Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/45124 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқбанк Ответчик / Подсудимый O’zbekinvest eksport-import sug’urta kompaniyasi акционерлик жамияти
Source ID 1042689 Claim ID 3111026 PDF Hash ec79b4253747044f... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нат кодекси 15-моддаси нат кодекси 15 code_article
нинг 3-моддаси нинг 3 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
онун 6-моддаси онун 6 law
онуннинг 3-моддаси онуннинг 3 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2202/45124-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – И.Б.Юлдашев Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.А.Абдуллаев Кассация инстанциясида маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О РИ 2023 йил 10 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, “O‘ZBEKINVEST” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти вакиллари Б.Юсупов (2023 йил 4 январдаги 01/18сонли ишончнома асосида), Т.Имомалиев (2023 йил 8 февралдаги 01/37сонли ишончнома асосида), АТ “Халқ банки” вакиллари Н.Каюмов (2023 йил 11 январдаги 03-33-3/48-сонли ишончнома асосида), Э.Нормухаммедов (2022 йил 15 июлдаги 03-36-3/34-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар “O‘ZBEKINVEST” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамиятидан 1 599 456 532 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 январдаги қарори устидан “O‘ZBEKINVEST” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аниқланишича, “O‘ZBEKINVEST” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамияти (суғурталовчи) (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурта компанияси деб юритилади) ҳамда АТ “Халқ банки”нинг Нурота филиали (шартномада бўлим деб кўрсатилган бўлса-да, муҳрда, шунингдек иш ҳужжатларидаги ишончномада филиал деб кўрсатилган) ўртасида 2021 йил 25 августда 07-01/0091129847-сонли иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) тузилган ҳамда суғурта полиси берилган. Суғурта шартномасининг 2-бандида суғурта пули ушбу шартнома бўйича 2 118 512 620 сўмни ташкил этиши, 3-бандида эса, суғурта мукофоти 1 209 670 сўмни ташкил этиши белгиланган. 2 Банк томонидан суғурта мукофоти 2021 йил 20 сентябрда жавобгарга тўлаб берилган. Навбаҳор тумани М.Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4R-57 автомобил йўлининг 22-23-км оралиғида 2021 йил 6 ноябрь куни АТ “Халқ банки”нинг Нурота филали бошқарувчиси Т.Пирматов бошқарувидаги давлат рақами 85 461 ТАА бўлган “Nexia 3” русумли автомашина қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган давлат рақами 85 В 190 FA бўлган “Nexia 1” русумли автомашина билан тўқнашиши натижасида суғурта ходисаси юз берган ҳамда бунинг натижасида “Халқ банк”и Нурота туман филиали бошқарувчиси Т.Пирматов, бош ҳисобчи М.Саидов ва Ю.Равшанов вафот этган. АТ “Халқ банки” томонидан суғурта компаниясига суғурта товонини тўлаб бериш юзасидан талабномалар билан мурожаатлар қилинган. Тарафлар ўртасидаги бир қанча ёзишмалардан сўнг жавобгарнинг 2022 йил 23 майдаги қарори билан суғурта ходисаси тан олинган. Бироқ, фақатгина Ю.Равшановга 519 056 088 сўм суғурта товони тўлаб берилган. Т.Пирматов ва М.Саидовларнинг иш берувчиси банкнинг Нурота филиали эмас, балки банк бошқаруви ҳисобланиши тўғрисидаги важ билан суғурта товони тўлаб берилмаган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 1 599 456 532 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суднинг тегишли ажримлари билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги, Навоий вилоят бандлик бош бошқармаси Давлат инспекцияси, Навоий вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси, “Apex Insurance” акциядорлик жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 599 456 532 сўм суғурта товони ва олдиндан тўлаб берилган 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган. Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суғурта шартномасида банк Нурота филиалининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 15-моддасининг биринчи қисмининг 1-бандида корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида иш берувчилар бўлиши мумкинлиги, “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасида “иш берувчи”, “ходим” ҳамда “суғурта ҳодисаси”га тегишли тушунчалар берилганлиги, ушбу 3 тушунчалардан келиб чиқиб, шартнома ва қонун талабларидан келиб чиқиб, суғурта шартномаси бўйича иш берувчи банкнинг Нурота бўлими, суғурталанган ходим эса иш берувчи билан меҳнат шартномасини имзолаган жисмоний шахс ҳисобланиши, Т.Пирматов билан 2021 йил 11 январда тузилган 12-сонли, М.