Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/254 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI HUZURIDAGI BO‘SH TURGAN OB'YEKTLARDAN SAMARALI FOYDALANISHNI TASHKIL ETISH MARKAZI TOSHKENT VILOYATI HUDUDIY BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "IDEAL FRESH PRODUCT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1073801 Claim ID 3156110 PDF Hash 00a97aaa9d9aa959... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 544-моддаси ФКнинг 544 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қуйичирчиқ тумани 2023 йил 10 март *****-сонли иш раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар “*****”нинг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4.266.567,41 сўм асосий қарз, 422 494,24 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлар иштирокисиз, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: “*****” (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4.266.567,41 сўм асосий қарз, 422 494,24 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 27 январдаги ажрими билан даъвонинг баҳоси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли даъво аризаси соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун иш юритувга қабул қилиниб, иқтисодий иш қўзғатилган. Иш юзасидан қўшимча ҳолатларни аниқлаш ѐки қўшимча далилларни текшириш зарурати юзага келганлиги сабабли, 2023 йил 7 февралда ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисида суд ажрими қабул қилинган. Даъвогар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади, бироқ ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади, бироқ қарздорликни тан олишини ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўришни маълум қилган. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 2, 3қисмларини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларидан давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, почта харажатини даъвогар томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 07.12.2021 йилда №1363/1921-А-сонли шартнома ва мазкур шартномага 23.09.2022 йилдаги қўшимча келишувга асосан Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** МФЙ манзилидан 67 кв.м давлат мулки ижарага берилган. Шартномага мувофиқ жавобгар олинган объект учун учун ҳақини даъвогарга тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан ижара ҳақлари ўз вақтида ҳамда етарли миқдорда тўлаб берилмаслиги оқибатида даъвогар олдида 2022 йил 15 ноябрь ҳолатига 4.266.567,41 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 21 октябрда №649/01-08-сонли талабнома юборилган бўлиб, юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, суд мавжуд 4.266.567,41 сўм қарздорлик ишдаги ҳужжатлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги учун даъвогарнинг қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартномада келишув мавжуд бўлмасада даъвогар Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги "Хўжалик юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги 670-I-сонли Қонунининг 32-модданинг 2-банди ҳамда тарафлар ўртасидаги шартноманинг 7.2-бандида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда тутилганлигини инобатга олиб пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этган ҳолда 422 494,24 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун ҳужжатлари ҳамда даъвогар томонидан олдиндан тўлов амалга оширилмасдан маҳсулот берилганлиги натижасида дебиторликнинг вужудга келишига ва қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 200 000 сўм қилиб белгилашни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.266.567,41 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 157, 176-180,186, 187-моддаларига асосан, суд Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “***** фойдасига 4 266 567,41 сўм асосий қарз, 200 000 сўм пеня, 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****