← Назад
Решение #635974 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатда даъво аризаси ИПК | 155 | — | law | |
| олат даъво аризасини ИПК | 155 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| лганлиги сабабли ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2202/1958-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Каримов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Карабоев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати
Б.Сайфуллаевнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакили –
иш юритувчи И.Ходжиев (2023 йил 1 мартдаги 5-сонли ишончнома асосида)нинг
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий
бошқармаси (“Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида)нинг жавобгар “Omon
Obod Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан 114 154,74 АҚШ доллари ундириш
ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Асакабанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар
ёки Банк деб юритилади) ва “Omon Obod Savdo” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар ёки қарз олувчи деб юритилади) ўртасида 2018 йил
3 августда 107-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, Банк қарз олувчига
72 ой муддатга, йиллик 5,5 устама фоиз тўлаш шарти билан 150 000 АҚШ доллари
микдорида кредит маблағи ажратиш, қарз олувчи эса, тўлов графиги асосида кредит
ва фоиз тўловларини амалга ошириб бориш мажбуриятини олган.
Мазкур кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятлари
ижросини таъминлаш мақсадида:
- Банк, қарз олувчи ва “Samo Plyus Ta`mir” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида 2018 йил 6 августда 1-сонли
кафиллик шартномаси тузилган ва унга кўра кафил қарз олувчи ўз мажбуриятининг
580 525 450 сўм қисмини бажариши учун Банк олдида жавоб беришни ўз зиммасига
олган;
- Банк ва қарз олувчи ўртасида 2018 йил 21 сентябрда ипотека шартномаси
тузилган ва унгга кўра гаровга қўювчи (қарз олувчи) ўзига тегишли бўлган
Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Косонсой кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган
қурилиш ости майдони 556,74*80,76 кв.м., фойдаланиш майдони 1403,77 кв.м.,
41 та хонадан иборат “Нон ва нон ишлаб чиқариш цехи, маиший хизмат кўрсатиш
шахобчаси” бино-иншоотлари (бундан буён матнда гаров нарсаси ёки объект деб
юритилади)ни гаровга қўйган ва тарафлар томонидан гаров нарсаси
1 581 000 000 сўмга баҳоланган.
Банк томонидан қарз олувчига 150 000 АҚШ доллари миқдорида кредит
маблағи ажратилган. Аммо, қарз олувчи томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаган ва натижада 2022 йил 1 апрель ҳолатига унинг Банк олдида
муддати ўтган 18 750 АҚШ доллари миқдорида кредит суммаси, муддати ўтган
1 654,74 АҚШ доллари миқдорида кредит фоизи ва муддати келмаган 93 750 АҚШ
доллари миқдорида кредит суммаси, жами 114 154,74 АҚШ доллари миқдорида
кредит қарздорлиги вужудга келган.
Юзага келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги Банкнинг 2022 йил 4 апрелдаги
24/586-сонли талабномаси қарз олувчи томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Наманган вилояти
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Банк манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 114 154,74 АҚШ доллари
миқдорида кредит қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров нарсасига
қаратишни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 майдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар
(қарз олувчи)дан Банк фойдасига 114 154,74 АҚШ доллари асосий қарз ҳамда
21 600 сўм почта харажатлари ундирилган ва ундирув гаров нарсасига қаратилган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборилган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
(қарз олувчи)дан Банк фойдасига 72 719,01 АҚШ доллари асосий қарз ҳамда
21 600 сўм почта харажатлари ундирилган ва ундирув гаров нарсасига қаратилган.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
иш бўйича иш юритишни тугатишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи
инстанция суди даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими тарафларга юборилмаганлиги,
