Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/211 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Арнасой Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси суд тугатиш бошқарувчиси И.Худойбердиев Ответчик / Подсудимый Арнасой пойафзали масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067495 Claim ID 3163176 PDF Hash 2375a39970afd2ff... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 10.03.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/211-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан 285.000.000 сўм асосий қарз ва 142.500.000 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар И.Худойбердиев (тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан 285.000.000 сўм асосий қарз ва 142.500.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар И.Худойбердиев тушунтириш бериб, жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятига сотиб олинаётган бино учун ўтказиб берилган пул маблағи қайтарилмаганлиги қарздорни тугатиш жараёнида аниқланганлиги сабабли, жавобгардан 285.000.000 сўм қарздорликни ва 142.500.000 сўм жаримани ундириб беришни сўради. Жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризадаги юридик манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси ходимлари томонидан “қабул қилувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” қайди билан судга қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 1 Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 17.06.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи банкрот деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 1-тоифали суд бошқарувчиси И.Худойбердиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобрақамига “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи 285.000.000 сўм пул маблағи сотиб олинаётган бино учун қисман тўлов сифатида 285.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилганлиги, бироқ “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи номига хеч қандай мол-мулк давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, шунингдек ўтказиб берилган пул маблағлари “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамияти томонидан қайтарилмаганлиги тугатиш жараёнида аниқланган. Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятига 6.02.2023 йилда 44-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, 10 кун муддат ичида қарздорликни қайтаришни сўраган. Бироқ, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамияти томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. 2 Суд, “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобидан “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобрақамига шартномага асосан сотиб олинаётган бино учун олдиндан қисман тўлов сифатида 30.10.2020 йилда 215.000.000 сўм, 27.11.2020 йилда 70.000.000 сўм, жами 285.000.000 сўм тўланганлигини, лекин “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи балансига хеч қандай бино-иншоотлар ўтказиб берилмаганлиги ёки пул маблағлари қайтарилмаганлини инобатга олиб, даъвонинг жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативига 285.000.000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси даъво аризасида жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан 142.500.000 сўм жаримани ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи тугатиш бошқарувчиси томонидан тарафлар ўртасида неустойкани тўлаш юзасидан келишув мавжудлигини, жавобгарнинг мажбуриятни бажармаганлиги учун жарима тўлаш мажбуриятини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд даъво талабининг жарима ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи фойдасига 285.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан суд харажатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113,118,176,180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: 3 даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативи фойдасига 285.000.000 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “Арнасой қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кооперацияси” ишлаб чиқариш кооперативидан Республика бюджетига 2.850.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “АРНАСОЙ ПОЯФЗАЛ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 5.700.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Судья О.Эргашев 4