← Назад
Решение #636274 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1501-2301/2105-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар «А»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
3 184 039 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«А» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3 184 039 сўм асосий қарз ва 30 000
сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК
деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона туман электр таъминоти корхонаси билан «Б»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 1 январь кунги 0047-сонли юридик ва
юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти
юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия
билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига)
энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Мазкур қарздорлик электрон тўловлар бўйича талаблар реестри ва солиштирма
далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 184 039 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 3 184 039 сўм асосий қарз ва тўланган 30 000 сўм почта харажати ҳамда
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган
жамияти
ҳисобидан
3 184 039 сўм асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати, жами 3 214 039 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети
ҳамда
Суд
хокимияти
органларини
ривожлантириш
жамғармасига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Тарафлар ўн кунлик муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев