Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2301/387 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "ERGASH BARAKALI QORA-BULOQ CHASHMASI" фермер хўжалиги
Source ID 1043670 Claim ID 3194898 PDF Hash 5f9761a765517ba4... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 111 - моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 10 март 4-1405-2301/387-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХинг жавобгар ХХХга нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Д.А. (2023 йил 10 мартдаги 23-25294-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, унда ХХХга юридик шахслар томонидан ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастр агентлигида белгиланган тартибда ҳамда ўз кўчмас мулкига эга бўлмаган ҳолларда, кўчмас мулкни ижарага бериш (олиш) ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларининг ijara.soliq.uz электрон тизимида ҳисобга қўйиш лозимлиги тўғрисида ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатиб қўйилиши тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 февралда 1618658-сонли хабарнома юборилганлиги, бошқарманинг 2023 йил 22 февралдаги 40092398-сонли қарорига биноан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111 - моддаси учинчи қисми 4 - бандига асосан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилганлиги, бироқ, жавобгар томонидан юзага келган солиқ мажбурияти 2023 йил 1 март кунига қадар бартараф этилмаганлигини билдириб, ХХХнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида жавобгар ХХХ вакили иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Д.А. судга маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, аризани қўллаб-қувватлаб, аризада кўрсатилган мазмунда тушунтириш бериб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХХнинг маълум қилган почта манзилида (жойлашган ерида) ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан жойига чиққан ҳолда ўтказилган ўрганишда, жавобгар ўзи кўрсатган манзилда мавжуд эмаслиги маълум бўлган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси учинчи қисми 4-бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Жавобгар кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан солиқ тўловчининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Шунингдк, Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда 2023 йил 22 февралда хабарнома юборилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида қўлланилиши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Шунинг учун, аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 10 мартдаги 23-25925-сонли маълумотномасида жавобгар ХХХ томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаганлиги маълум қилинган. Юқоридаги ҳолатлардан, суд аризачининг ариза талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар ХХХ нинг ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги ва ушбу манзилда фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли, аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб қўйишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, давлат божи ва почта харажатлари ундирмасликни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186, 216-217, 220, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Аризачи ХХХинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХ нинг ўзи кўрсатган манзилда йўқлиги ва ушбу манзилда фаолият кўрсатмаётганлиги сабабли, аниқланган ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин. Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Аризачи Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани тақдим этиш юклатилсин. Аризачи ХХХинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов