Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/264 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый Қипчоқ Голд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067496 Claim ID 3175530 PDF Hash a37f70037cf898c3... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
БКнинг 3-моддаси БКнинг 3 law
БКнинг 56-моддаси БКнинг 56 law
амда БКнинг 289-моддаси амда БК 289 law
БКнинг 296-моддаси БКнинг 296 law
кодексининг 246-моддаси кодекси 246 code_article
БКнинг 201-моддаси БКнинг 201 law
БКнинг 320-моддаси БКнинг 320 law
БКнинг 297-моддаси БКнинг 297 law
БКнинг 347-моддаси БКнинг 347 law
арздорлик ушбу Кодекснинг 327-моддаси арздорлик ушбу Кодекс 327 code_article
БКнинг 348-моддаси БКнинг 348 law
БКнинг 294-моддаси БКнинг 294 law
ушбу Кодекснинг 201-моддаси ушбу Кодекс 201 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 март 4-1304-2302/264-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар Жиззах вилоят божхона бошқармасининг, жавобгар “Қипчоқ голд” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан ҳисобланган қўшимча божхона тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даьвогар Жиззах вилоят божхона бошқармаси вакили Ф.Суюнов (ишончнома асосида), жавобгар “Қипчоқ голд” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Қаюмов, учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси вакиллари Н.Косимов, З.Абдуллаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилоят божхона бошқармаси (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Қипчоқ голд” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) номига олиб келинган “Трактор Беларус-82.1” товарига нисбатан қўшимча ҳисобланган жами 42.527.187 сўм божхона тўловларини Жиззах вилоят божхона бошқармаси ҳисоб-рақами орқали давлат бюджетига ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 20 февралдаги ажрими билан иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ф.Суюнов тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қўллаб-қувватлаб, учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги вакиллари суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигини, улар томонидан тақдим этилган ишга алоқадор хатларни судга берганлигини, ушбу ҳолатларни ҳисобга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили С.Қаюмов тушунтириш бериб, даъво талабига эътироз билдириб, даъвогар томонидан қўшимча божхона тўловлари асоссиз ҳисобланганлигини маълум қилиб, даъво талабини рад қилишни сўради. Суд мажлисида видеоконференцалоқа орқали иштирок этган учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси вакили Н.Косимов тушунтириш бериб, Жиззах вилоят божхона бошқармаси томонидан жавобгарга нисбатан қўшимча божхона тўловлари тўғри ҳисобланганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, акциядорлик тижорат “Халқ банки” суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (кейинги ўринларда матнда - БК деб юритилади) 2-моддасига кўра, божхона тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилишлиги қайд этилган. БКнинг 3-моддасига кўра, божхона ишида божхона органи божхона декларациясини ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олган куни амалда бўлган қонунчилик қўлланилишлиги қайд этилган. БКнинг 56-моддасига кўра, божхона тўловлари тўланган ва иқтисодий сиёсат чораларига риоя этилган тақдирда, товар эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилади ва божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар мақомини олади ҳамда БКнинг 289-моддасига асосан товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда импорт божхона божи, акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимлари ундирилади. БКнинг 296-моддасига кўра, ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймати солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф переференциялари берилиши мумкин деб белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича, жавобгар номига Беларусь давлатидан 31.10.2022 йилдаги 1-сонли инвойс асосида фактура қиймати 25.300 АҚШ долларига тенг “Трактор Беларус-82.1” товари олиб келиниб, 08004/26.12.2022/0008245-рақамли божхона юк декларацияси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 246-моддаси 9-бандига асосан божхона тўловларидан 42.527.187 сўм имтиёз қўлланилган ҳолда Жиззах МЭД божхона постида “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган. БКнинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари товарларнинг борлигини текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Текширув мазкур операцияларга бевосита ёки билвосита алоқадор ёхуд зарур ҳужжатларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар жойлашган ерларда ўтказилиши мумкин. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати ҳамда божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш товарларнинг божхона назорати остида бўлиши тугаган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилиши мумкин. БКнинг 320-моддаси биринчи қисмида, товарларнинг божхона қийматига ва божхона тўловларига тузатишлар киритиш товарлар чиқариб юборилганидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкинлиги, ушбу модданинг иккинчи қисмида, божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса товар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатиш киритилиши қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, божхона органининг 2023 йил 15 февралдаги қарори қабул қилиниб, жавобгарга божхона тўлови бўйича қўлланилган имтиёз ўрганилганида, жавобгар ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” ўртасида 2022 йил 7 сентябрда 44-сонли кредит шартномаси имзоланганлиги, унга кўра банк томонидан жавобгарга Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёт жамғармасининг “Ўзбекистон сутни қайта ишлаш тармоғида қўшилган қиймат тизимини ривожлантириш” лойиҳасига асосан ажратилган кредит линияси маблағлари ҳисобидан Беларус 82.1 русумли қишлоқ хўжалик техникаси сотиб олиш учун 25.000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилиши белгиланганлиги, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармонининг 9-бандида 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган ва Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинганлиги, мазкур норма тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъий назар) асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилиши қайд этилганлиги ҳисобга олинмасдан жавобгар томонидан юқорида қайд этилган товарни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш жараёнида, божхона органи томонидан 42.527.187 сўм қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар нотўғри қўлланилганлиги аниқланган. Шунга кўра, даъвогар божхона тўловларини суд тартибида ундириш мақсадида Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво тақдим этган. БКнинг 297-моддасининг биринчи қисмига кўра ташқи савдо сиёсати амалга оширилаётганда илгари тўланган божхона божини қайтариш, божхона божи ставкасини пасайтириш ва божхона божини тўлашдан озод этиш тарзида тариф имтиёзлари берилишига йўл қўйилади. БКнинг 297-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан олинадиган товарларга божхона божидан озод этиш тарзидаги тариф имтиёзлари берилиши назарда тутилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги ПФ-101-сонли Фармонининг 9-бандига мувофиқ жавобгарга кредит маблағлари ажратиш тўғрисидаги шартнома тузилган ҳамда олиб келинган товарни божхона режимига расмийлаштириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан олинадиган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинган ҳамда мазкур норма тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги тузиладиган битимлар (расмийлаштириш шакли ва усулидан қатъий назар) асосида олинадиган товарларга (хизматларга) татбиқ этилиши белгилаб қўйилган. Демак, жавобгар томонидан олиб келинган “Трактор Беларус-82.1” товарига қўшимча ҳисобланган жами 42.527.187 сўм божхона тўловлари тўлашини лозим бўлади. Чунки, БКнинг 347-моддасига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ушбу Кодекснинг 327-моддасида белгиланган муддатларда тўланмаган божхона тўловлари суммасидан, шунингдек уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан иборат. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик қуйидаги ҳолларда юзага келади: божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаганда. Кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади; товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини ўтказиш натижасида божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда. БКнинг 348-моддасида божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилиши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга имтиёз нотўғри қўлланиши натижасида қўшимча ҳисобланган божхона тўловларини ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Жавобгар томонидан талабномага нисбатан тегишли тартибда жавоб берилмаган. БКнинг 294-моддасига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбурият: товар божхона тўловларини тўлаш назарда тутилган божхона режимига жойлаштирилганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда; ушбу Кодекснинг 201-моддасига мувофиқ товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона назоратини амалга ошириш натижасида божхона тўловлари қўшимча ҳисобланган тақдирда юзага келади. Қайд этилганларга асосан суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари, иш бўйича тўпланган бошқа далилларга асосан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда жавобгар номига олиб келинган “Трактор Беларус-82.1” товарига нисбатан қўшимча ҳисобланган жами 42.527.187 сўм божхона тўловларини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божи ва ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлар жавобгар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Қипчоқ голд” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Жиззах вилояти божхона бошқармасига давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 42.527.187 сўм божхона тўловлари ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Қипчоқ голд” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажати ундирилсин. Жавобгар “Қипчоқ голд” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 850.544 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.Эргашев