Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/8 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХАЛК БАНКИ АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067586 Claim ID 3098758 PDF Hash 1ad156cf8d5d1485... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 43-моддаси ИПК 43 law
ра ИПК 148-моддаси ра ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
даъвогар томонидан жавобгарга ФКнинг 384-моддаси даъвогар томонидан жавобгарга ФК 384 law
идаги талабини ИПК 107-моддаси идаги талабини ИПК 107 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2302/8-сонли иш 2023 йил 10 март 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья З.М.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насиров котиблигида, даъвогар вакили Р.Жураев (2023 йил 9 январдаги 03-33-5/16-сонли ишончнома асосида), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ “Халқ банки” манфаатида жавобгар “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СКга нисбатан АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали ва “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” ХК ўртасида 2019 йил 25 июнда тузилган 479-сонли шартномани бекор қилиш, “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” ХКдан 214.650.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 214.650.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 36.483.640 сўм муддати ўтган фоиз, жами 465.783.640 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: 2019 йил 25 июнда АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ туман филиали (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) ва “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” ХК (бундан буён матнда қарздор ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 44-уй манзилидаги 972 кв.м ер участкасида жойлашган 891,48 кв.м бўлган банкнинг эски маъмурий биносини сотиб олиш мақсадида 479-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига асосан банк ўз мажбуриятини бажариб, қарздорга кредитдан фойдаланганлик учун муддатли қарз бўйича йилига 26 фоиз тўлаш шарти билан 36 ой муддатга Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 44-уй манзилида 972 кв.м ер участкасида жойлашган 891,48 кв.м бўлган банкнинг эски маъмурий биносини сотиб олиш мақсадида 1.287.900.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиши, яъни кредит маблағлари қайтарилмаслиги ва фоизлар тўланмаслиги натижасида 2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун 214.650.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 214.650.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 36.483.640 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами 465.783.640 сўм кредит қарздорлик вужудга келган. Банк томонидан жавобгарга кредит қарздорлигини тўлаши ҳақида талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан ушбу талабнома эътиборсиз қолдирилган. Банкнинг кредит шартномасида белгиланган муддатларда кредит тўловлари ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан ижросиз қолдирилганлиги боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Иш ҳужжатларига кўра, “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” ХКнинг ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилганлиги аниқланди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар кредит шартномасида белгиланган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига риоя этмаганлиги натижасида 2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун 251.133.640 сўм муддати ўтган қарз ва 214.650.000 сўм муддати келмаган қарз, жами 465.783.640 сўм ундириш ҳақида судга даъво аризаси тақдим қилинганлигини, бироқ ушбу кредит қарздорлиги 2022 йилнинг октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун 214.650.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 214.650.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 36.483.640 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик тўланмаганлиги натижасида келиб чиққанлигини, жами кредит қарздорлиги 465.783.640 сўмни ташкил қилишини, жавобгар кредит қарздорлигини тўлаб бериши ҳақида огоҳлантирилганлигини, даъво ариза судга тақдим этилганидан сўнг жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича 245.222.650 сўм тўлов амалга оширилганлигини, айни вақтда жавобгарнинг 149.010.990 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 71.550.000 сўм муддати келмаган ўтган асосий қарзи, жами 220.560.990 сўм кредит қарзи мавжудлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар, қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СК ва палата вакиллари суд мажлисига келмади. Жавобгар ва қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СК ва палатани суд мажлиси вақти ва жойи хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд жавобгар, қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СК ва палатани суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни жавобгар, қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СК ва палата вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси 2хатбошисида мажбуриятлар -шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган бўлса, 244моддаси 1-хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 25 июнда 479-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига асосан банк ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 44-уй манзилида 972 кв.м ер майдонида жойлашган, умумий фойдали майдони 891,48 кв.м бўлган банкнинг эски маъмурий биносини сотиб олиш мақсадида 1.287.9000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратган. Бироқ жавобгар асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ қайтаришни таъминлай олмаган. Кредит таъминоти сифатида қарздорликни ундириш предмети сифатида жавобгарга тегишли бўлган, давлат реестрига 2019 йил 18 декабрда 1727239/RА680084-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, 11-14-1001-03-0976-сонли кадастр рақами берилган, Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор қўрғони, Мустақиллик кўчаси, 44-уй манзилида 972 кв.м ер майдонида жойлашган, умумий фойдали майдони 891,48 кв.м бўлган бино-иншоот гаровга қўйилган. