← Назад
Решение #636196 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2102-2201/202-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Ш.Ғофуров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья- Х.Турсунов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 10 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва
Р.Сагатовдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, Навоий вилоят
судининг ходими Ж.Икромов, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг “TR TRUCKS”
масъулияти чекланган жамияти ва Темиров Оқилжон Олимжоновичга нисбатан
тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 8 июндаги 01/34-сонли олди-сотди
шартномасининг, 2021 йил 26 апрелдаги 01/22-сонли ва 2021 йил 10 майдаги
01/29-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонасининг 2020 йил 28 майдаги объектни танлов савдоларида
электрон-онлайн
сотиш
натижалари
тўғрисидаги
DA-000020-сонли
баённомасига асосан Темиров Оқилжон Олимжонович танлов ғолиби деб
топилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади), жисмоний шахс О.Темиров (харидор) ва “Иссиқлик манбаи” давлат
унитар корхонаси (бундан буён матнда балансда сақловчи деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 8 июнда балансдан сақловчи бансидаги Зарафшон шаҳар,
Саноат зонасида жойлашган бўш турган маъмурий бинони электрон-онлайн
аукцион натижалари бўйича “ноль” харид қийматида сотиш тўғрисида
01/34-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага мувофиқ харидорга объектни сотиш, харидор эса
ушбу шартнома шартлари бўйича олинган мажбуриятларни лозим даражада
бажаришни ўз зиммасига олган.
1
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, харидор 12 ой муддат ичида ушбу
шартноманинг 2-иловасига мувофиқ камида 250 000 000 сўм миқдоридаги
инвестиция мажбуриятларини бажариш эвазига объектида паррандачилик
мажмуасини ташкил этиш ҳисобига 10 нафардан кам бўлмаган янги иш
ўринларини яратилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 26 апрелда тузилган 01/22-сонли қўшимча
келишувга асосан томонлар ўртасида 2020 йил 8 июнда тузилган 01/34-сонли
шартноманинг 3.8-бандига асосан фуқаро О.Темировга юкланган барча
инвестициявий ва ижтимоий ҳамда бошқа мажбуриятларини “TR TRUCKS”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
зиммасига ўтказиши ва ушбу қўшимча келишув кучга кирган пайтдан “TR
TRUCKS” масъулияти чекланган жамияти шартнома бўйича харидор сифатида
иш олиб бориши ва шартнома шартларини бажариш мажбуриятини олиши,
жисмоний шахс О.Темиров ва “TR TRUCKS” масъулияти чекланган жамияти
шартнома мажбуриятлари бажарилиши учун солидар жавобгар бўлиши
белгиланган.
Бундан ташқари, 2021 йил 10 майда тузилган 01/29-сонли қўшимча
келушувга асосан, шартноманинг 4.1-банди янги таҳрирда баён қилиниб, унда
жавобгар мазкур шартноманинг 2-иловасига ва инвестиция киритиш режасига
мувофиқ 250 000 000 сўмдан кам бўлмаган миқдордаги инвестиция
мажбуриятларини 2021 йил 8 июнга қадар бажариши, жумладан объектда
“Шпаклёвка ишлаб чиқариш цехи” фаолиятини ташкил этган ҳолда,
10 нафардан кам бўлмаган янги иш ўринлари яратиши ҳамда кўрсатилган
хизматлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этилишини таъминлаши
белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома ва қўшимча келишувларда белгиланган
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги важи билан даъвогар
жавобгар ва харидорга нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 8 июндаги 01/34-сонли
олди-сотди шартномаси, 2021 йил 26 апрелда тузилган 01/22-сонли ва 2021 йил
10 майда тузилган 01/29-сонли қўшимча келишувларни бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 29 апрелдаги ажрими билан “Иссиқлик манбаи” давлат
унитар корхонаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2022 йил 29 апрелдаги ажрими билан “Иссиқлик манбаи” давлат
унитар корхонаси жалб этилган.
