Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/336 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый BEBAHO TRADE NUR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043849 Claim ID 3181705 PDF Hash 30f56c87c3571157... Загружено 09.04.2026 07:57 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПКнинг 220-моддаси ИПКнинг 220 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 111-моддаси ИПКнинг 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 2023 йил 9 март 4-1304-2302/336-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, жавобгар “BEBAHO TRADE NUR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган қўшилган қиймат солиғи гувоҳномасини бекор қилиш ҳақидаги аризаси бўйича ишни тарафлар вакиллари иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Дўстлик туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “BEBAHO TRADE NUR” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг қўшилган қиймат солиғи гувоҳномасини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамаси вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор қилинган аризачи ва жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таьминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмида суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилиши, бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли эканлиги, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Мазкур ҳолатда суд, иш юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, ИПКнинг 220-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни аризачи ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 35-банди талабларини бузганлигини асос қилиб, жавобгарга нисбатан гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилган. Бироқ, Низомнинг 35-бандида суд белгилаган мазкур бандда кўзда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, солиқ органи томонидан гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишлиги кўрсатилган. Бундан ташқари Низомнинг 36-бандида гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан қабул қилинишлиги белгилаб қўйилган. Яъни, солиқ органи раҳбари жиноят судининг ҳукмида Низомнинг 35-бандида кўрсатилган ҳолатлар белгиланганлигини асос қилиб гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Ушбу ҳолатда гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш иқтисодий судларнинг ваколатига кирмайди. Ваҳоланки, ИПКнинг 110-моддаси 1-қисмига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга кўра суд, солиқ органи томонидан гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш иқтисодий судларнинг судловига тааллуқли бўлмаганлиги сабабли ариза бўйича иш юритишни тугатишни лозм топди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 111-моддаси 1-қисмига кўра, суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилади. Бундай ҳолатда суд, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, тарафлардан давлат божи ундирмасликни, аризачи тўлаган 30.000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 110, 111 ва 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Аризачи Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “BEBAHO TRADE NUR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан қўшилган қиймат солиғи гувоҳномасини бекор қилиш ҳақидаги аризаси бўйича иш юритиш тугатилсин. Ажримдан норози бўлган тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) беришга ҳақли. Судья О.Эргашев