Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/4270 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CLASSIC INVEST TECHNOLOGY масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MIRISHKOR МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси
Source ID 1045076 Claim ID 3096506 PDF Hash d8b61fea8a742bb7... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
онун 43-моддаси онун 43 law
онуннинг 43-моддаси онуннинг 43 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 167 code_article
исми ва 228-моддаси исми ва 228 law
нинг 125-моддаси нинг 125 law
бандида ФКнинг 125-моддаси бандида ФК 125 law
ФКнинг 125-моддаси ФКнинг 125 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
исоблайди ва ИПКнинг 118-моддаси исоблайди ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2201/4270-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – А.Хоназаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 10 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва В.Саттаровадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, даъвогар “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ахмедов (раҳбар) ҳамда адвокат У.Мамадияров (2022 йил 31 августдаги ишончнома ва 2022 йил 26 сентябрдаги 34 сонли ордерга асосан), жавобгар “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти вакили (таъсисчи) Ф.Шарипов иштирокида, даъвогар “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгарлар “Миришкор” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси, “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2020 йил 14 октябрдаги кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан даъвогар “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тарафлар ўртасида 2020 йил 14 октябрда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаларига асосан “Миришкор” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасиси (бундан буён матнда қўшма корхона деб юритилади)нинг “Маъмурий бино, ишхона ва меҳмонхона” бино-иншоотлари “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га 15 700 000 сўмга, қўшма корхонанинг асосий воситалари бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” жавобгарга 50 300 000 сўмга сотилган. Мазкур ҳолатдан хабар топган қўшма корхона таъсисчиси “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) мазкур шартномаларни қўшма корхонанинг собиқ директори С.Хайитов ва унинг таниши Ф.Шариповлар ўзаро тузиб, бунда қўшма корхона таъсисчиларини розилигини олмасдан, уларни хабардор қилмасдан 2020 йил 28 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасини қалбакилаштирган деб ҳисоблаб, даъвогар қўшма корхона ва жавобгарга нисбатан иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 14 октябрдаги кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишга “Exclusiv smart hause” МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2012 йил 12 октябрдаги ажрими билан ишга “Наманган давр қурилиш” МЧЖ ва Франциянинг “Geocotton” компанияси қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор чиқаришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция шикоятини қувватлаб, жавобгарлар таъсисчиларни хабардор этмасдан, ҳужжатларни қалбакилаштириб, таъсисчиларнинг розилигисиз мулкларни сотиб юборганликларини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, ҳужжатларни даъвогар раҳбаридан олганлигини, умумий йиғилиш қароридан қўшма корхона таъсисчиларининг хабарлари бўлганлигини, имзолар таъсисчилар томонидан қўйилганлигини, шартномалар бўйича 100 000 АҚШ доллари даъвогар раҳбари А.Ахмедовга берганлигини, қолган тўловлар ҳам амалга оширилганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси вақи ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгарлар “Наманган давр қурилиш” МЧЖ ва Франциянинг “Geocotton” компанияси ва учинчи шахс “Exclusiv smart hause” МЧЖ суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасига асосан ишни уларнинг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, қўшма корхона 2000 йил 25 майда 003165-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Унинг асосий фаолият тури бўлиб, Наманган туманидаги фермер хўжаликларида етиштирилган пахта хом-ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш ҳамда Наманган вилоятидаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари учун сараланган пахта уруғини ишлаб чиқариш бўлган. Қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларига кўра, даъвогар (34,65%), “Наманган давр қурилиш” масъулияти чекланган жамияти (34,65%), “GEOCOTON” Франция компанияси (30,7%) таъсисчилари ҳисобланган. 2020 йил 28 февралда қўшма корхона иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилган ва йиғилишда қўшма корхонага тегишли бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино-иншоотлари, “Маъмурий бино, ишхона ва меҳмонхона” бино-иншоотлари, “Омборхона” бино-иншоотлари ҳамда корхонанинг балансидаги мулки ҳисобланган барча асосий воситаларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 2020 йил 14 октябрда сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисидаги 382/383-сонли келишув баённомаси тузилиб, унга кўра жами хоналар сони 51 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 0,63 га, жами қурилиш ости майдони 845,3 кв.метр, жами фойдали ер майдони 969,94 кв.метр бўлган “маъмурий бино, ошхона ва мехмонхона” бино иншоотлари 15 700 000 сўмга баҳоланган ва баённома қўшма корхона раҳбари С.Хайитов, жавобгар раҳбари И.Олимжонов ҳамда риэлторлик хизматлари кўрсатган ташкилот “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ агенти М.Сайпиев томонидан имзоланган. Шунингдек, 2020 йил 14 октябрда сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисидаги 382/383-сонли келишув баённомаси тузилиб, унга кўра жами хоналар сони 32 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 5,55 га, жами қурилиш ости майдони 4 074,33 кв.метр, жами фойдали ер майдони 3400,16 кв.метр, ўзбошимчалик билан қурилган умумий мадони 828,31 кв.метр бўлган “пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино иншоотлари 50 300 000 сўмга баҳоланган ва баённома қўшма корхона раҳбари С.Хайитов, жавобгар раҳбари И.Олимжонов ҳамда риэлторлик хизматлари кўрсатган ташкилот “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ агенти М.