← Назад
Решение #636513 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 478 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT
SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059,Toshkent sh, Sh.Rustaveli
ko`chasi,93 uy
100059, г.Ташкент,
ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-26-02
e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
Fax: 0 (71)253-17-60
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
Тошкент шаҳри
2023 йил 9 март
2201/1941-сонли иш
4-1105-
судида ишни кўрган судья
Ғ.Машкуров
Апелляция инстанцияси
судида
маърузачи судья
А.Ибрагимова
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Ж.Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
А.Арипов
ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, Ш.Нуралиеванинг
котиблигида, “Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган
жамияти
вакили
К.Зияев (2023 йил 5 январдаги 04-01/26-сонли ишончнома
асосида),
“Zero-Waste” масъулияти чекланган жамияти вакили Ж.Хакимов
(2023 йил 31 январдаги 134-сонли ишончнома асосида), “Тоза
ҳудуд” давлат унитар корхонаси вакили Д.Ахмедов (2022 йил 19
январдаги 1-143/23-сонли ишончнома асосида) ва Санитария
тозалаш
ишларини
ташкил
этиш
республика
маркази
мутахассис - вакили С.Ибрагимов (2023 йил 2 мартдаги 0202/151-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Тошкент сув таъминоти” масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида
жавобгар
“Zero-Waste”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 15 301 336 сўм
асосий қарз, 7 650 668 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022
йил 13 декабрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Zero-
2
Waste” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади)
“Тошкент сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “Zero-Waste” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки истеъмолчи деб
юритилади) ҳисобидан 15 301 336 сўм асосий қарз ва 7 650 668
сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 13 декабрдаги ҳал
қилув
қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 514 396 сўм асосий
қарз, 800 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажати,
республика бюджетига 377 026,38 сўм давлат божи ундирилган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиб,
даъвогардан
республика
бюджетига
82 013,7 сўм давлат божи ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан
апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш сўралган.
Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз
билдириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасликни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
“Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси вакили бугунги
кунда корхона тўлиқ фаолият юритмаётганлигини, корхонанинг
ҳуқуқий вориси сифатида Санитария тозалаш ишларини ташкил
этиш республика маркази белгиланганлигини, бироқ топширишқабул қилиш ишлари ташкил қилинмаётганлигини билдириб,
ҳал қилув қарорининг жавобгардан қарздорликни ундириш
қисмини бекор қилишни сўради.
Санитария тозалаш ишларини ташкил этиш республика
маркази вакили “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси бугунги
кунда фаолият юритаётганлигини ва пул тушуми мавжудлигини,
қачонки ушбу корхона тўлиқ тугатилгач марказ унинг ҳуқуқий
вориси бўлишини билдирди.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини
тинглаб,
шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб,
қуйидаги
асосларга
кўра
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг 2022 йил
13 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг
236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур Кодекснинг 478-моддаси иккинчи қисмига кўра,
агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган
бўлмаса
ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ
орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар
билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф
қоидалари қўлланади.
ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган
тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш
мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия
ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда
ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Аниқланишича, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Тошкент
вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
ва жавобгар ўртасида имзоланган 2022 йил 20 январдаги 19сонли битимга мувофиқ Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК
Ангрен шаҳар филиали томонидан хизмат кўрсатилаётган
ҳудудлар (кўчмас мулклар) жавобгарга маиший чиқиндилар
билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун бириктириб
берилган.
Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 1 февралда даъвогарнинг
Ангрен шаҳар бўлими (таъминотчи) ва жавобгар (истеъмолчи)
ўртасида ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш учун
01068-сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарни ичимлик суви
билан таъминлаш ва оқова сувларини қабул қилиш, жавобгар
эса сувдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш ва
кўрсатилган хизмат (бажарилган иш)лар учун шартномада
белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Даъво аризасида 2022 йилгача даъвогарнинг Ангрен шаҳар
филиали томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Ангрен шаҳар филиалига
қарашли объектларга ичимлик ва оқова суви хизматларини
кўрсатиш
бўйича
10 106 336 сўм (2022 йил 1 январ ҳолатига) қарздорлиги мавжуд
бўлганлиги, 2022 йилдан бошлаб ушбу объектлар жавобгарга
ўтказилганлиги, Ангрен шаҳар Навоий кўчасида жойлашган
“Тоза ҳудуд” ДУКнинг Ангрен шаҳар филиалига қарашли
автотураргоҳга ўрнатилган сув таъминоти ҳисоблагичи 00478
м2 ҳолатида жавобгарга ўтказилганлиги, шунингдек 2022 йил
19 июлга қадар ичимлик ва оқова суви хизматлари
кўрсатилганлиги учун тўланиши лозим бўлган қарздорлик
билан бирга жами 15 301 336 сўм қарздорлик вужудга
келганлиги баён этилиб, жавобгар ҳисобидан ушбу 15 301 336
сўм асосий қарздорлик ва тўловлар кечиктирилганлиги учун
7 650 668 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014
йил
15
июлдаги
194-сонли
Қарори
билан
тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш Қоидалари”нинг 115-бандида объект
эгаси
ўзгарганда
истеъмолчи
чиқиб
кетишидан
7 кун аввал мавжуд қарзларини узиб, бу ҳақда ИСКХ ташкилоти
билан далолатнома имзолаши шартлиги, истеъмолчи чиқиб
кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва
қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг
янги эгаси зиммасига юкланиши белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
6.1-бандида объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи бутун дебитор
қарздорликни
сўндириши
ва
таъминотчи
билан
чиқиб
кетишидан камида 7 кун олдин далолатнома тузиб, имзолаши
зарурлиги, истеъмолчи чиқиб кетганидан сўнг, тамғалар ва
ҳисоблаш қурилмаларининг бутлиги ва қопланмаган дебитор
қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Ушбу ҳолат бўйича жавобгарнинг эътирозларида 2022 йил
1 февралга қадар “Тоза ҳудуд” ДУК Ангрен шаҳар филиалига
қарашли бўлган автотураргоҳга ўрнатилган сув таъминоти
ҳисоблагичи 00478 м2 ҳолатида жавобгарга ўтказилганлиги, шу
сабабли ушбу кўрсатгичлар бўйича 10 106 336 сўм қарздорлик
“Тоза ҳудуд” ДУКнинг Ангрен шаҳар филиалидан ундирилиши
лозимлиги,
бундан
ташқари
қоидаларнинг
115-банди ва шартноманинг 6.1-банди талабларидаги норма
объект кейинчалик жавобгардан кейинги истеъмолчига ўтган
ҳолларда жавобгарнинг даъвогар олдидаги дебитор қарздорлиги
ҳам кейинги истеъмолчига ўтишини англатиши келтирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан объектни қабул қилишда
дебитор қарздорлик мавжудлиги ёки уларни тўлиқ сўндирган
ҳолда объектни қабул қилиб олинганлиги юзасидан ИСКХ
ташкилоти билан далолатнома тузиш чоралари кўрилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасида
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган.
Бундан ташқари, ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар
(учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди.
Шунга кўра, жавобгарнинг юқоридаги важлари асоссиз
бўлиб, даъвогарнинг жавобгарнинг фойдаланишидаги объектлар
учун ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатилганлиги
натижасида вужудга келган дебитор қарздорликни ундириш
талаби асосли ҳисобланади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафларнинг судлов
ҳайъатига берган кўрсатмаларидан аниқланишича, вужудга
келган 15 301 336 сўм асосий қарздорликнинг 2 733 790 сўм
қисми даъво аризаси судга киритилгунига қадар, 1 053 150 сўм
қисми эса иш судда кўриб чиқилиши давомида жавобгар
томонидан тўлаб берилган.
Шундан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция
суди даъвонинг 15 301 336 сўм асосий қарз ундириш талабини
қисман, яъни 11 514 396 сўмга қаноатлантириш, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли ва тўғри
хулосага келган деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво талабларида 15 301 336 сўм асосий
қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги учун жавобгар
ҳисобидан 7 650 668 сўм пеня ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.7-бандида
ичимлик ва
оқова суви хизматлари учун тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаган тақдирда, таъминотчи муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4
фоизи миқдорида, бироқ кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан
ошмаган миқдорда пеня ҳисоблаши белгиланган.
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 7 650 668 сўм пеня
ундириш талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Бироқ, ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг
мулкий
аҳволи,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
ундириш сўралган 7 650 668 сўм пеня суммасини мажбуриятлар
бажарилиш даражасини инобатга олган ҳолда камайтириб,
жавобгардан 800 000 сўм пеня ундириш ҳақида тўғри хулосага
келган деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
томонидан
иш
учун
аҳамиятли
ҳолатларнинг
тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига
мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Аммо, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар
мавжуд эмас.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг
апелляция шикоятида келтирган важлари билан келиша
олмайди ва биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув
қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаган ва ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас деб ҳисоблайди.
7
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 68, 118, 278-280моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Жавобгар
“Zero-Waste”
масъулияти
чекланган
жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
13 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Қарор устидан Олий судга кассация шикояти берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Ж.Суяров
ҳайъат аъзолари:
А.Арипов
А.Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
судья А.Ибрагимова