Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2748 Дата решения 09.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нурафшон махсус техника масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Олмалиқ кон-металлургия комбинати акционерлик жамияти
Source ID 1065884 Claim ID 3147615 PDF Hash ab8de8d89b22d292... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 65-моддаси онуннинг 65 law
онуннинг 68-моддаси онуннинг 68 law
бандига асосан ФКнинг 381-моддаси бандига асосан ФК 381 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил ------- 4-1107-2202/-------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида, судья ёрдамчиси -------- котиблигида, даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар “---------------” АЖ ва “---------------” АЖ қошидаги харид комиссиясига нисбатан жавобгарларга тендер ўтказилган даврдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакилари ------ (23.01.2023 йилдаги ишончнома асосида), --------- (23.01.2023 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили --------- (04.01.2023 йилдаги АХ-01-19-9-сонли ишончнома асосида), (қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар “---------------” АЖ ва “---------------” АЖ қошидаги харид комиссиясига нисбатан “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471лот рақами билан ўтказилган тендер қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаганлиги сабабли жавобгарларга тендер ўтказилган даврдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 13.02.2023 йилдаги ажримига асосан ишга тендер ғолиби ва иштирокчилари ТОО “Euroasian machinery” (Қозоғистон), “IKO Holding GMBH” (Австрия), “Empyrean heawy machinery spare parts trading LLC” (БАА), “RWS Optimum” МЧЖлар низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 20.02.2023 йилдаги ажримига асосан даъвогар “--------------” масъулияти чекланган жамиятининг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган ва ариза қаноатлантирилган. “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаганлиги сабабли жавобгарларга тендер ўтказилган даврдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талаби “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаганлиги сабабли ўтказилган тендер (ким-ошди савдоси)ни ҳақиқий эмас деб топиш ва “---------------” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқларини тиклаган ҳолда жавобгар “---------------” АЖ харид комиссиясига тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабига ўзгартирилган. Суднинг 02.03.2023 йилдаги ажримига асосан ишга Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги қўшимча жавобгар сифатида ва Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни, ўтказилган тендер (ким-ошди савдоси)ни ва тендер натижасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда “---------------” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқларини тиклаган ҳолда жавобгар “---------------” АЖ харид комиссиясига тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклашни сўради. Жавобгар АЖ вакили суд мажлисида иштирок этиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Шунингдек жавобгар “--------------” АЖ қошидаги харид комиссияси алоҳида юридик шахс мақомига эга эмаслигини, харид комиссияси АЖ қошида тузилганлигини билдириб, судда унинг манфаатлариниҳам ўзи ҳимоя қилишини маълум қилди. (Қозоғистон) вакили суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ олдинги суд мажлисида иштирок этиб, даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан эътироз билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Қўшимча жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни қўшимча жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “---------------” АЖ (кейинги ўринда жавобгар АЖ деб юритилади) томонидан “Ёшлик 1 кони”ни ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун тоғ жинсини ташиш учун 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган карьер самосвалларни харид қилиш учун махсус электрон портал орқали 2022 йилнинг 10 май кунидан 9 июнь кунига қадар 80471-лот рақам билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун асосида тендер савдолари ўтказилган. Ушбу 80471-лотнинг харид натижалари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКда экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, тендер савдоларида бошланғич нарх қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олмаган ҳолда 105 546 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Аниқланишича, 80471-лот бўйича тендер савдоларида дастлаб 11 нафар иштирокчи ўз таклифларини бериб иштирок этган. Ушбу 11 та иштирокчининг 7 таси норезидент ОАО “Белаз” (Беларусь), ТОО “Euroasian machinery” (Қозоғистон), ООО “ЦТП Б-24” (Россия), “IKO Holding GMBH” (Австрия), ООО “Горная Евразия” (Россия), “Empyrean heawy machinery spare parts trading LLC” (БАА) ва “China united electric import and export corp” (Хитой) ва 4 таси резидент “RWS Optimum” МЧЖ, “---------------” МЧЖ, “UzXCMG” МЧЖ ва “Unique age” МЧЖ корхоналардан иборат бўлган. (Қозоғистон), “IKO Holding GMBH” (Австрия), “Empyrean heawy machinery spare parts trading LLC” (БАА), “RWS Optimum” МЧЖ, “---------------” МЧЖ тақдим этган тендер ҳужжатларнинг техник қисми белгиланган талабларга мувофиқ деб топилган ва кейинги нарх босқичига ўтказилиб, электрон