2022 йил 18 октябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида судья гаров нарсаси дастлаб
кимга гаровга қўйганлигини сўраганлиги, жавобгар вакили жамиятни Банк билан
медиация келишуви тузиш нияти борлигини маълум қилганлиги, судья кейинги суд
мажлисига дастлабки гаров шартномасини олиб келишини айтиб, суд мажлисини
тугатганлиги, кейинги суд мажлисида судья яна Банк вакилидан дастлабки гаров
шартномасини олиб келганлиги ҳақида сўраганлиги, Банк вакили дастлабки гаров
шартномасини топишни иложи бўлмаганлигини маълум қилганлиги, судья кейинги
суд мажлисига кредит бўлими ходимларини келишини таъминлашни айтиб, суд
мажлисини якунланганлиги, ҳар икки суд мажлисида судья жавобгар вакилидан
даъво аризаси бўйича ҳеч қандай фикрини сўрамаганлиги, кейинги суд мажлисида
жавобгар медиация келишуви тузишга рухсат бериш ҳақида ёзма равишда
илтимоснома тақдим қилганлиги, судья ўз ўрнида илтимоснома рад
қилинганлигини маълум қилиб, тарафлар вакилларидан суддан талабингиз нима деб
сўраганлиги, тарафлар вакилларининг талабларини эшитганидан сўнг суд
маслаҳатхонада қолишини маълум қилиб, суд муҳокамасини тугатганлиги, орадан
5 – 10 дақиқа ўтмасдан ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилганлиги,
ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилмаганлиги сабабли,
2022 йил 1 декабрь куни судга бориб сўраб олганда, ҳал қилув қарори 5 варақдан
иборат эканлиги маълум бўлганлиги, булардан кўринадики, ушбу иқтисодий иш
бўйича суднинг фикри ва мақсади олдиндан аниқ бўлганлиги, кредит
шартномасининг 15-бўлимида кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар
бажарилмаган тақдирда кредит маблағини муддатидан олдин қайтариб олишга асос
бўловчи ҳолатлар келтирилганлиги, шартноманинг 16-бўлимида кредит
берувчининг қандай ҳаракатларни амалга ошириши кўрсатилганлиги, 16.2-бандида
агар муддатидан олдин ундириб олишга асос бўлган ҳолатлар вужудга келса,
кредитор қарздорни хабардор қилган ҳолда қарздордан кредитни ёки хабарномада
кўрсатилган кредитнинг бир қисмини тўлашни талаб қилиши мумкинлиги,
19.2-бандида эса шартнома бўйича низо келиб чиққан тақдирда тарафлар низони
музокаролар ўтказиш йўли билан ҳал қилиш чораларини кўрилиши
белгиланганлиги, кафиллик шартномасининг 1-бандида қарздор томонидан кредит
шартномаси мабуриятлари бажарилмаганда кредиторнинг биринчи талаби бўйича
кафил қарздорнинг мажбуриятини бажариши, 2-бўлимида қарздор томонидан
кредит шартномаси мабуриятлари бажарилмаган тақдирда Банк акцептсиз тартибда
кафилнинг ҳисобрақамидан зарур суммани тўлов талабномаси орқали ечиб олиши,
2.1.3-бандида кафил кредиторнинг олдида қарздор билан теппа-тенг жавоб бериши
белгиланганлиги, лекин кафил ишга тараф сифатида жалб қилинмаганлиги,
2018 йил 20 сентябрдаги ипотека шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги,
Палата даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларини жавобгарга
юбормаганлиги ва бундай ҳолатда даъво аризаси ИПК 155-моддасининг 5-бандига
асосан қайтарилиши лозим бўлганлиги, Банк кредит шартномаснинг талабларига
мувофиқ низони судга ҳал қилиш чораларини кўрмаганлиги ва бу ҳолат даъво
аризасини ИПК 155-моддасининг 7-бандига асосан қайтаришга асос бўлса-да,
суд даъво аризасини қайтармаганлиги, биринчи инстанция суди давлат божини
биринчи ва апелляция инстанцияси судлари учун ундирганлиги, аммо,
жавобгарнинг дастлабки апелляция шикояти қаноатлантирилганлиги сабабли
давлат божи Банкдан ундирилиши лозим бўлганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгарнинг вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, ишни биринчи инстанция суди томонидан кўришда жавобгар вакили
жамият томонидан 2022 йил 5 май куни Банкка 21 900 АҚШ доллари тўланганлигини
тасдиқловчи банк ҳужжатини судья ёрдамчисига топширганлиги, судья ёрдамчиси
“графикка тушган бўлсангиз суд бўлмайди, кетаверинг” деб айтганлиги ва шунинг
учун жавобгар вакили кетиб қолганлиги, кейинчалик, ўша куни суд мажлиси бўлиб
ўтганлиги ва суд ҳал қилув қарори қабул қилганигидан хабар топганлиги, суд 2022 йил
5 май куни Банкка 21 900 АҚШ доллари тўланганлигини ҳам инобатга олмаганлиги,
