Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2301/517 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дизел комплект бел сервис масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ўзбеккўмир акционерлик жамияти
Source ID 1084361 Claim ID 3178053 PDF Hash 658f7a18f78fd038... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Ушбу кодекснинг 420-моддаси Ушбу кодекс 420 code_article
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
дирда ушбу Кодекснинг 256-моддаси дирда ушбу Кодекс 256 code_article
Ушбу кодекснинг 237-моддаси Ушбу кодекс 237 code_article
олати ёмон эканлигини инобатга олишни лозим топади ва ФК 326-моддаси олати ёмон эканлигини инобатга олишни лозим топади ва ФК 326 law
бандида ФК 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФК 327-моддаси дори ФК 327 law
м почта харажатини ИПК 118-моддаси м почта харажатини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил 17 февраль 4-1107-2302/388-сонли иш Бахшуллаевич, Римбоевич, 17.02.2023 24.05.2023 Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Dizel komplekt bel servis” МЧЖнинг жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан 915.255.082,28 сўм асосий қарзни, 122.982.654,40 сўм пеняни ва адвокат учун тўланган 5.000.000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Н.Умарова (ордер, ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Мусаев (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ўзбеккўмир” АЖ (матнда жавобгар ёки харидор деб юритилади) ва “Dizel komplekt bel servis” МЧЖ (матнда даъвогар ёки сотувчи деб юритилади) ўртасида 4 та алоҳида яъни, 15.07.2021 йилда 16/07ЗЧ-сонли, 28.07.2021 йилда 17/07ЗЧ-сонли, 19.08.2021 йилда 18/08ЗЧ-сонли ва 10.09.2021 йилда 23/09 ЗЧ-сонли шартномалар тузилган. 16/07ЗЧ-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи харидорга ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган товарларни етказиб беришни, харидор эса товарларни қабул қилишни ва уларнинг ҳақини ҚҚС билан ҳисобга олган ҳолда тўлашни зиммасига олган. Тақдим этилган 57, 94, 101, 171-сонли ҳисоб-фактураларга ва дебитор-кредитор қарздорликни тасдиқловчи далолатномага кўра харидор 377.984.792 сўмлик товарларни олган ва 320.926.953,40 сўм тўловларни тўлаб берган (фарқи 57.057.838,60 сўм). Шунингдек, 17/07ЗЧ-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи харидорга ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган товарларни етказиб беришни, харидор эса товарларни қабул қилишни ва уларнинг ҳақини ҚҚС билан ҳисобга олган ҳолда тўлашни зиммасига олган. Тақдим этилган 82, 122, 1, 172, 190, 200-сонли ҳисоб-фактураларга ва дебиторкредитор қарздорликни тасдиқловчи далолатномага кўра харидор 372.289.559,87 сўмлик товарларни олган ва 72.289.554 сўм тўловларни тўлаб берган (фарқи 300.000.005,87 сўм). Бундан ташқари, 18/08ЗЧ-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи харидорга ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган товарларни етказиб беришни, харидор эса товарларни қабул қилишни ва уларнинг ҳақини ҚҚС билан ҳисобга олган ҳолда тўлашни зиммасига олган. Тақдим этилган 100, 19, 173, 189, 199-сонли ҳисоб-фактураларга ва дебиторкредитор қарздорликни тасдиқловчи далолатномага кўра харидор 358.197.237,81 1 Бахшуллаевич, Римбоевич, 17.02.2023 24.05.2023 сўмлик товарларни олган, бироқ тўловларни амалга оширмаган (фарқи 358.197.237,81 сўм). Шунингдек, 23/09ЗЧ-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи харидорга ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган товарларни етказиб беришни, харидор эса товарларни қабул қилишни ва уларнинг ҳақини ҚҚС билан ҳисобга олган ҳолда тўлашни зиммасига олган. Тақдим этилган 108, 110-сонли ҳисоб-фактураларга ва дебитор-кредитор қарздорликни тасдиқловчи далолатномага кўра харидор 1.987.081.116 сўмлик товарларни олган ва 1.787.081.116 сўм тўловларни тўлаб берган (фарқи 200.000.000 сўм). Ушбу шартномалар бўйича харидорнинг жами тўланмаган асосий қарзи 915.255.082,28 сўмни ташкил этади ва шундан сўнг сотувчи харидорга ушбу қарздорликни сўндириш ҳақида талабнома берган. Бироқ, талабнома ижросиз қолган ва шундан сўнг иқтисодий судда иш қўзғатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уларни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарзни тан олишини, бироқ ҳисобланган пеняни жавобгарнинг молиявий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда камайтиришни сўради. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабларини қисман қаноатлантиради. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Ушбу кодекснинг 420-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Маълумот учун: ФК 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Шунингдек, ФК 420-моддаси 2-қисмида сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади, дейилган. ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз 2 Бахшуллаевич, Римбоевич, 17.02.2023 24.05.2023 мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади. ФК 238-моддасига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу кодекснинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, деб белгиланган. Суд қонуннинг ушбу талабларидан ҳамда шартнома шартларидан келиб чиқиб, шунингдек товарларининг етказиб берилгани ва қабул қилиб олинганлик факти ҳисоб фактура шунингдек, тузилган таққослаш акти билан тасдиқлангани сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 915.255.082,28 сўм қарзни тўлиқ ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 та шартнома асосида жами 122.982.654,40 сўм пеня ундириш талаби баён этилган. Шартномаларнинг 4.4-бандида харидор тўловларни кечиктирган тақдирда сотувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун тўловларнинг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг миқдори 30 фоиздан ошиб кетмаслиги белгиланган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан тўлов муддати кечиккан кунлар учун 16/07ЗЧ-сонли шартнома бўйича 9.699.832,80 сўм (170 кечиккан кун учун), 17/07ЗЧ-сонли шартнома бўйича 30.000.001 сўм (100 кечиккан кун учун), 18/08ЗЧсонли шартнома бўйича 35.919.724 сўм (100 кечиккан кун учун) ва 23/09ЗЧ-сонли шартнома бўйича 60.000.000 сўм (355 кечиккан кун учун) пеня ҳисоблаган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан пеня қўллашга оид қисмини асосли деб ҳисоблайди, бироқ ундириш талаб этилаётган пеня миқдори билан қуйидагилар асосида келишмайди. Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги Фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сон қарорининг 16-бандида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пеня, жарима ёки фоизларнинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан, бундай муддат 3 Бахшуллаевич, Римбоевич, 17.02.2023 24.05.2023 белгиланмаган ҳолларда эса, кредитор томонидан мажбуриятларни бажариш талаб қилинган кундан етти кунлик муддат ўтиши билан бошланади. Гарчи, даъво аризада жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ томонидан ҳар бир шартнома бўйича вужудга келган асосий қарз узоқ вақт давомида тўланмасдан келингани билдирилган бўлсада, суд даъвогарнинг бу важлари билан қисман келишмайди. Чунки, даъвогар ҳар бир шартнома бўйича асосий қарзнинг муддат ўтишини кутмасдан суд тартибида ундириб олиш имконига эга бўлган ва даъвогарнинг ўзининг бузилган ҳуқуқини қонуний йўл билан тиклашга эътибор қаратмаганини суд муддатни атайин ўтказиши, деб ҳисоблайди. Қолаверса, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунингдек, суд “Ўзбеккўмир” АЖ стратегик объект тоифасига киришини, бироқ унинг бугунги кундаги молиявий (иқтисодий) ҳолати ёмон эканлигини инобатга олишни лозим топади ва ФК 326-моддаси 2-қисми талабидан келиб чиқиб даъво аризада қайд этилган жами 122.982.654,40 сўм пеняни камайтириш орқали 61.491.327 сўм қилиб белгилашни лозим топади (122.982.654,40 х 50 %). Маълумот учун: Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФК 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим, деб тушунтириш берилган. Бундан ташқари, даъво аризада адвокат учун тўланган 5.000.000 сўмни ундириш талаби ҳам билдирилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар “Dizel komplekt bel servis” МЧЖ ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун “International legal group” адвокатлик фирмаси билан 17.01.2023 йилда “юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” битим тузган ва адвокат ҳақи 5.000.000 сўмни ташкил этишга келишилган (битимнинг 3.3-банди). Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жами 5.000.000 сўм тўловнинг “International legal group” адвокатлик фирмасига тўланганига оид 20.01.2023 йилдаги 26-сонли банк ҳужжатини судга тақдим этди ва шунинг учун суддан ушбу 5.000.000 сўмни ҳам ундириб беришни сўради. ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида 4 Бахшуллаевич, Римбоевич, 17.02.2023 24.05.2023 одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Қонуннинг ушбу талабидан келиб чиқиб ҳамда даъвогар ўзининг ҳуқуқларини суд тартибида тиклаш учун 5.000.000 сўм харажат қилганини инобтаг олиб суд даъво талабининг адвокат учун тўланган 5.000.000 сўм ҳақни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ундириб беришни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, олдиндан тўланган 10.432.378 сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси асосида жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан даъвогар “Dizel komplekt bel servis” МЧЖ фойдасига ундириб беришни лозим топади ва ФК 234, 237, 256, 420-моддалари, ИПК 118, 128, 176-177-моддаларини қўллаб қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ўзбеккўмир” АЖ ҳисобидан даъвогар “Dizel komplekt bel servis” МЧЖ фойдасига 915.255.082,28 сўм асосий қарз, 61.491.327 сўм пеня, 5.000.000 сўм адвокат ҳақи, 10.432.378 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов 5