← Назад
Решение #636024 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | 2 | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил -----------
4-1107-2301/------сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья ------ раислигида,
судья ёрдамчиси --------- котиблигида, даъвогар “------------------” АЖ
номидан “------------------” газ таъминоти филиалининг жавобгар “-----------------” МЧЖ ҳисобидан 268 612 680 сўм асосий қарз ва 43 223 783 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили ------- (28.02.2023 йилдаги 38-01-08-124/1052-сонли ишончнома асосида),
(жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тарафлар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга
етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
даъвогар “Истеъмолчи”нинг буюртмасига мувофиқ унга тармоқ орқали
табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса белгиланган табиий газ
ҳажмини қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини
олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ
ва лозим даражада бажариб, жавобгарга 268 612 680 сўмлик табиий газ
етказиб берган. Жавобгар томонидан эса табиий газ учун қарздорлик
огоҳлантирилганлигига қарамасдан тўланмаган.
Шунга кўра “------------------” АЖ номидан “------------------” газ
таъминоти филиали Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “------------------” МЧЖ ҳисобидан
шартномадан келиб чиққан мажбуриятларини бажармаганлиги учун
268 612 680 сўм асосий қарз ва 43 223 783 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмаганлигини, 2023 йил 1 февраль куни ҳолатига икки
томонлама тузилган солиштирув далолатномасига асосан жавобгарнинг
фойдаланилган табиий газ учун асосий дебитор қарзи 268 612 680
сўмни, унга ҳисобланган неустойка 43 223 783 сўмни ташкил
этганлигини, судга даъво тақдим этилгандан кейин жавобгар
томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги билдириб, суддан даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги
тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган
хулосага келди.
Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари табиий газни
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 478-моддасининг 2-қисмига асосан, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ
орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан
таъминлаш муносабатларига нисбатан олтинчи параграф “Энергия
таъминоти” қоидалари қўлланади.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 01.07.2020 йилда
12-09/94-сонли табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш
ва қабул қилиш шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан
даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ ва лозим даражада бажариб,
жавобгарга 2023 йилнинг 01 февраль куни ҳолатида 268 612 680 сўмлик
табиий газ етказиб берган. Жавобгар томонидан эса табиий газ учун
ушбу 268 612 680 сўм қарздорлик огоҳлантирилганлигига қарамасдан
тўланмасдан келинган.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
ФКнинг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу
туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Даъвонинг асосий қарздорликни ундириш талаби ишдаги
ҳужжатлар, ҳисоб-варақ фактуралар, ўзаро солиштириш-таққослаш
далолатномаси ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар ҳисобига 268 612 680 сўм
асосий қарздорлик ундирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.11-бандида тўлов
кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, лекин муддати
ўтиб кетган тўловнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ундириш
белгиланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан берилган энергия учун ўз
вақтида тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли пеня ҳисобланиб,
жавобгардан 43 223 783 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъвогарнинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 7 610 692 сўм пеня ундиришни лозим
топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи ва почта харажати
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал
қилиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “------------------” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “------------------” АЖ ҳисобига 268 612 680 сўм асосий
қарз, 7 610 692 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 6 236 729 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
-------------