← Назад
Решение #636225 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 388 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 10 март
4-1802-2301/456-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг
раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
вакили Б.Муминов (2023 йил 10 мартдаги 20-сонли ишончнома) иштирокида,
даъвогар – “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖнинг жавобгар – “Oq saroy textile”
МЧЖдан 467.506.651 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
“Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖга (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Oq saroy textile” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деь
юритилади)дан 467.506.651 сўм асосий қарз ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан шу
вақтга қадар тўлаши лозим бўлган пул маблағларини тўламасдан
келаётганлигини, бунинг натижасида корхона фаолиятига салбий таъсир
кўрсатаётганлигини, жавобгарнинг шартнома шартларини лозим даражада
бажармаганлиги натижасида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар олдида
қарздорликлар вужудга келаётганлигини, даъво аризаси киритилгандан сўнг
467.500.000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилганлигини билдириб,
даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари ишни кўриш куни ва вақти хақида
хабари бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар, даъвогар вакиллари суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни даъво аризасида келтирилган важлар
билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖ ва
жавобгар ўртасида жами 23.842.839.176 сўм қийматда Шаҳрисабз шаҳри Ипак
йўли кўчаси 110-уйда жойлашган “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖнинг ва унга
қарашли “Чоршанбе” пахта тайёрлаш масканларига тегишли бўлган бино ва
иншоотлар (асоб-ускуналар)ни мулкий мажмуа сифатида сотиш тўғрисида
2019 йил 3 октябрда 15-сонли шартнома тузилган. Шартнома кўчмас мулк
кадастри Шаҳрисабз шаҳар филиалида 2020 йил 6 октябрда рўйхатга олинган.
Шартноманинг 2-иловасига кўра 2019 йил октябрь ойидан бошлаб
2023 йил 31 декабргача ҳар ой 467.506.651 сўмдан тўловларни амалга ошириб
боришга келишилган.
Бироқ, жавобгар мулкий мажмуани қийматини бир қисмини тўлаб
бермасдан қарздор бўлиб қолган. Шунингдек, даъвогар томонидан
жавобгарга берилган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги
талабномалар ҳам оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар Шаҳрисабз туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Банк тўлов топшириқномаларига кўра суд иши кўриб чиқилаётган
даврда 2023 йил 09 мартда жавобгарнинг қарздорлиги учун “Oq saroy textile”
МЧЖ томонидан даъвогарга 467.500.000 сўм ўтказиб берилган.
Шунингдек, жавобгар томонидан 2023 йил 09 мартдаги 1318-сонли
тўлов топшириқномаси билан 467.500.00 сўм даъвогарга тўлаб берилган
бўлсада, 6.651,0 сўм асосий қарздан тўланмасдан қолган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир
тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 388-моддаси биринчи қисмида сотувчи сотиб олувчига олдисотди шартномасида назарда тутилган товарни топшириши шартлиги,
иккинчи қисмида эса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда
унга мансуб ашёни, шунингдек қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда
тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати,
фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шартлиги қайд
этилган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
19 сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада
ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сон
қарорига асосан пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш
пунктларининг бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва
кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда
тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари
ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб
тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида
сотиш белгиланган.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра давлат божи ишда иштирок этувчи
шахслардан қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда ундирилади.
Қайд қилинганларга
кўра
суд
даъво талабларини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6.651,0 сўм асосий қарз
ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини ҳамда 9.350.133 сўм
давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 114, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Oq saroy textile” МЧЖ ҳисобидан “Шаҳрисабз пахта тозалаш” АЖ
фойдасига 6.651,0 сўм асосий қарздорлик ва олдиндан тўланган 30.000 сўм
почта харажати ҳамда 9.354.133 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
шикояти билан мурожаат қилишга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
А.Сафаров