← Назад
Решение #636418 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 553 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/45856-сонли
иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўришда марузачи
судья М.Султонов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Ф.Ёдгоров
Кассация инстанциясида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 9 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати С.Рахмоновнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Б.Убайдуллаев ва О.Халмирзаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг
котиблигида, “Uz Aero Tech Group” масъулияти чекланган жамияти
вакили Ж.Сотиболдиев (2023 йил 27 февралдаги 2-сонли ордер),
“Uzbekistan Airways Technics” масъулияти чекланган жамияти вакили
Л.Жумаев (2023 йил 2 февралдаги 18-30-302-сонли ишончнома)
иштирокида “Uz Aero Tech Group” масъулияти чекланган жамиятининг
“Uzbekistan Airways Technics” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори устидан берган “Uz Aero
Tech Group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Uz Aero Tech Group” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Uzbeksitan airways technics” масъулияти чекланган жамиятига (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга Тошкент шаҳар, Сергели
тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган 2 577,50 кв.м бўлган ижара
объектига даъвогарнинг ўз фаолиятини олиб бориши ва тижорий
рейсларни амалга ошириши учун, даъвогарнинг ишчилари ва
автотранспорт воситаларига ҳамда хизмат кўрсатувчи мутахассислар,
техник таркиб ва учинчи шахсларга тегишли транспорт воситаларини
кириб чиқишига тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогарнинг апелляция шикояти
эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз
эканлигини
билдириб,
даъвогарнинг
кассация
шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради.
Судлов
ҳайъати,
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 10 мартда
КО 61/43-сонли Ҳаво кемаларини сақлаш учун ҳудудни ижарага олиш
шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра жавобгар даъвогарга умумий майдони
2 577,50 кв.м бўлган ҳудудни ижарага бериш, даъвогар эса ижара
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандида ижара объекти учун ижара тўлови бир
ойга 9 000 000 сўм, 4.2-бандида эса шартнома қиймати қўшилган қиймат
солиғи билан бир йилга 108 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январдан
2021 йил 31 декабргача белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида ижара объектидан 2022 йилда
фойдаланиш юзасидан ижара шартномаси тузилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 553-моддасига
кўра, агарда қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ижарага олувчи
шартнома муддати тугаганидан кейин янги муддатга мулк ижараси
шартномасини тузишда шароитлар тенг бўлган ҳолларда бошқа
шахсларга нисбатан имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. Ижарага олувчи
ижарага берувчини мулк ижараси шартномасида белгиланган муддатда,
агар шартномада бундай муддат белгиланган бўлмаса, шартноманинг
амал қилиши тамом бўлгунча оқилона муддатда бундай шартномани
тузиш истаги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
Мулк ижараси шартномасини янги муддатга тузишда шартнома
шартлари тарафларнинг келишуви асосида ўзгартирилиши мумкин.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчи билан янги муддатга
шартнома тузишни рад этса-ю, аммо у билан тузилган шартнома
муддати тугаганидан кейин бир йил ичида бошқа шахс билан мулк
ижараси шартномасини тузса, ижарага олувчи ўз хоҳишига кўра
ё тузилган шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзига
ўтказилишини ва ўзи билан шартномани янгилашни рад этиш
оқибатида ўзига етказилган зарарнинг тўланишини ёки фақат
зарарнинг ўзи тўланишини суд орқали талаб қилишга ҳақли.
Агар мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан
кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва
ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги
шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади.
Жавобгар 2021 йил 23 ноябрь куни даъвогарга хат йўллаб, унда
ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаётганлигини, ижара
муддатини ўзайтириш масаласи ижобий ҳал этилса, жавобгарни ёзма
равишда хабардор этиш лозимлигини, 2022 йил 1 январдан ижара
қиймати 30 фоизга оширилишини маълум қилган.
Даъвогар 2021 йил 25 ноябрь куни жавобгарга хат йўллаб, унда
2022 йил учун ижара шартномасини тузишга тайёрлигини, 2022 йил
учун ижара шартномаси лойиҳасини юборишни сўраган.
Кейинчалик, 2021 йил 31 декабрь куни даъвогар ва жавобгар
ўртасида ижара объектини қабул қилиш-топшириш тўғрисида
далолатнома тузилган, яъни даъвогар ижара объектини жавобгарга
қайтарилишини билдирган. Бироқ, 2022 йил июль ойига қадар даъвогар
ижара объектидан фойдаланиб келган, жавобгар даъвогар билан ижара
шартномаси тузмаган, жавобгар эса даъвогар томонидан амалга
оширилган тўловларни даъвогарга қайтарган.
Ушбу ҳолатда, даъвогар ва жавобгар ўртасида ижара шартномаси
тузилмаганлиги,
ижара
шартномасини
тузиш
чоралари
кўрилмаганлиги, даъвогарда ижара объектига нисбатан ижара ҳуқуқи
вужудга келмаганлиги боис, жавобгарнинг билдирилган даъво талаби
асосиз ҳисобланади.
Даъвогарнинг жавобгар билан 2021 йил учун тузилган ижара
шартномаси аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан
тузилган ҳисобланиши тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди,
чунки даъвогар жавобгарнинг ижара ҳақини 30 фоизга оширилиши
тўғрисидаги таклфига розилик бермаган, 2021 йил 31 декабрь куни
даъвогар
ва
жавобгар
ўртасида
ижара
объектини
қабул
қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома тузилган, яъни даъвогар
ижара объектини жавобгарга қайтарилишига розилик берган.
Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган
важлари билан келишмайди, чунки даъвогар жавобгар билан ижара
шартномасини тузмаган ҳамда ижара шартномасини тузиш чораларини
кўрмаган, ижара объекти мулк ҳуқуқи асосида жавобгарга тегишли,
даъвогарда ижара объектидан ижара ёки бошқа ҳуқуқ асосида
фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда жавобгарда даъвогар билан ижара
шартномасини тузиш хохиши мавжуд эмас.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция
инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида
асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанция
судининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори қарори ўзгаришсиз,
“Uz Aero Tech Group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
С.Рахмонов
Ҳайъат аъзолари:
Б.Убайдуллаев
О.Халмирзаев