Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2301/111 Дата решения 10.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ромитан туманлараро иқтисодий суди Судья Абдуллаев Хайрулло Ғайбуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро таъмирлаш механика заводи акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Romitan Agroservis MTP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1035378 Claim ID 3131228 PDF Hash 3f71ad8865e2feb2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
онунинг 51-моддаси онунинг 51 law
онунинг 55-моддаси онунинг 55 law
онунинг 84-моддаси онунинг 84 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
Текст решения 9 015 символов
BUXORO VILOYAT ROMITAN TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 201000, Romitan tumani, A.Temur ko`chasi, 40 РАМИТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Tel:(+99865) 552-33-34, fax: 552-26-65 E-mail: i.romitan@sud.uz 201000, Romitan tumani, A.Temur ko`chasi, 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ромитан тумани 4-2006-2301/111-сонли иш Ромитан туманлараро иқтисодий судининг судяси Х.Абдуллаев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувсиси А.Хабиибовлар иштирокида, кредитор – Бухоро шаҳридаги “ККККК” акциядорлик жамиятининг, қарздор Ромитан туманидаги “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор 2016 йил 19 октябрида туман Давлат хизматлари маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтган. Қарздорнинг 2023 йил январь ҳолатида шартномавий мажбуриятдан қарздорлиги 88.471.056 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 3 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Шунга асосан кредитор – “ККККК” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “кредитор” деб юритилади) иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор - Ромитан туманидаги “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2023 йил 26 январдаги ажрими билан қарздор жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилган. “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан кузатув тартиб таомили жорий этилган ва муваққат бошқарувчи этиб А.Ҳабибов тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор муассаса муваққат бошқарувчиси хулоса ва кредиторларнинг умумий йиғилишини тақдим этиб, жамиятнинг кредитор олдидаги қарздорлиги қопланганлиги, ишчи хизматчиларнинг олдида иш ҳаққидан қарздорлиги мавжуд эмаслигини маълум қилиб, тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса қилинганлиги, кредиторлар умумий йиғилишининг қарори билан муваққат бошқарувчисига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида иш ҳақи белгиланган боис, иш ҳақи миқдорини суд ҳужжатида кўрсатишни билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда кредитор ва қарздор вакиллари суд мажлисида иштирок этишмади, ариза юзасидан фикр билдирмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасини қўллаб ишни кредиттор ва қарздор вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиш учун етарли асослар мавжудлигини инобатга олиб, муваққат бошқарувчининг хулосаси ва ҳисоботини кўриб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриб билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига кўра қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан 3 ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Аниқланишича, муваққат бошқарувчи томонидан тақдим этилган хулоса ва ҳисоботдан кўринишича, иш суд мажлисида кўрила1тган кунеда қарздор барча кредиторлар олдидаги мажбуриятни бажариб, муддати ўтган кредиторлик қарздорликка йўл қўймаганлиги аниқланган ва тўловга қобилиятсиз деб топиш аломати мавжуд эмаслиги хулоса қилинган. Қонунинг 51-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиши белгиланган. Қонунинг 55-моддасида рад этишга асос сифатида тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда, сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда каби ҳолатлар кўрсатилган. Қонунинг 84-моддаси охирги бандига кўра муваққат бошқарувчи кузатув тартиб-таомили тугагандан кейин, лекин суд мажлисининг белгиланган санасига камида беш кун қолганда судга ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотларни ҳамда қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги таклифларни, кредиторларнинг биринчи йиғилиши баённомасини ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Қарздор муваққат бошқарувчиснинг 2023 йил 6 мартдаги ХА/111-сонли хулосаси билан эса тўловга қобилиятссиз аломати мавжуд эмаслиги хулоса қилинган. қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниши қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза қабул қилинганлиги ва (ёки) кузатув тартиб-таомили жорий этилганлиги оқибати бўлган барча чекловларнинг амал қилиши тугатилиши учун асос бўлади. Шартномавий мажбуриятдан ҳосил бўлган қарздорлик суммасини тўлиқ тўланганлиги, ишчи хизматчиларнинг олдида муддати ўтган кредитор ва иш ҳақидан қарздорликка йўл қўймаганлигини ва тўловга қобилиятсиз деб топиш аломатлари мавжуд эмаслиги тўғрисида хулоса қилинганлигини инобатга олиб, кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни рад этишни, кузатув тартиб таомили даврида ҳосил бўлган қарздорлик қопланганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. 2023 йил 6 мартда кредиторларнинг такрорий йиғилиши ўтказилган бўлиб, унда муваққат бошқарувчига қарздор ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) яъни 13.800.000 сўм миқдорида ойлик иш ҳақи белгилаш тўғриисда қарор қабул қилинган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддаси биринчи қисмида суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланиши кўрсатилган Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112,114,170,176-179,210-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 26, 51, 55, 56-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Қарздорга нисбатан барча чекловларнинг амал қилиши тугатилсин. Муваққат бошқарувчисига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ҳақининг ўн беш карраси яъни 13.800.000 миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. Қарздор “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятидан кредитор “ККККК” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 900.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Ромитан туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) га ҳақли. Судья Х.Абдуллаев ҲАЛ 2023 йил 10 март ҚИЛУВ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) Ромитан тумани 4-2006-2301/111-сонли иш раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамияти муваққат бошқарувсиси А.Хабиибовлар иштирокида, кредитор – Бухоро шаҳридаги “ККККК” акциядорлик жамиятининг, қарздор Ромитан туманидаги “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112,114,170,176-179,210-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 26, 51, 55, 56-моддаларига асосланиб, суд қарор қилди: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Қарздорга нисбатан барча чекловларнинг амал қилиши тугатилсин. Муваққат бошқарувчисига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам ҳақининг ўн беш карраси яъни 13.800.000 миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. Қарздор “ЦЦЦЦЦ” масъулияти чекланган жамиятидан кредитор “ККККК” акциядорлик жамияти фойдасига олдиндан тўланган 900.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Ромитан туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти бериш (протест келтириш) га ҳақли. Судья Х.Абдуллаев