← Назад
Решение #636007 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 10 март
4-1901-2201/4495-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Қ.Тангиров (ишончнома
асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик
тижорат банки манфаатида, жавобгарлар – “SHEROBOD SARA TOSH”
масъулияти чекланган жамияти, “SOHIL SHAMOLI” масъулияти чекланган
жамияти ва “MUATTAR TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Термиз
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “TURONBANK”
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SHEROBOD SARA
TOSH” масъулияти чекланган жамиятидан 124768 АҚШ доллари кредит,
9903 АҚШ доллари кредит фоизи, 500 АҚШ доллари жами, жами
131171 АҚШ доллари ундириб, ундирувни “SHEROBOD SARA TOSH”
масъулияти чекланган жамияти, “SOHIL SHAMOLI” масъулияти чекланган
жамияти ва “MUATTAR TERMIZ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгарлар
суд
мажлисида
ўз
вакилларининг
иштирокини
таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар билан
тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2023 йил 7 мартда иш бўйича медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни
17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши керак.
Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши
лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик тижорат банки
манфаатида берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Д.Жумаев