Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/212 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси суд тугатиш бошқарувчиси И.Худойбердиев Ответчик / Подсудимый ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067499 Claim ID 3159582 PDF Hash 4c4bd277ecf0dbaf... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2023 йил 10 март 4-1304-2302/212-сонли иш раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 761.500.000 сўм асосий қарз ва 380.750.200 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар И.Худойбердиев (тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 761.500.000 сўм асосий қарз ва 380.750.200 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар И.Худойбердиев тушунтириш бериб, жавобгар “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига вақтинчалик молиявий ёрдам учун ўтказиб берилган пул маблағи қайтарилмаганлиги қарздорни тугатиш жараёнида аниқланганлиги сабабли, жавобгардан 761.500.000 сўм асосий қарз ва 380.750.200 сўм жаримани ундириб беришни сўради. Жавобгар “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризадаги юридик манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси ходимлари томонидан “қабул қилувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди билан судга қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Аниқланишича, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 27.02.2023 йилдаги 4-1304-2301/448-сонли ажрими билан аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси иш юритувга қабул қилиниб, қарздор “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва кузатув тартиб таомили жорий қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Бундай ҳолатда суд, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъвосини кўрмасдан қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 9-банди ва 108-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “ARNASOY PAXTA G`ALLA KLASTERI” масъулияти чекланган жамиятидан 761.500.000 сўм асосий қарз ва 380.750.200 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативидан Республика бюджетига 22.845.015 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ажрим устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья О.Эргашев