← Назад
Решение #635819 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| айд этилган талабларга риоя этмаслик ИПК | 302 | — | law | |
| ФКнинг | 212 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2115/23490-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – И.Хамраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – В.Ли
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 марта
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
даъвогар вакиллари М.Зиямитдинов (2022 йил 6 декабрдаги 959-сонли ордер
ва 2023 йил 10 январдаги ишончнома) А.Чалаби (2022 йил 18 августдаги
238-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Ташходжаев (раҳбар),
У.Алиев (2023 йил 3 февралдаги 1-сонли ордер ва 2023 йил 3 февралдаги
2-сонли ишончнома асосида), Чилонзор тумани ҳокимлиги вакили И.Буранов
(2023 йил 5 январдаги 14/01-18-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, “Oulabitex” шуъба корхонасининг “Jo’raxon xojiona”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2011 йилдаги кадастр
ҳужжатларига асосан “Oulabitex” шуъба корхонасига тегишли Чилонзор
тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 156/3 уйдаги ўзбошимча қурилган иншоотни
бузиш ва 50 м2 ҳудуддаги ер майдонини бўшатиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 14 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
16 декабрдаги қарори устидан “Oulabitex” шуъба корхонаси томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Oulabitex” шуъба корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, суддан “Jo’raxon xojiona” масъулияти чекланган жамияти
зиммасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 2011 йилдаги
кадастр ҳужжатларига асосан даъвогарга тегишли Чилонзор тумани,
Бунёдкор шох кўчаси, 156/3 уйдаги ўзбошимчалик билан қурилган иншоотни
ўз ҳисобидан бузишни ва 50 м2 ҳудуддаги ер майдонини бўшатишни;
“Марказий ипподром” АЖ зиммасига даъвогарга 2011 йилдаги кадастр
хужжатларига асосан тегишли бўлган ўзбошимчалик билан эгалланган
ҳудудни бўшатишни сўраган.
Суднинг 2021 йил 31 августдаги ажрими билан даъвогарнинг Марказий
ипподром” АЖга нисбатан 2011 йилдаги кадастр ҳужжатларига асосан
эгаллаб олинган ҳудудни бўшатиш тўғрисидаги талаби алоҳида иш
юритувига ажратилган.
Суднинг 2021 йил 4 августдаги ажрими билан ишга низо предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси,
“Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси ва
Чилонзор туман ҳокимилиги жалб қилинган.
Биринчи инстанция суди жараёнида жавобгар томонидан иш бўйича
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
аризаси ҳамда даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 16 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд муҳокамасида Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош
бошқармаси, “Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат
корхонасидан вакиллари иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида уларнинг
суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, улардан вакилнинг суд
мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
жавобгар 2015 йилда даъвогарнинг розилигини олмасдан туриб, худудни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб бино-иншоотни кўрганлиги, даъвогарга
тегишли 846 м2 ер майдонидан 50 м2 ер участкаси жавобгар томонидан
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлигини билдириб, суд қарорларини
бекор қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, низоли бино иншоот
тегишли органларнинг рўхсати билан қонуний қурилганлигини, давлат қабул
комиссияси томонидан бино қабул қилинганлигини, Чилонзор тумани
ҳокимининг қарори билан бино иншоотга эгалик ҳуқуқи эътироф
этилганлигини, ҳақиқатдан хам жавобгар даъвогарнинг ерига 5 кв.м. га
ўтганлигини, бироқ ушбу ер майдони амалдаги кадастр ҳужжатларига кўра
жавобгар ер майдонига ўтганлигини, бугунги кунда жавобгарнинг ер
майдони 2553 кв.м. ташкил қилишини баён қилиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Чилонзор туман ҳокимилиги вакили қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги
161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан
қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ
мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши
керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 302-моддасига
мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши
мумкин.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қўйи инстанция судлари
қайд қилинган талабларга риоя қилмаган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар 1998 йил 1 декабрдаги олдисотди шартномасига асосан Тошкент шаҳар, Бунёдкор кўчаси 156 “а”
манзилида жойлашган дўкон биносини сотиб олган. Ушбу манзилда
жойлашган объект бўйича 3-98/2009 реестр рақамли кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилган бўлиб, мазкур кадастр ҳужжатларига кўра объект
эгаллаб турган ер майдони 846 м2 дан, мулк ҳуқуқи асосида тегишли бино
майдони 296 кв. м дан иборат бўлган, ер майдонига ҳуқуқ тури – ижара
бўлган.