ушбу ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўришга юборилганида, жавобгар
2022 йилнинг сентябрь ойида яна навбатдаги тўловни амалга оширганлиги, шундай
бўлса-да, 4 ноябрь ҳолатига қарздорлик мавжуд эмаслигига қарамасдан, суд муддати
келмаган кредит қарздорликни ундириш ҳақида қарор қабул қилганлиги, ваҳоланки,
навбатдаги тўлов муддати 2023 йил март ойи деб белгиланганлиги, бугунги кунда ҳам
қарздорлик мавжуд эмаслиги, чунки 2023 йил йил 5 март куни навбатдаги тўлов
муддати келганлиги ва жамият навбатдаги тўловни 5 000 АҚШ доллари ошиқча пул
маблағларини тўлаб берганлиги, энди, кейинги тўлов муддати 2023 йилнинг
сентябрь ойида келиши, жамият кредит суммаси ва фоизларни ўз вақтида тўлаб
келишини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатантиришни ва суд ҳужжатларини
бекор қилиб, иш бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Палата ва Банк суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палата ва Банкнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
2023 йил 2 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида Банк вакили 2022 йилнинг
5 май куни 21 900 АҚШ доллари тўланган пайтда жавобгарнинг муддати ўтган кредит
қарздорлиги мавжуд бўлмаганлиги, 2022 йилнинг 4 ноябрь ҳолатига ва бугунги кунда
ҳам муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги, иш бўйича суд қарори ижро
этилмаганлиги, қарз олувчи кредит суммаси ва фоизларни тўлов графиги бўйича тўлаб
келаётганлиги сабабли Банкнинг бош офисига қарз олувчи билан медиатив келишув
тузиш таклиф қилинганлиги, аммо, бош офис бунга рухсат бермаганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит ва гаров (ипотека)
шартномаларидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 735-моддасига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
Иш ҳужжатларидан, яъни кредит шартномасининг иловаси бўлган тўлов
графигидан аниқланишича, жавобгар (қарз олувчи) томонидан 2019 йил 5 мартда
3 781,25 АҚШ доллари миқдорида фоиз, 2019 йил 5 сентябрда 4 216,67 АҚШ
доллари миқдорида фоиз, 2020 йил 5 мартда 4 170,83 АҚШ доллари миқдорида
фоиз, 2020 йил 5 сентябрда 4 216,67 АҚШ доллари миқдорида фоиз, 2021 йил
5 мартда 22 897,92 АҚШ доллари, 2021 йил 5 сентябрда 22 439,58 АҚШ доллари,
2022 йил 5 мартда 21 860,94 АҚШ доллари, 2022 йил 5 сентябрда 21 385,42 АҚШ
доллари, 2023 йил 5 мартда 20 823,96 АҚШ доллари, 2023 йил 5 сентябрда
20 331,25 АҚШ доллари, 2024 йил 5 мартда 19 792,71 АҚШ доллари ва 2024 йил
5 сентябрда 19 277,08 АҚШ доллари, жами 185 194,27 АҚШ доллари кредит
ва фоизларни Банкка тўлаб келиши лозим бўлган.
Қарз олувчи тўлов графиги асосида 2022 йил 5 мартгача тўлаши лозим бўлган
кредит ва фоизларни тўлаб келган. Тўлов графиги бўйича 2022 йил 5 мартда
18 750,00 АҚШ доллари кредит суммаси ва 1 686,55 АҚШ доллари, жами
20 436,55 АҚШ доллари миқдоридаги тўлов амалга оширилмаган.
Шунинг учун Банк қарз олувчига 2022 йил 4 апрелдаги 24/586-сонли
талабнома билан мурожаат қилиб, 4 апрель ҳолатига вужудга келган
20 436,55 АҚШ доллари миқдоридаги кредит ва фоиз қарздорлигини 3 кун ичида
тўлаб беришни, кредит шартномаси шартларини лозим даражада бажаришни,
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришда тўлов графигига амал қилиб,
бизнес-режа талабларини бажаришни, акс ҳолда жамиятга ажратилган барча
кредитни қайтариш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун хўжалик судига
даъво аризаси киритилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Банкнинг ушбу талабномаси қарз олувчига алоқа ташкилоти орқали 2022 йил
5 апрелда юборилган.
Талабномада кўрсатилган муддат ўтмасдан, Палата даъво аризасини
тайёрлаб, унинг нусхасини қарз олувчига 2022 йил 6 апрель куни почта ташкилоти
орқали юбориб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суднинг 2022 йил 12 апрелдаги ажрими билан Палатанинг даъво аризаси иш
юритишга қабул қилинган ва суд муҳокамаси 2022 йил 27 апрелга тайинланган.
Бироқ, жавобгарни суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинганлиги ҳақида далил мавжуд эмаслиги сабабли суд муҳокамаси 2022 йил
6 майга қолдирилган ва бу ҳақда жавобгар 5 май куни телеграмма орқали хабардор
қилинган.
Палата Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилганлигидан
жавобгар хабардор топгач, жамият таъсисчи 6 май куни нақд пул кўринишида
21 900 АҚШ доллари тўлаб берган ва бу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатни жавобгар
вакили судьянинг ёрдамчисига тапширган. Шундай бўлса-да, яъни 2022 йил 6 май
ҳолатига муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд бўлмаса-да, биринчи
инстанция суди ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиб, жавобгардан Банк
фойдасига 114 154,74 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлигини ундирган.
Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 20 сентябрдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юборилгандан кейин тўлов графиги бўйича навбатдаги тўлов
муддати келганлиги сабабли жавобгар томонидан Банкка 21 039,27 АҚШ доллари
миқдорида пул маблағлари тўланган ва 2022 йил 4 ноябрь ҳолатига муддати келган
кредит қарздорлиги бўлмаган.
Шундай бўлса-да, биринчи инстанция судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан жавобгар (қарз олувчи)дан Банк фойдасига 72 719,01 АҚШ
доллари миқдорида муддати келмаган (навбатдаги тўлов муддати 2023 йил 5 март
этиб белгиланган) кредит қарздорлиги ундирилиб, ундирув гаров нарсасига
қаратилган.
Ваҳоланки, ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда
жавобгар томонидан 2022 йил 5 мартдаги тўловлар амалга оширилмаган бўлган.
Аммо, 2022 йил 6 май ва 4 ноябрь куни ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида қарз
олувчи кредит (қарз)нинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузмаган бўлган.
Қолаверса, кредит шартномасининг 19.2-бандида ушбу шартнома бўйича
низолар вужудга келганда, тарафлар низоларни музокара йўли билан бартараф этиш
учун барча чораларни кўриши ва бундай чоралар натижа бермаган тақдирда низо
хўжалик судида томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Тўлов графиги бўйича
2022 йил 5 мартда 18 750,00 АҚШ доллари кредит суммаси ва 1 686,55 АҚШ
доллари миқдоридаги тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли Банк қарз олувчига
2022 йил 4 апрелда мурожаат қилиб, 4 апрель ҳолатига вужудга келган кредит
ва фоиз қарздорлигини 3 кун ичида тўлаб беришни талаб қилган. Ушбу талабнома
қарз олувчига алоқа ташкилоти орқали 2022 йил 5 апрелда юборилган. Бироқ,
талабномада кўрсатилган муддат ўтмасдан, Палата даъво аризасини тайёрлаб,
унинг нусхасини қарз олувчига 2022 йил 6 апрель куни почта ташкилоти орқали
юбориб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Яъни, кредит шартномасида
белгиланган низоларни музокара йўли билан бартараф этиш учун барча чораларни
кўрмасдан туриб, судга даъво киритган.
Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди низони ҳал этишда
иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламаган ва моддий ҳуқуқ нормасини
нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилинишга сабаб бўлган.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг хатосини тузатмасдан,
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
ИПК 302-моддасибиринчи қисми нинг 1 ва 4-бандига биноан учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 2-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан
янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган суд ҳужжатларни бекор қилишни
ва Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор
7
қабул қилишни лозим топади. Палата судга даъво аризаси билан мурожаат қилишда
жавобгарнинг Банк олдида кредит ва фоизлар бўйича қарздорлиги мавжуд
бўлганлиги сабабли ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади. Даъво аризаси чет эл валютасида бўлганлиги ва иш
юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилган кундаги АҚШ долларининг миллий
валютадаги курси (1 АҚШ доллари = 11 132,56 сўм)дан келиб чиқиб, ишни биринчи
инстанция судида кўриш учун жавобгардан республика бюджетига
25 416 636,41 (114 154,74 х 2 % = 2 283,09 х 11 132,56) сўм давлат божи ва Банк
фойдасига 21 650 сўм почта харажатлари ундирилади. Ишни апелляция ва кассация
инстанцияси судларида кўриш учун низолашаётган суммадан келиб чиқиб, ҳар бир
инстанция учун 8 095 486,31 (72 719,01 х 2 % = 1 454,38 х 50 % = 727,19 х 11 132,56)
сўм давлат божи ундирилади. Жавобгар апелляция ва кассация шикоятлар билан
мурожаат қилишда тўлаган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Шунингдек, 2023 йил 2 март куни суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтганлиги сабабли жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига 75 000 сўм
суд харажатлари ундирилади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи ва апелляция инстанция
судларининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Omon Obod Savdo” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Наманган
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
“Omon Obod Savdo” масъулияти чекланган жамиятидан:
- “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига 21 600 сўм поята харажатлари;
- республика бюджетига 41 607 609,02 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ва Наманган вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги қарори бўйича ундирув бекор
қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев