритилган даъво аризаси бўйича суднинг 2021 йил 10 мартдаги *****-сонли қарорига асосан кредит қарздорлиги бўйича ундирув "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125-уйдаги нотурар бино-иншоотга қаратилган. Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти ***** туман бўлимининг 2023 йил 2 мартдаги 10/206-23-сонли ѐзма фикрномасига кўра, суднинг 2021 йил 10 мартдаги *****-сонли иш бўйича иш юритувига келиб тушган ижро варақасига асосан "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125-уйдаги нотурар бино-иншоот аукцион савдоларига чиқарилган. Мол-мулк аукцион савдоларида реализация қилинмаслиги натижасида, 04.08.2022 йилда ундирувчи "*****" АТБга сотилмаган кўчмас мулкни баҳоланган суммадан 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда ўзида қолдириш тўғрисидаги таклиф хатига асосан Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125- уйдаги нотурар бино-иншоот 08.09.2022 йилда далолатномага асосан ундирувчи "*****" АТБга топширилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ***** туман филиалининг 2023 йил 6 мартдаги 115-сонли ѐзма фикрномасида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти ***** туман бўлимининг 2022 йил 6 сентябрдаги сотилмаган кўчмас мулкни ундирувчига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125-уйдаги нотурар бино-иншоот банк балансига топширилган ҳамда ҳозирги кунда 11-07-12-01-01-1055 рақамли нотурар бино иншоотнинг ҳуқуқий эгаси Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 1727206/RA3083362-сонли давлат реестрига асосан "*****" АТБ ҳисобланиши маълум қилинган. 14.09.2022 йилдаги Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги 1727206/R-A3083362-сонли давлат реестридан кўчирмага мувофиқ 11-07-12-01-01-1055 рақамли 1500 кв.м майдонида жойлашган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125-уйдаги нотурар бино-иншоотнинг мулкдори "*****" АТБ эканлиги иш ҳужжатларидан маълум бўлди. Даъвогар томонидан жавобгарга объектни бўшатиш юзасидан бир неча бор талабномалар ҳам юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда - ФК)нинг ФКнинг 228-моддасига мувофиқ эса мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация) эканлиги белгиланган. ФКнинг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли молмулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. Ушбу кодекснинг 166-моддасига мувофиқ мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас, 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим, ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Қайд этилганларга кўра, даъво талаби қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 118, 170, 176-180, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти 1500 кв.м майдонида жойлашган Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** қўрғони, ***** кўчаси, 125уйдаги нотурар бино-иншоотдан мол-мулки билан мажбурий тартибда кўчириб чиқарилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "*****" АТБ фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****