Саидов билан тузилган 2018 йил 8 январдаги 5-сонли меҳнат шартномалари бўйича иш берувчи банкнинг ўзи ҳисобланиши, суғурта шартномаси бўйича банкнинг иш берувчи сифатида фуқаролик жавобгарлиги суғурталанмаганлиги, шунинг учун суғурта товонини тўлаш рад қилинганлиги, иш материалларида жавобгар вакилларининг илтимоcномаси асосида даъвогардан сўраб олинган банк ҳамда “Apex Insurance” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган 2021 йил 30 июндаги 0275/1301/1/2100114-сонли иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва ушбу шартнома бўйича суғурта полиси нусхалари мавжудлиги, мазкур шартнома ва полисда иш берувчи сифатида банкнинг бош амалиётлар бошқармаси кўрсатилганлиги, иш берувчининг манзили Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 46-уй, СТИР 207215726 деб, суғурта шартномасида эса иш берувчининг манзили, Навоий вилояти, Нурота тумани, У Юсупов кўчаси, 3-уй, СТИР 200031605 деб кўрсатилганлиги, бундан суғурта шартномаси бўйича иш берувчи сифатида фақатгина банкнинг бўлими эканлиги кўриниб турганлиги, банкнинг иш берувчи сифатида фуқаролик жавобгарлигини суғурта компанияси суғурталамаганлиги, суғурта шартномаси шахсий суғурта шартномаси эмаслиги, балки иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси эканлигига, суғурта шартномаси Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тартибга солиниши, судлар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни тўлиқ ўрганмасдан, шошилинч қарор қабул қилганлиги, судлар томонидан Т.Пирматов ва М.Саидовнинг иш берувчиси суғурта шартномаси билан суғурта қилинганми ёки қилинмаган деган саволга аниқлик киритилмаганлиги, суд қарорида “шунингдек суғурта шартномасига асосан 2 118 512 620,0 сўм суғурта пули шакллантирилишида Т.Пирматов ва М.Саидовларнинг 2020 йил 1 авгусдан 2021 йил 31 июлга қадар ҳисобланган иш ҳақиси ҳам кирган” деб кўрсатилганлиги, бироқ суғурта пулини ҳисоблашда кимнингдир иш ҳақи ҳисобга олинса, суғурта товони тўлаб берилиши шарт деган жумла ёки шартномада мавжудлигини суд қарорида асослантирилмаганлиги, суғурта шартномасини тузиш учун иш берувчи Т.Пирматов томонидан берилган аризада ишчилар сони 39 та эканлиги, 2021 йил 25 августдаги 573-сонли хатда Нурота филиалининг 2022 йил 1 августдан 2021 йил 31 июлгача бўлган даврдаги барча ходимлар учун ҳисобланган жами иш ҳақи 2 118 512 620,40 сўм эканлиги кўрсатилганлиги, иш берувчи томонидан кўрсатилган иш ҳақи миқдори аслида суғурта суммаси 2 118 512 620,40 сўм белгиланиб, суғурта полиси расмийлаштириб берилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 21-бандида мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини бир 4 йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун - мажбурий шартнома тузилган ойдан олдинги ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида белгиланиши кўрсатилганлиги, иш берувчи Т.Пирматов тимсолида банкнинг Нурота бўлими бўлса, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузган ходимлар иш ҳақлари миқдорида ҳисобланиши ва айнан ўшандай маълумотлар суғурта ташкилотига тақдим этилиши керак бўлганлиги, Т.Пирматов ва М.Саидовнинг иш берувчиси банк бўлса, нега уларнинг ойлик иш ҳақи қўшиб ҳисобланишини, суд даъвони қаноатлантиришда мақбул далил сифатида асосланганлиги, Қоидаларнинг 24-бандида мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини ҳисоблаш суғурталовчи томонидан, мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузиш тўғрисидаги аризада иш берувчи кўрсатган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши, 12-бандида Иш берувчи суғурталовчига тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланиши белгиланганлиги, мазкур қоидалар билан ишчилар сони, ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни текшириб кўриш ҳуқуқи ёки мажбурияти суғурта ташқилотига юкланмаганлиги, 2022 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган суд мажлисида банк вакиллари суғурта шартномаси тузилган пайтда банкнинг Нурота бўлимида ишчилар сони 64 та бўлганлиги тўғрисида маълумот тақдим қилганлиги, яъни банк томонидан берилган маълумотлар бир-бирига зидлиги, Давлат меҳнат инспекцияси бошчилигида ўтказилган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш якуни бўйича 2021 йил 10 ноябрда тузилган далолатноманинг хулоса қисмида Т.Пирматов, М.Саидов ва Ю.Равшановнинг зарарни олиш ҳуқуққа эга бўлган оила аъзоларига қонунда белгиланган тартибда тўловларни амалга оширишни банк ҳамда банкнинг Нурота туман филиалига юкланганлиги, бундан банк ҳамда унинг Нурота филиали яхлит бўлмаган алоҳида иш берувчи ҳисобланиши, ушбу далолатноманинг хулоса қисмида Т.Пирматов иш берувчи сифатида ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта компаниясида суғурта қилганлиги, суғурта компанияси томонидан берилган 07-00/0091129847-сонли суғурта полиси илова қилиниши кўрсатилганлиги баён этилган. Шунингдек, шикоятда суғурта полиси бўйича иш берувчи Т.Пирматов тимсолида банкнинг Нурота туман бўлими бўлса, Т.Пирматов вафот этганлиги учун ўзининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келадими ёки ўзига ўзи ҳам иш берувчи, ҳам ходим ҳисобланадими деган саволлар қўйилган ва юқоридагилардан келиб чиқиб, Т.Пирматов ва М.Саидовнинг иш берувчиси банк ҳисобланиши ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда кўрсатилган важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикояти асоссиз эканлигини билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Палата ҳамда учинчи шахслар суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни улар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Қонуннинг 4-моддасида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурталаши шартлиги белгиланган. Қонун 6-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда иш берувчига ва (ёки) жабрланувчига ёхуд наф олувчига ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади. Банкнинг Нурота бўлими ҳамда суғурта компанияси ўртасида тузилган суғурта шартномасига кўра, суғурта ташкилоти Қоидаларга мувофиқ суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда иш берувчига, жабрланувчига ёхуд наф олувчига меҳнатда олган майиблиги, касб касаллиги ёки ходимнинг ушбу шартнома амал қиладиган даврда меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда соғлигининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш мажбуриятини олган (1-банди). Суғурта шартномасининг 2-бандида суғурта пули ушбу шартнома бўйича 2 118 512 620 сўмни ташкил этиши, 3-бандида эса, суғурта мукофоти эса 1 209 670 сўмни ташкил этиши белгиланган. Банк томонидан суғурта мукофоти жавобгарга тўлаб берилган. Навбаҳор тумани М.Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғини худудидан ўтувчи 4R-57 автомобил йўлининг 22-23-км оралиғида 2021 йил 6 ноябрь куни АТ “Халқ банки”нинг Нурота филиали бошқарувчиси Т.Пирматов бошқарувидаги давлат рақами 85 461 ТАА бўлган “Nexia 3” русумли автомашина қарама-қарши томондан ҳаракатланаётган давлат рақами 85 В 190 FA бўлган “Nexia 1” русумли автомашина билан тўқнашиши натижасида суғурта ходисаси юз берган ҳамда бунинг натижасида “Халқ банк”и Нурота туман филиали бошқарувчиси Т.Пирматов, бош ҳисобчи М.Саидов ва Ю.Равшанов вафот этган. 6 Тарафлар ўртасидаги бир қанча ёзишмалардан сўнг жавобгарнинг 2022 йил 23 майдаги қарори билан суғурта ходисаси тан олинган. Бироқ, фақатгина Ю.Равшановга 519 056 088 сўм суғурта товони тўлаб берилган. Т.Пирматов ва М.Саидовларнинг иш берувчиси банкнинг Нурота филиали эмас, балки банк бошқаруви ҳисобланиши тўғрисидаги важ билан суғурта товони тўлаб берилмаган. Судлов ҳайъати қуйи инстанция судларининг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси билан келишган ҳолда жавобгарнинг важлари билан қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди. Кассация шикоятида қайд этилганидек, Қонуннинг 3-моддасида “иш берувчи”, “ходим” ҳамда “суғурта ҳодисаси”га тегишли тушунчалар берилган бўлиб, унга кўра, иш берувчи - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракт) тузган юридик ёки жисмоний шахс; суғурта ҳодисаси - иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган факт; ходим - иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган жисмоний шахс. Суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта ҳодисаси вужудга келганлигини жавобгар кассация шикоятида инкор этган бўлса-да, Аксинча, йўл транспорт ҳодисаси туфайли вафот этган Ю.Равшановга 519 056 088 сўм суғурта товони тўлаб берган. Иш берувчи - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракт) тузган юридик ёки жисмоний шахс эканлиги, ходим эса иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган жисмоний шахс эканлиги Қоидаларнинг 2-бандида ҳам кўрсатиб ўтилган. Яъни, қонунда берилган таърифга кўра, иш берувчи юридик ёки жисмоний шахс ҳисобланади. Банкнинг Нурота филиали юридик шахс ҳисобланмайди. Чунки, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 29-модданинг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, банклар Ўзбекистон Республикасида филиаллар, банк хизматлари офислари ва бошқа алоҳида бўлинмалар очиши мумкин. Банк филиали банкнинг юридик шахс бўлмаган, банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи ва банк томонидан ўзига берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилувчи алоҳида бўлинмасидир. Банкнинг Нурота филиали ўз фаолиятини банк томонидан берилган ишончнома асосида амалга оширади. Хусусан, иш ҳужжатларида банкнинг Нурота филиали бошқарувчиси Т.Пирматовга 3 (уч) йилга берилган 2021 йил 12 январдаги 3-18-2/8-сонли ишончнома мавжуд бўлиб, унда Пирматов банк номидан шартномаларни тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек филиал ходимлари билан меҳнат шартномалари тузиш ва уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган. Яъни, мазкур ҳолатда Т.Пирматов томонидан имзоланган суғурта шартномаси ҳам, унинг иш берувчи сифатида филиал ходимлари билан тузган меҳнат шартномалари ҳам банк номидан ишончнома асосида амалга оширилган. 7 Т.Пирматов ҳамда М.Саидов билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи сифатида банк томонидан имзоланганлиги уларнинг вафоти муносабати билан суғурта товонини тўлашни рад қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки улар билан меҳнат шартномаси лавозими жиҳатдан банк бошқаруви билан тузилган. Суғурта компанияси шартномани банк филиали билан тузган ва суғурта товони доирасида суғурта мукофотини олган. Яъни, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мазкур филиалда фаолият юритувчи барча ходимларнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини суғурта пули доирасида қоплаши лозим. Қоидаларнинг 21-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта суммаси мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини бир йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун - мажбурий шартнома тузилган ойдан олдинги ўн икки ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик иш ҳақи миқдорида белгиланади. Суғурта шартномасида суғурта пули ушбу ҳуқуқ норасидан келиб чиқиб, банкнинг Нурота филиали ходимларининг 2020 йил 1 августдан 31 июлга қадар ҳисобланган иш ҳақи миқдорида белгиланган. Бу ҳақда иш ҳужжатларида тегишли маълумот мавжуд. Кассация шикоятида қайд этилганидек, ушбу маълумотнинг ҳаққонийлиги учун уни тақдим этган банк номидан унинг филиали жавобгар ҳисобланади (Қоидаларнинг 11-банди иккинчи хатбошиси). Банк вакилининг 2022 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган суд мажлисида Нурота бўлимида ишичилар сони 64 та бўлганлиги тўғрисида маълумот тақдим қилганлиги, суғурта шартномасини тузиш учун иш берувчи томонидан берилган аризада ишчилар сони 39 та эканлиги кўрсатилганлиги даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Чунки, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилишда ишлаётган ходимлар сони аҳамиятга эга эканлигини суғурта ташкилоти асослантириб бермаган. Аксинча, суғурта компаниясининг биринчи инстанция судида тақдим этган даъво аризаси бўйича ёзма фикрида иш берувчи томонидан суғурта шартномасини тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ичида ходимларнинг рўйхатини бериш назарда тутилмаганлиги қайд этилган. Демак, ходимлар сонидан қатъий назар суғурта компанияси суғурта шартномаси бўйича суғурта пули доирасида жавоб беради. Банк томонидан берилган маълумотдан кўринишича, суғурта пули банк филиали ходимларининг мажбурий шартнома тузилган ойдан олдинги ўн икки ой учун бир йиллик иш ҳақи миқдорида белгиланган. Гарчи, кассация шикоятида қайд этилганидек, қонун ҳужжатларида суғурта пулини ҳисоблашда маълум бир ходимнинг иш ҳақи ҳисобга олиниши кўрсатилмаган бўлса-да, Т.Пирматов ва М.Саидовга айнан филиал учун ажратиладиган иш ҳақи фондидан ойлик иш ҳақи тўланишининг ўзи, уларининг вафот этганлиги сабабли суғурта пули тўлаб берилиши лозимлигини англатади. Яъни, Т.Пирматов ва М.Саидов билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи сифатида банк бошқаруви раиси имзолаганлиги суғурта компаниясини жавобгарликдан озод қилмайди. Давлат меҳнат инспекцияси бошчилигида ўтказилган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш якуни бўйича 2021 йил 10 ноябрда тузилган далолатноманинг хулоса қисмида Т.Пирматов, М.Саидов ва Ю.Равшановнинг зарарни олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларига қонунда белгиланган тартибда тўловларни амалга оширишни банк ҳамда банкнинг Нурота туман филиалига юкланганлиги қайд этилганлиги банк ҳамда унинг Нурота филиали яхлит бўлмаган алоҳида иш берувчи ҳисобланишини англатмайди. Чунки, юқорида қайд этилганидек, филиал раҳбари барча шартномаларни банкнинг ишончномаси асосида амалга оширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантиримасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини суғурта компанияси зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Навоий вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 январдаги қарори ўзгаришсиз, “O‘ZBEKINVEST” экспорт-импорт суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: И.Таджиев Р. Сагатов