тизим орқали автоматик равишда иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларнинг нарх қисми баҳоланган. Унга кўра ТОО “Euroasian machinery” (Қозоғистон) 83 048 000 АҚШ доллари, “--------------” МЧЖ 88 388 001,41 АҚШ доллари, “IKO Holding GMBH” (Австрия) 100 800 000 АҚШ доллари, “RWS Optimum” МЧЖ 105 544 644,67 АҚШ доллари, “Empyrean heawy machinery spare parts trading LLC” (БАА) 103 488 000 АҚШ доллари бўйича баҳоланган. Ўтказилган тендер натижаларига асосан электрон тизим томонидан автоматик равишда иштирокчилар томонидан тақдим этилган таклифларнинг нарх қисмини баҳолаб, энг паст нарх таклиф этган ТОО “Euroasian machinery” (83 048 000 АҚШ доллари) компаниясини тендер ғолиби ҳамда “---------------” МЧЖ (88 388 001,41 АҚШ доллари) эса заҳира ғолиби деб топилган. Бироқ ушбу “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер қуйидагиларга асосан қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаган ҳисобланади. Биринчидан: “Давлат харидлари тўғрисида” қонуннинг (кейинги ўринда қонун деб юритилади) 16-моддасига асосан товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидларида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда камида учта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этса, агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига кўра ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга таклифларни баҳолашда фойдаланиладиган имтиёзлар ва преференциялар берилиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 41-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидлари маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига асосан тендерда (танловда) хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар – маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилади. ишлаб чиқарувчи қатнашган, шундан 2 таси электрон тизимга маҳаллий ишлаб чиқарувчи эканлиги тўғрисидаги маълумотни киритган бўлса-да, тендер иштирокчиларининг нарх таклифини бахолашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан нарх преференцияси қўлланилмаган. Иккинчидан: Қонуннинг 65-моддасида давлат харидини тендер ўтказиш орқали амалга ошириш учун камида етти нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади. Шартномани бажаришнинг энг яхши шартлари тендер иштирокчиларининг таклифларини баҳолаш бўйича эълон қилинган мезонлар асосида харид комиссияси томонидан аниқланади. Қонуннинг 68-моддаси иккинчи қисмида электрон шаклда тендер ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг таклифларини бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 106-бандида тендер воситасидаги давлат харидлари Қонуннинг 8-бобига, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек ушбу тендер ўтказилган даврда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 26.05.2018 йилда 3016-сон билан рўйхатга олинган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 2041-бандига асосан электрон тендер орқали давлат харидларини амалга ошириш шартлари мазкур Низомнинг 4-боби 1-параграфига мувофиқ белгиланади. Низомнинг 4-боби 126-бандига асосан тендер воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади: ғолибни аниқлаш мезонлари товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) нафақат пул билан баҳоланишини, балки миқдорий ва сифат жиҳатидан баҳоланишини ҳам ўз ичига олади; корпоратив буюртмачилари учун товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ миқдорни ташкил этади; бюджет буюртмачилари учун тендердаги давлат харидлари бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ суммани ташкил этиши керак. Низомнинг 1271-бандига кўра тендерда хорижий етказиб берувчилар билан бирга икки ёки ундан ортиқ иштирокчилар — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда, маҳаллий ишлаб тартибда нарх преференцияси қўлланилади. Низомнинг 20446 –бандига асосан уч ёки ундан ортиқ электрон тендер иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин. Низомнинг 20448-бандига асосан электрон тендер харид комиссияси томонидан белгиланган муддатда ўтказилганда электрон тизим автоматик равишда иштирокчилар томонидан жойлаштирилган ва уларнинг тендер таклифларини ташкил этувчи электрон ҳужжатларни кўриш имкониятини беради. Иштирокчи томонидан бириктирилган файллар унинг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларига мос бўлиши ҳамда электрон тизимдаги электрон майдонлар тўлдирилиши керак. Электрон тизим иштирокчи таклиф этган нархни бошланғич нархга мувофиқлигини ва электрон майдонларнинг тўлдирилганлигини ҳамда бириктирилган файлларнинг мавжудлигини текширади. Иштирокчи томонидан таклиф этилган нарх бошланғич нархдан юқори бўлса, шунингдек, тўлдирилмаган майдонлар мавжуд бўлса ёки бириктирилган файллар тўлиқ бўлмаса, электрон тизим рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда иштирокчининг тендер таклифини рад этади. Бириктирилган файллардаги маълумотларнинг иштирокчининг тендер таклифида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириш харид комиссиясининг масъул котиби томонидан амалга оширилади. Бироқ аниқланишича мазкур ҳолатда жами 2 та иштирокчи томонидан ўзининг маҳаллий ёки чет эллик ишлаб чиқарувчи эканлиги тўғридаги электрон майдон тўлдирилмаган, электрон майдонларнинг маҳаллий ёки чет эллик ишлаб чиқарувчи эканлиги тўғрисидаги майдонлар тўлдирилмаганлиги харид