← Назад
Решение #636200 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2023 йил 10 март
4-1501-2302/1869-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
прокурор Э. Мирзахматов, даъвогар вакили Д. Каримов (2023 йил 10 март кунги
324/1-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Фарғона туман прокурорининг
даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга киритган
жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 10500015 сўм асосий қарз ва
30 000 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Фарғона туман прокурори даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамияти
манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан 10500015 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти во жойи ҳақида огоҳлантирилгани почта
маълумотномалари билан тасдиқланади, лекин вакили судга келмади. Суд жавобгар
тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурорни фикрини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар номидан ишончномага асосан ҳаракат
даъвогар электр таъминоти корхонаси ва “НОМИ” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2020 йил 5 январь куни 380886-сонли электр таъминоти шартномаси
тузилган. Шартномага асосан даъвогар-корхона истеъмолчига электр энергияни
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандида истеъмолчи томонидан олинган электр
энергиянинг ҳақ тўланадиган ҳақиқий миқдори шартноманинг 2-иловасида назарда
тутилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида аниқланиши; 3.6бандида истеъмолчига электр энергия етказиб бериш, у томонидан келгуси ҳисобкитоб даври бошлангунга қадар шартномавий миқдор қийматининг 100 фоизини
олдиндан тўлангандан сўнг амалга оширилиши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасидаги низо электр энергия таъминоти шартномаси бўйича
истеъмолчи томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмагани, банкка инкассо
топшириқномаси қўйиш орқали қарзни ундириш имконияти бўлмагани ҳамда
даъвогарнинг талабномаси жавобгар томонидан бажарилмагани туфайли келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади”, деб
белгиланган.
ФК 474-моддасига биноан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Ўзбекистон Республикаси “Электр энергия тўғрисида”ги Қонуннинг 27моддасига асосан истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбур.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги
22-сонли қарори билан тасдиқланган 1-Илова - “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг
60-бандини иккинчи хатбошисига асосан “Барча электр
энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳудудий электр
тармоқлари корхоналари билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан
кейин ҳар ой беш кун мобайнида фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисобкитобларнинг таққослаш далолатномасини тузишлари шарт”, деб белгиланган.
Жавобгарнинг 2023 йил 1 февраль куни ҳолатидаги 10500015 сўм асосий
қарзи ундириш талаби иш ҳужжатлардаги шартнома шартлари, инкассо
топшириқномаси реестри, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўла
исботланган. Жавобгар судга даъво талаби бўйича ўз эътирозларини тақдим этмади.
Даъвогарнинг талаблари асосли ва қонуний ҳисобланади. Суд мажлисига қадар
тўлов амалга оширилмагани инобатга олиниб, суд ушбу қарзни ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
118-моддасида белгиланган қоидалар бўйича жавобгардан 300000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта ҳаражатини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларда асосланиб, суд ИПК 118, 176-179 моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар “НОМИ” акциядорлик жамиятининг фойдасига жавобгар “НОМИ”
масъулияти чекланган жамиятидан 10500015 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова