Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2302/18 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди Судья Жураев Иброхим Холмаматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдужаббор Нурдинов фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Сохиб омад баракаси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067786 Claim ID 3110200 PDF Hash e0ee9da647cdbd59... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
QO’RG’ONTEPA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI КУРГАНТЕПИНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170700, г.Кургантепа улица Мустакиллик № 50-а 170700,Qo’rg’ontepa sh Mustaqillik ko’chasi 50-а Тel: 0-(374)723-16-20 Веб-сайт:www.oliy sud.uz эл.почта:i.qurgontepa@sud.uz Факс: 0-(374)723-11-46 АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қўрғонтепа тумани 4-1705-2302/18-сонли иш Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Жураев раислигида, судья ёрдамчиси М.Мадаминовнинг котиблигида, Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар – “020000” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 364 874 233 сўм асосий қарз, 54 731 135 сўм жарима, 13 135 472 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишга мустақил талблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Избоскан туман қишлоқ хўжалиги бўлимини жалб қилган ҳолда Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Ф.Насриддинов(ишончнома асосида), жавобгар -“Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти вакили – О.Маҳмудов (ишончнома асосида), Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили З.Муҳиддинов (ишончнома асосида) иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар - “020000” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Sohib omad barakasi” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 364 874 233 сўм асосий қарз, 54 731 135 сўм жарима, 13 135 472 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Фермер хўжалиги вакили суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгар вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади, бироқ олдинги суд мажлисларида иштирок этиб, даъво ариза кўрсатилган пахта хом-ашёси бўйича белгиланган нарх жаҳон бозори биржасида пастлаб кетганлиги ҳамда даъвогар шартнома шарти бўйича низони судгача ҳал қилиш тартибини бузганлиги сабабли даъво аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд мажлисида Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили мазкур даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, тараф вакилларининг кўрсатмаларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра иш бўйича даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. Суд муҳокамаси давомида Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “020000” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси кенгаш раҳбари томонидан имзоланмаганлиги аниқланди. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловаси 2банди б)-кичик бандига мувофиқ, иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди, олтинчи хатбошисида Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги кўрсатиб ўтилган. Юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, суд, даъво аризани кўрмасдан қолдиришни, тўланган почта харажатини Фермерлар кенгаши зиммасида қолдиришни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорнинг 3-банди олтинчи хатбошисига асосан даъвогар - “020000” фермер хўжалиги ҳисобидан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 107, 195-196 - моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Избоскан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар – “020000” фермер хўжалиги манфаатида киритган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Фермерлар кенгаши томонидан тўлаб чиқилган 30000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Жураев