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 738-моддасига кўра қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Шунингдек, кредит шартномасининг 4.3.3-бандига кўра, 30 кундан ортиқ муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоиз тўланмаганда, қарздорнинг молиявий аҳволи ёмонлашганда, ажратилган кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаган, шунингдек кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи шартномада кўрсатилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда кредитлашни тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ФК 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул сўммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 22.12.2006 йилдаги 13/150-сонли Қарори 5-бандида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, даъвогар вакилининг тушунтириши, жавобгар вакилининг аввалги суд мажлисларида берган тушунтиришлари билан жавобгарнинг кредит шартномасида белгиланган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига риоя этмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги, кредит шартномаси бўйича даъво аризаси судга топширилганидан сўнг 245.222.650 сўм тўлов амалга оширилганлиги, жавобгарнинг 149.010.990 сўм муддати ўтган асосий қарзи, 71.550.000 сўм муддати келмаган ўтган асосий қарзи, жами 220.560.990 сўм кредит қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагиларга асосланиб, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 214.650.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 214.650.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 36.483.640 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик, жами 465.783.640 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги важларини муҳокама қилиб, даъвогарнинг ушбу талаби асосли деган тўхтамга келди ҳамда жавобгар томонидан даъво ариза судга топширилганидан сўнг қисман тўлов амалга оширилганлиги сабабли жавобгарни кредит шартномаси бўйича 149.010.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 71.550.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 220.560.990 сўм кредит қарзи мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 220.560.990 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, (465.783.640-220.560.990) 245.222.650 сўм қисмини рад этишни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар жавобгар “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СКга нисбатан АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали ва “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” ХК ўртасида 2019 йил 25 июнда тузилган 479-сонли шартномани бекор қилиш, “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” ХКдан 214.650.000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 214.650.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 36.483.640 сўм муддати ўтган фоиз, жами 465.783.640 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақида талаб билдирган. Иш ҳужжатларига кўра 2019 йил 26 июнда АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали, жавобгар ва “Халқ Суғурта” МЧЖ СК Тошкент вилояти филиали ўртасида 10/14/-1139сонли кредитни суғурта қилиш шартномаси тузилган. Шунга асосан 2019 йил 26 июнда кредитни суғурта қилиш шартномаси бўйича №10/14/-1139-сонли полиси тақдим қилинган ва суғурта полисида суғурта муддати 2019 йил 26 июндан 2019 йил 25 августгача этиб белгиланган. Ушбу шартноманинг 3.1-бандига кўра, қарз олувчининг банкротлиги ва қарз олувчининг тасдиқланган тўловга қобилиятсизлиги суғурта ҳодисаси ҳисобланади. Бундан ташқари, 2021 йил 16 июнда АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали, жавобгар ва “Халқ Суғурта” МЧЖ СК Тошкент вилояти филиали ўртасида 14/08-09/364-сонли гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш шартномаси тузилган. Мазкур шартноманининг 3.1-бандига кўра суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурталанган мол-мулкни суғурта муддати мобайнида, суғурта жойида ёғингарчилик, портлаш, шамол таъсири, туташ, зилзила, бузиб ўғирлик қилиш, сув тошқини, ўпирилиш, кўчки, жисмлар ёки учувчи аппаратларнинг қулаши, ёнғин, сув босиши, сел, яшин уриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. ФК 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сон қарори 22-бандига кўра агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса. Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган қоидаларга амал қилинмаслиги суғурталовчига нисбатан тақдим этилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади. ИПК 43-моддасига кўра даъво ёки билдирилган талаб тақдим этилган юридик шахслар ва фуқаролар жавобгарлардир. Бироқ, даъвогар томонидан қўшимча жавобгар “Халқ Суғурта” МЧЖ СКга нисбатан талаб билдирилмаган. Юқорида келтирилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво аризасининг “Халқ Суғурта” МЧЖ СКга нисбатан қисмини рад этишни лозим топди. Бундан ташқари даъвогар томонидан АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 25 июнда тузилган 479-сонли кредит шартномасини бекор қилишни сўраган. ФК 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 384-моддаси иккинчи қисмига кўра бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг 18-бандига кўра, ФК 384-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганки, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Бунда ўттиз кунлик муддат таклиф олинган пайтдан, агар таклиф олинган муддат номаълум бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифни олиши учун нормал зарур бўлган вақт ўтган пайтдан бошлаб ҳисобланади. Мазкур Пленум қарори 19-бандига кўра ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланади. Бироқ, иш ҳужжатлари ўрганилганда, даъвогар томонидан жавобгарга ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмида белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ҳақида таклиф билдирилмаганлиги, яъни даъвогарнинг низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш тартиби)га риоя этмаганлиги аниқланди. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 25 июнда тузилган 479-сонли кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талабини ИПК 107-моддасининг 5бандига мувофиқ кўрмасдан қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан республика бюджетига 9.315.672,78 сўм давлат божи, даъвогарга 30.000 сўм почта харажати, даъвогарнинг кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талаби кўрмасдан қолдирилганлиги сабабли даъвогардан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 107, 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “XAMKOR QUVONCH BUNYODKOR” МЧЖдан: - даъвогар АТ “Халқ банки” фойдасига 149.010.990 сўм муддати ўтган асосий қарз, 71.550.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, жами 220.560.990 сўм кредит қарздорлиги, 30.000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 220.590.990 сўм пул маблағи; - республика бюджети (ягона ғазна ҳисобварағи)га 9.315.672,8 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Даъвогарнинг АТ “Халқ банки” Юқоричирчиқ филиали ва жавобгар ўртасида 2019 йил 25 июнда тузилган 479-сонли кредит шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъвоси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар АТ “Халқ банки”дан республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев