Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/1511 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ЧИН-А хусусий корхонаси хусусий фирмаси
Source ID 1067818 Claim ID 3152400 PDF Hash 328c27d41b15142a... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисми ФКнинг 279 1 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-65-40, (+99873) 244-66-03 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/1511-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» манфаатида жавобгар «Б» хусусий фирмасидан жами 34 655 707,93 сўм кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» хусусий фирмаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 31 567 824,77 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 2 911 158,71 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 28 540,77 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 148 183,68 сўм пеня қарздорлиги, жами 34 655 707,93 сўмни ундиришни ҳамда ундирувни “Б” хусусий фирмасига тегишли Фарғона тумани, Бирдамлик ҚФЙ, Мурувват кўчасида жойлашган ер майдони 0,57 га, фойдали майдони 615,28 кв.м, умумий майдони 665,79 кв.м, 3 хонали, 0001-0002 литердан иборат бўлган устахона бино-иншоотларига қаратишни сўраган. Шунингдек, даъвогар вакили суд мажлиси жараёнида даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, даъво таллабининг 2-бандида «А» фойдасига жавобгар «Б» хусусий фирмасидан солидар тартибда деб нотўғри кўрсатилган қисмини «А» фойдасига жавобгар «Б» хусусий фирмасидан деб ўзгартиришни ва даъвонинг қолган қисмини ўзгартиришсиз қолдиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича жами 34 655 707,93 сўмни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритгандан кейин тўловлар амалга оширилмаганлигини, кредит қарздорлиги ортиб бораётганлиги сабабли даъвони қаноатлантириб берилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни ва даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А» билан «Б» хусусий фирмаси ўртасида 2019 йил 18 февраль кунги 81-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан, “Қарз олувчи”га икки дона “КАМАЗ” русумли автосамосвал сотиб олиш мақсадида 1 108 400 000 сўм миқдорида 36 ой муддатга, йиллик 22 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағини ажратиш белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга белгиланган миқдорларда кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5. –бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 31 567 824,77 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 2 911 158,71 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 28 540,77 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 148 183,68 сўм пеня қарздорлиги, жами 34 655 707,93 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, «А» (“Гаровга олувчи”) билан «Б» хусусий фирмаси (“Гаровга қўювчи”) ўртасида тузилган 2019 йил 18 февраль кунги ипотека шартномаси тузилган. Ушбу ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида «Б» хусусий фирмасига тегишли бўлган Фарғона тумани, Бирдамлик ҚФЙ, Муруват кўчасида жойлашган ер майдони 0,57 га, фойдали майдони 615,28 кв.м, умумий майдони 665,79 кв.м, 3 хонали, 0001-0002 литердан иборат бўлган устахона бино-иншоотлари гаровга қўйилган. ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли бўлган биноиншоотларига қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 161-сонли “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида”ги қарорининг 7банди иккинчи хатбошисига кўра, даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси ўзгартирилган ҳолда судлар қарорнинг хулоса қисмида даъвогарнинг даъво предмети ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги аризаси қабул қилинганлигини кўрсатишлари керак. Агар даъвогар даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш ҳақида ариза берган суд мажлисида низо мазмунан кўрилмасдан, ишни кўриш қолдирилган бўлса, у ҳолда бундай аризани кўриш натижаси иш кўришни қолдириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъвони қаноатлантиришни ҳамда даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 31 567 824,77 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 2 911 158,71 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 28 540,77 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 148 183,68 сўм пеня қарздорлиги, жами 34 655 707,93 сўм кредит қарздорлигини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим топади. Бундан ташқари суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 693 114,16 сўм миқдоридаги давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» хусусий фирмаси ҳисобидан 31 567 824,77 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 2 911 158,71 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 28 540,77 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 148 183,68 сўм пеня қарздорлиги, жами 34 655 707,93 сўм кредит қарздорлигини ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаров предмети ҳисобланган “Б” хусусий фирмасига тегишли Фарғона тумани, Бирдамлик ҚФЙ, Мурувват кўчасида жойлашган ер майдони 0,57 га, фойдали майдони 615,28 кв.м, умумий майдони 665,79 кв.м, 3 хонали, 0001-0002 литердан иборат бўлган устахона бино-иншоотларига қаратилсин. Жавобгар «Б» хусусий фирмасидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 693 114,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев