Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/214 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси суд тугатиш бошқарувчиси И.Худойбердиев Ответчик / Подсудимый BRIGADA- 2020 фермер хўжалиги
Source ID 1067500 Claim ID 3159552 PDF Hash a4db7490b16b0e34... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 732-моддаси збекистон Республикаси ФК 732 law
аролик кодексининг 733-моддаси аролик кодекси 733 code_article
илмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддаси илмаслик ушбу Кодекс 109 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 10.03.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/214-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан 100.000.000 сўм асосий қарз ва 50.000.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар И.Худойбердиев (тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан 100.000.000 сўм асосий қарз ва 50.000.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар И.Худойбердиев тушунтириш бериб, жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигига молиявий ёрдам учун ўтказиб берилган пул маблағи қайтарилмаганлиги қарздорни тугатиш жараёнида аниқланганлиги сабабли, жавобгардан 100.000.000 сўм асосий қарз ва 50.000.000 сўм жаримани ундириб беришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини таьминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. 1 Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 17.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи банкрот деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 1-тоифали суд бошқарувчиси И.Худойбердиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида Бригада 2020 фермер хўжалигининг ҳисобрақамига 100.000.000 сўм пул маблағи молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилганлиги, бироқ, банкрот деб топилган жамият томонидан молиявий ёрдам учун ўтказиб берилган пул маблағлари Бригада 2020 фермер хўжалиги томонидан қайтарилмаганлиги тугатиш жараёнида аниқланган. Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигига 15.08.2022 йилда 33-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, 5 кун муддат ичида қарздорликни қайтаришни сўраган. Бироқ, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалиги томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган молиявий ёрдам шартномаси ўзининг моҳияти бўйича қарз шартномаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Бироқ, тарафлар томонидан ўзаро тузилган шартнома нусхаси судга тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 733-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади. Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. 2 Суд, мазкур ҳолатда даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигининг ҳисобига 20.10.2020 йилда 100.000.000 сўм пул маблағи молиявий ёрдам сифатида ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотини қарздорликни тасдиқлайдиган далил сифатида қабул қилади ва қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-бандига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди деб тушунтириш берилган. Шунингдек, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан 50.000.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси томонидан тарафлар ўртасида неустойкани тўлаш юзасидан келишув мавжудлигини, жавобгарнинг мажбуриятни бажармаганлиги учун жарима тўлаш мажбуриятини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъво талабининг жарима ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи фойдасига 100.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим деб топди. 3 Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113,118,176,180-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи фойдасига 100.000.000 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативидан Республика бюджетига 1.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Бригада 2020 фермер хўжалигидан Республика бюджетига 2.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев 4