Суднинг 2022 йил 12 майдаги ажрими билан Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилоят бошқармаси ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 19 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор
2
қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри
музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек
давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар
томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади)нинг 23-бандида инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан
харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши
тўғрисидаги ёзма ахбороти, аудиторлик ва баҳолаш ташкилотлари ҳисоботи
асосида амалга оширилиши, 24-бандида инвестициявий ва ижтимоий
мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш мақсадида
сотувчи инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул
қилиш бўйича комиссия ташкил қилиши белгиланганлиги, шунга кўра
харидорнинг айби билан шартноманинг 4.1-банди ҳамда инвестор томонидан
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш
комиссиясининг 2022 йил 18 февралдаги қарорига асосан 2020 йил 8 июндаги
01/34-сонли шартнома, 2021 йил 26 апрелдаги 01/22-сонли ва 2021 йил
10 майдаги 01/29-сонли қўшимча келишувларда белгиланган инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятлар бажарилмаган деб топилганлиги, шу боис, шартнома
шартлари жавобгарнинг айби билан бажарилмаганлиги сабабли даъвогар
томонидан шартномани 2022 йил 14 мартдан бекор қилиш ва 2022 йил 17 март
кунига қадар келишув битимини тасдиқлаш бўйича 2022 йил 14 мартдаги
03/18-06/802-cонли таклиф хати юборилганлиги, бироқ ушбу шартномани бекор
қилиш таклифига шартнома тарафлари томонидан хатда белгиланган муддатда
муносабат билдирилмасдан, ушбу хат оқибатсиз қолдирилганлиги, тарафлар
ўртасида тузилган шартноманинг 2.10-бандига кўра, шартнома тарафлар
томонидан имзоланганлиги ва сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги
пайтдан бошлаб кучга кириши ва тарафлар томонидан мажбуриятлар тўлиқ
бажарилиб бўлингунга қадар амалда бўлиши, Низомнинг 82-бандига мувофиқ
шартнома сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги, қолаверса, суд
мажлисида харидор томонидан мазкур объектга бўлган ҳуқуқлар давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, Кадастр агентлиги Навоий
вилояти бошқармасининг 2022 йил 2 августдаги 2029-сонли хатида мулки
ҳуқуқини
чекланган
тарзда
давлат
рўйхатидан
ўтказилганлиги
билдирилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини
қўллаб-қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини
бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган жавобгарлар, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари
палатаси Навоий вилоят бошқармаси ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги суд
мажлисида иштирок этмадилар.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман
қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, иш янгидан биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш учун Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига
юборишни лозим топади.
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган
ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик
ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки
ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори
тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи
хатбошисида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Электрон-онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 28 майдаги
электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги DA-000020-сонли
баённомасига асосан Навоий вилояти, Зарафшон шаҳар, Саноат зонасида
жойлашган “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси балансидаги маъмурий
бино Темиров Оқил Олимжоновичга “ноль” қийматда сотилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки
объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли
билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам
миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг
олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 45-бандида агар харидор жисмоний
шахс бўлган тақдирда, давлат мулки объектининг олди-сотди шартномаси кучга
киргандан кейин олтмиш кун мобайнида инвестициявий мажбуриятлари
4
бажарилиши назарда тутиладиган юридик шахс ташкил этиши шартлиги
белгиланган.
Даъвогар, О.Темиров (харидор) ва балансда сақловчи ўртасида
2020 йил 8 июнда тузилган 01/34-сонли олди-сотди шартномасининг
4.1-бандига кўра, харидор 12 ой муддат ичида ушбу шартноманинг
2-иловасига мувофиқ камида 250 000 000 сўм миқдоридаги инвестициявий
мажбуриятларни бажариш эвазига объектда паррандачилик мажмуасини ташкил
этиш ҳисобига 10 нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 5.2-бандида агар шартнома имзолангандан кейин
харидор мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки
уларга риоя этмаса ёҳуд мазкур шартнома имзолангандан кейин хоҳлаган
пайтда шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган бирор-бир кафолат нотўғри ёки
чалғитувчи эканлиги ёки тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя
қилинмаган ёки риоя қилинмаслигини кўрсатувчи бирорта ҳолат ёки ҳодиса
тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф
белгиланган тартибда ушбу шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарларни
қоплашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 8 июнда тузилган 01/34-сонли
олди-сотди шартномасига 2021 йил 26 апрелда тузилган 01/22-cонли қўшимча
келишув тузилиб, ушбу келишувнинг 4-бандида жисмоний шахс О.Темиров ва
жавобгар шартнома мажбуриятлари бажарилиши учун солидар жавобгар
бўлиши кўрсатилган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2020 йил 8 июнда тузилган 01/34-сонли
олди-сотди шартномасига 2021 йил 10 майда 01/29-cонли қўшимча келишув
тузилиб, ушбу келишувнинг 3-бандида шартнома 2-иловасининг 1-банди янги
таҳрирда баён қилиниб, харидор мазкур шартномага қўшимча келишув
имзоланган пайтдан бошлаб 2021 йил 8 июнга қадар умумий қиймати
250 000 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда инвестиция киритиш ҳамда
10 нафардан кам бўлмаган янги иш ўринларини таъминлаши белгиланган.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2020 йил 8 июнда тузилган
01/34-сонли олди-сотди шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаган ва у
юридик кучга кирмаган деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган.
Жумладан, “Давлат мулки объектларини харидор томонидан
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан
"ноль" харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
47-бандида харидор томонидан сотувчига давлат мулки объектини топширишқабул қилиш далолатномаси тақдим этилгандан кейин беш иш куни мобайнида
сотувчи харидорга "тасарруф этиш ҳуқуқисиз" белгиси билан мулк ҳуқуқини
тасдиқловчи давлат ордерини бериши кўрсатилган.
Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар эвазига (мажбурияти мавжуд
бўлган) кўчмас мулк объектларининг тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат
ордери Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк
5
объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорининг 38-бандида
корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер асосида мазкур
хусусийлаштирилган корхонанинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи
хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган,
корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши
белгиланган.
Шунингдек, мазкур қарорнинг 42-бандига кўра, бинолар ва иншоотларга
бўлган мулк ҳуқуқининг чекланишини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тасарруф
этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери ҳисобланади.
Даъвогарнинг 2020 йил 23 октябрдаги 175 а-ф-сонли буйруғига ҳамда
2020 йил 23 октябрдаги мулк ҳуқуқини тасдиқловчи 0126-сонли давлат
ордерига асосан жисмоний шахс О.Темировга Зарафшон шаҳридаги бўш турган
бинога тасарруф этиш ҳуқуқисиз мулк ҳуқуқи берилган.
Шартноманинг 2.10-бандида мазкур шартнома тарафлар томонидан
имзоланган ва сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб кучга
кириши белгиланган.
Кадастрлар агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Навоий вилоят
бошқармаси Зарафшон шаҳар филиалининг 2022 йил 18 майдаги
01-15/218-сонли хатида Зарафшон ҳудудида жойлашган маъмурий бино
(умумий ер майдони 394 кв.м) жавобгар (Темиров Оқилжон Олимжонович)
номига 2022 йил 26 январда 122-сонли қурилиши тугалланган нотурар бино ва
иншоотларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига асосан 2022 йил
27 январда Давлат кадстрлар палатаси Навоий вилояти бошқармасида давлат
рўйхатидан ўтганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, шартнома сотувчи томонидан рўйхатдан ўтказилган ва
шартномага 01/34-рақами берилган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати судлар томонидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини бекор қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки
объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли
билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам
миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг
олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига кўра, инвестициявий ва
ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш сотувчи томонидан
харидорнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши
тўғрисидаги ёзма ахбороти асосида амалга оширилади.
Мазкур Низомда бунда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг
тўлиқ ҳажмда бажарилганлигини қабул қилиш харидорнинг кўрсатиб ўтилган
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилиши тугалланганлиги
тўғрисидаги ёзма ахбороти ҳамда шартнома шартларига мувофиқ мустақил
аудиторлик ва (ёки) баҳоловчи ташкилот ҳисоботи олинган кундан бошлаб бир
ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилиши белгиланган.
6
Инвестор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг
бажарилишини қабул қилиш комиссиясининг 2022 йил 18 февралдаги 2-cонли
баённомасида
жавобгар
томонидан
инвестиция
мажбуриятларининг
бажарилиши юзасидан “Navoiy Real Baho” масъулияти чекланган жамияти ва
“Agrotaxlil” масъулияти чекланган жамияти аудиторлик ташкилотининг
ҳисоботлари тақдим этилганлиги кўрсатилган. Бироқ, мазкур ҳисоботлар
бўйича жавобгар томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ҳақида қарор қабул қилинган.
Бундай ҳолатда, жавобгар томонидан тақдим этилган баҳолаш ва
аудиторлик ҳисоботлари ҳамда қурилиш объектини топшириш-қабул қилиш
далолатномаси, шунингдек инвестциявий объект мулк ҳуқуқи асосида
жавобгарга берилган бўлса-да, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг
бажарилишини қабул қилиш комиссияси нима сабабдан мажбуриятлар
бажарилмаганлиги ҳақида хулосага келганлигига ҳуқуқий баҳо бериш лозим
бўлади.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди
янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
Мазкур ҳолатда, иш материалларидаги ҳужжатлар асосида ҳақиқатан
ҳам жавобгар томонидан ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилганлиги
ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш, инвестициявий мажбуриятлар бажарилиши
аҳволини ўрганиш ҳамда аудиторлик ва баҳолаш ҳисоботлари билан
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар даъвогарга топширилганлигини
текшириб, қонуний қарор қабул қилиш лозим бўлади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи
қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал
қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд
ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Ушбу Кодекс 302-моддасининг 1-бандида қайд этилишича, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган
Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
7
2022 йил 19 июлдаги қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриб чиқиш
учун юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб, тарафларнинг важларига баҳо бериш мақсадида, объектда
инвестициявий мажбуриятлар бажарилганлиги юзасидан аудиторлик
хулосалари ва баҳолаш ҳисоботи мавжудлигини ўрганган ҳолда,
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар ҳақиқатда бажарилганлигига
ҳуқуқий баҳо бериш, суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиш
ва кассация инстанцияси суди томонидан суд мажлиси видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш лозим бўлади.
Юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, ишдаги
далилларни муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо
юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 301 – 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Навоий вилояти ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 майдаги ҳал
қилув қарори ва Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 19 июлдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Кармана туманлараро
иқтисодий судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов
8