Сайпиев томонидан имзоланган. Мазкур баённомаларга асосан 2020 йил 14 октябрдаги рақамланмаган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари имзоланиб, қўшма корхонанинг “Маъмурий бино, ишхона ва меҳмонхона” бино-иншоотлари жавобгарга 15 700 000 сўмга, қўшма корхонанинг асосий воситалари бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” жавобгарга 50 300 000 сўмга сотилган. Шундан сўнг даъвогар мазкур шартномаларни қўшма корхонанинг собиқ директори С.Хайитов ва унинг таниши Ф.Шариповлар ўзаро тузиб, бунда қўшма корхона таъсисчиларини розилигини олмасдан, уларни хабардор қилмасдан 2020 йил 28 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасини қалбакилаштирган деб ҳисоблаб, даъвогар жавобгарларга нисбатан даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, Қўшма корхона ва жавобгар ўртасида 2020 йил 14 октябрда тузилган кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Даъво аризасида қўшма корхона таъсисчиси ҳисобланган даъвогар раҳбари қўшма корхона фаолиятини ўрганиш, текшириш учун келган вақтда ушбу ҳолатлардан ва шартномалардан хабар топганлиги тўғрисида важ келтирилган. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан корхонанинг мулкларни сотиш тўғрисида ўтказилган умумий йиғилиш қарорларини қалбакиллаштирилганлигини, таъсисчилар йиғилишдан хабардор бўлмаганликларини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги, мулкларни сотилишига асос бўлган корхона умумий йиғилиш қарорида корхона таъсисчилари, шу жумладан даъвогар жамият раҳбари шахсан қатнашганлиги, қарор даъвогар жамият раҳбари томонидан имзоланганлиги асоси билан даъвони қаноатлантириш рад этилган. Бироқ, қўшма корхона уставининг 12.5-бандида жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш ва ундан юқори фоизни ташкил этдиган мол-мулкни олиш, тасарруфдан чиқариш ёки Жамият бевосита ёхуд билбосита тасарруфидан чиқариш эҳтимоли билан боғлиқ бўлган йирик битимларни тузиш Жамият итирокчилари умумий йиғилишининг мутлоқ ваколатига киради. Бундан ташқари “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 44-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 27 ноябрдаги “Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 290-сон Қарорининг 8.4-банди Қонун 43-моддасининг биринчи қисмига кўра, тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмаслиги, судларнинг эътибори тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва қайд этилган Қонуннинг 43-моддасида назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битим жамият ёки уни иштирокчисининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлигига қаратиши лозимлиги бўйича тушунтириш берилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган туман бўлими томонидан қўшма корхона устав фонди улуши 757 212 АҚШ долларини ташкил этган ҳолда, улушдорларни тўлиқ хабардор этмасдан, уларнинг розилигисиз, қонун талабларига зид равишда қўшма корхона балансида бўлган бино иншоотларни арзон нархларда сотиб юбориб, жамият ва улушдорлар манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги сабабли қўшма корхона раҳбари С.Хайитов ва жавобгар раҳбари Ф.Шариповга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 228-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 125-моддасига кўра юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. ФК 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда умумий устав фонди улуши 757 212 АҚШ долларини ташкил этган қўшма корхона жами мол-мулкларини 66 000 000 сўмга сотилишининг ўзи битим тузилаётганда битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлигидан далолат беради. Чунки, 2020 йил 28 февралда қўшма корхона иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қўшма корхонага тегишли бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино-иншоотлари, “Маъмурий бино, ишхона ва меҳмонхона” бино-иншоотлари, “Омборхона” бино-иншоотлари ҳамда корхонанинг балансидаги мулки ҳисобланган барча асосий воситаларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса-да, унинг баҳоси тўғрисида ҳеч қандай умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сон “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 16.3-бандида ФКнинг 125-моддасида назарда тутилган битимлар низоли бўлиб, уларни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъвони фақат юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органи бериши мумкин. Шу боис, ФКнинг 125-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида бошқа шахс, шу жумладан, битимдаги тараф даъво билан мурожаат қилган тақдирда, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Бироқ, биринчи инстанция суди даъво асосли ва қонуний бўлса ҳам уни қаноатлантиришни рад этиб, нотўғри хулосага келган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади Шу сабабли судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириб, қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш лозим деб ҳисоблайди ва ИПКнинг 118-моддасига асосан олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб топади. Баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 279-281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Даъвогар “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгарлар “Миришкор” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси ва “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 14 октябрда тузилган 2 та рақамсиз кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилсин ва ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилсин. “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамиятидан жами хоналар сони 51 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 0,63 га, жами қурилиш ости майдони 845,3 кв.метр, жами фойдали ер майдони 969,94 кв.метр бўлган “маъмурий бино, ошхона ва мехмонхона” бино иншоотлари ҳамда жами хоналар сони 32 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 5,55 га, жами қурилиш ости майдони 4074,33 кв.метр, жами фойдали ер майдони 3400,16 кв.метр, ўзбошимчалик билан қурилган умумий мадони 828,31 кв.метр бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино иншоотлари “Миришкор” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасига қайтарилсин. “Миришкор” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига жами 66 000 000 сўм қайтарилсин. “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига жами 6 504 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеокоференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўм харажатлар ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Р. Хайдаров Ҳайъат аъзолари В. Саттарова А. Абдуллаев