Даъвогар, жавобгар ҳамда “Марказий ипподром” АЖ томонидан
даъвогарга тегишли бўлган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб,
ноқонуний қурилма қурилган деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Даъво аризасида жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли Чилонзор
тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 156/3 уйдаги ўзбошимчалик билан қурилган
иншоотни ўз ҳисобидан бузишни ва 50 м2 ҳудуддаги ер майдонини
бўшатишни сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 212-моддасига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек
иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш
нормалари хамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа
бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари
бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай
иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Аҳоли пунктларини қуришда
шахарсозлик ва ер тўғрисидаги қонун хужжатларига қатьий риоя этилишини
таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш
тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 467-сонли қарори ва мазкур қарор билан тасдиқланган
“Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш хамда бартараф этиш
(бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб,
мазкур даъво аризаси туман ҳокимлиги томонидан киритилиши
белгиланганлиги ва даъвогар судга ўзи даъво аризаси билан мурожаат
қилаолмаслиги ҳақида моддий ҳуқуқ нормаларни нотўғри куллаб, ФКнинг
212-моддасига зид равишда, барвақт хулосага келган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди жавобгарга доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган 2553 кв метр ер участкаси
чегаралари белгиланиб, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва
тавсифлари тузилиб, унинг ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига
олинган ва 2019 йил 6 ноябр куни кадастр йиғма жилди шаклантирилганлиги,
ўзбошимчалик билан эгаланган деб даъво қилинаётган 50 кв метр ер
участкаси жавобгарга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган
2553 кв метр ер участкаси майдони ичида жойлашганлиги, даъвогарнинг ўзи
томонидан
судга
тақдим
этилган
жаавобгарнинг
2015
йил
9 февралдаги кадастр хужжатларида ҳам низоли ҳудуд жавобгарга тегишли
эмаслиги қайд этилганлигини баён килиб, даъвогар томонидан бузилиши
сўралаётган қурилма ўзбошимчалик билан қурилган иморат эмаслиги, шу
жумладан ушбу иморат даъвогарга тегишли бўлган ер участкаси майдонида
жойлашмаганлиги ва унинг бирор-бир ҳуқуқларини бузмаганлиги тўғрисида
тўхтамга келган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хулосалари
билан келишиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирилган.
Бироқ, иш материалларда 2021 йил 6 декабрдаги Давлат кадастр
палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор туман филиали вакили
Д.Нурматов томонидан имзоланган ёзма фикрнома мавжуд. Мазкур
фикрномада 2021 йил 6 декабрь куни объектнинг жойига чиқиб, кўздан
кечирилганлиги ва қўйидагилар аниқланганлиги, яъни жавобгар номига 2009
йил
7 августда расмийлаштирилган 3-425/2009 реестр рақамли кадастр
ҳужжатларидаги ер чегарасига кўра, 2015 йил 9 февралда
расмийлаштирилган 3-104/2015 реестр рақамли кадастр ҳужжатларидаги ер
чегараси бўйича 25 кв.м. ер майдони даъвогар номига 2011 йил 31 октябрда
расмийлаштирилган 3-98/2009 реестр рақамли кадастр ҳужжатларидаги ер
чегарасининг бир қимида жойлашганлиги аниқланганлиги, шу билан бирга,
бугунги кунда жавобгар томонидан курилган ва мулк ҳуқуқи асосида
тегишли бинонинг 5 кв.м.дан иборат қисми ҳам мазкур худудда
жойлашганлиги аниқланганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК
301-моддасининг
3-бандида
кассация
инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қўйи инстанция судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқламаганлиги сабабли, судлов ҳайъати ИПКнинг юқорида қайд этилган
нормасига асосланган ҳолда кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборишни лозим топди.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда
баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги
далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо
бериш;
- тегишли мутаҳассисларни жалб қилган ҳолда, даъвогар ва
жавобгарнинг кадастр ҳужжатларидаги ер чегараларини ўрганиб, жавобгар
номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларидаги ер чегарасида даъвогар
номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларидаги ер чегарасининг бир
қисмида жойлашганлиги ёки жойлашмаганлигини аниқлаш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласи ҳал этиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
6
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 14 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2021 йил 16 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари
А. Абдуллаев