← Назад
Решение #636404 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| дори суд томонидан ФК | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani,
Yangibozor sh., Mustaqillik
ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г.
Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 март
4-1105-2301/352-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров,
Паркент туман прокуратурасининг даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Parkent Shampan Sharob” МЧЖ
ҳисобидан 2.197.716,96 сўм асосий қарздорлик, 68.158,42 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида Паркент туман прокуратураси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Parkent Shampan Sharob” МЧЖ (матнда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.197.716,96 сўм асосий қарз,
68.158,42 сўм пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик
қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФК 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2020 йилда “Паркент туман электр
тармоқлари корхонаси” ва жавобгар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга
бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида 251475-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини бажарган,
жавобгарга белгиланган миқдорда электр энергияси етказиб берган. Мазкур
низо тарафлар ўртасида тузилган шартнома юзасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беришлиги белгиланган.
ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишдаги ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида истеъмол
қилинган электр энергиясидан 2.197.716,96 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз
тасдиғини топди.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.197.716,96 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим топди.
Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан
68.158,42 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий
хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада
бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома
шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома
интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан
жавобгарлик қўлланилади. Агар хўжалик шартномасида шартнома
интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган
бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандига кўра, ҳисобкитоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган
деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати
ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда
етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50
фоизидан ошмаслиги лозим.
Шу сабабли жавобгарга нисбатан тўлов амалга оширилмасдан
2.197.716,96 сўм кечиктирилганлиги учун кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, яъни 68.158,42 сўм миқдорда пеня
ҳисобланган.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги
талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 68.158,42
сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги ва неустойка миқдори
суд
томонидан
ФКнинг
326-моддаси
талабларига
мос
ҳолда
камайтирилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига
юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Parkent Shampan Sharob” МЧЖ ҳисобидан даъвогар
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 2.197.716,96 сўм асосий қарз,
68.158,42 сўм пеня ҳамда 30.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Parkent Shampan Sharob” МЧЖ ҳисобидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига
апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Ғ.Машкуров