Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/2162 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "CONNECT NANO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1044067 Claim ID 3182442 PDF Hash 74d7dc6d9c5a9e55... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 10 март 4-1501-2304/2161-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, тарафлар вакиллари иштирок этмаган ҳолда, аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар – "VODIY MAZZALI ICHIMLIKLARI" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Аризачи Фарғона шаҳар Давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "VODIY MAZZALI ICHIMLIKLARI" масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида тарафлардан вакиллар иштирок этмади. Ҳолбуки, аризачи ва жавобгарнинг шахсий кабинетига суд ажрими электрон шаклда белгиланган тартиб ва муддатда юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди деб белгиланган. Шу сабабли суд, ишни аризачи ва жавобгарни иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида ―Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради‖ деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси ―Давлат божи тўғрисида‖ги қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандида аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Бундай ҳолда суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Шунингдек, суд ―Давлат божи тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига мувофиқ, мазкур иш бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво ариза кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тараф ўн кун муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли. Х.Жамолиддинов