комиссиясининг масъул котиби томонидан текширилмаган. Учинчидан: Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2021 йилдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 41-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат харидлари маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 11-бандига асосан харид комиссияси тендер (танлов) орқали харидларни амалга оширишда келиб тушган таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ушбу Низом ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ нарх преференциясини ҳисобга олади. Низомнинг 13-бандига асосан харид комиссияси нарх преференциясини қўллашда маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган нарх таклифини ушбу низомнинг 5-бандида белгиланган миқдорда камайтириш орқали баҳолайди. харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ўн беш фоиз миқдорида нарх преференцияси берилади. Бундан ташқари Низомнинг Давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга (ишлар, хизматларга) преференция бериш тартибининг схемаси 5-босқичига кўра харид комиссияси – тендернинг (танловнинг) харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган талабларга мос келадиган ҳар бир лот бўйича хорижий етказиб берувчилар билан бирга маҳаллий ишлаб-чиқарувчиларнинг таклифлари олинган бўлса, таклифларни баҳолаш жараёнида маҳаллий ишлаб-чиқарувчиларга нисбатан тегишли тартиб ва харид қилиш ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўн беш фоиз миқдорида нарх преференциясини қўллайди. Бироқ мазкур ҳолатда харид комиссияси томонидан Низомнинг ушбу талаблари бажарилмаган. Тўртинчидан: Иштирокчиларнинг нарх таклифларини баҳолашда 220 тонна бўлган 8704 10 900 0 TIF TN коддаги техникаларни олиб киришда тўланадиган тўловлар, божхона божлари ва утилизация йиғими ҳисобга олинмаган. Ўзбекистон Республикси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 06.03.2023 йилдаги 8/05-23-00680сонли хатида 01.01.2022 йилдан 01.08.2022 йилгача бўлган даврда 8704 10 900 0 TIF TN коддаги техникаларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сонли қарори билан импорт божхона божи ставкаси 30 фоиз миқдорда белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2020 йилдаги 347-сон қарори билан N1, N2, N3 тоифали транспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтувчан g тоифали тўла вазни 50 тоннагача бўлган транспорт воситаларига утилизация йиғими белгиланганлиги, тўла вазни 50 тоннадан ортиқ бўлган транспорт воситалари учун утилизация йиғими белгиланмаганлиги, мазкур турдаги техникалар импорт қилинганда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан аризачи “---------------” МЧЖга унинг ушбу низо юзасидан йўллаган мурожаатларига берилган 18.07.2022 йилдаги 10.34294560-22-сонли ва 27.11.2022 йилдаги 10.3/4-20642м-294560-22-сонли жавоб хатларидаҳам юқоридаги ҳолатлар ўрганилганлиги, ўтказилган тендерда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган нарх преференцияси қўлланилмаганлиги, тендер ҳужжатларида маҳаллий ва чет эллик ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчилар орасидаги нарх таклифларини қонун доирасида тўғри солиштириш учун Ўзбекистон қонунчилигидаги барча божхона, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича белгиланган талабларга амал қилинмаганлиги қайд этилган. Бешинчидан: Жавобгарлар ва биржа вакиллари томонидан 80471лот бўйича тендер савдолари электрон шаклда ўтказилганлиги, тендерда иштирок этишни давом эттиришга рухсат берилган иштирокчилар орасидан энг паст нархни таклиф этган иштирокчи яъни, ТОО “Euroasian machinery” автоматик равишда аниқланганлиги, бундай ҳолатда қонунчиликда назарда тутилган имтиёзларни қўллашнинг техник имкони мавжуд эмаслиги каби важлар келтирилган. Бироқ суд ушбу важлар билан келишмайди. Чунки Низомда иштирокчига боғлиқ бўлмаган вазиятларни ҳал қилиш тартиби белгиланмаган. ФК 381-моддасига асосан қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 19-бандига асосан ФКнинг 381-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ким ошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Шу боис, судлар инобатга олишлари лозимки, агар кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битимни савдо ўтказиш қоидалари бузилганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво берилган бўлиб, бироқ кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида талаб қўйилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Кимошди савдоси белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилган бўлсада, аммо кимошди савдосининг натижалари бўйича тузилган битим ФКда назарда тутилган асослар бўйича ҳақиқий эмас бўлган ҳоллар бундан мустасно. ФКнинг 116-моддасига асосан қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Давлат харидлари бўйича электрон тендерни ташкил этиш ҳамда ўтказиш “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2022 йилдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб- таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва ўша даврда амлда бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 26.05.2018 йилда 3016-сон билан рўйхатга олинган “Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширилади. Мазкур ҳолатда “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер юқоридаги қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаган. Шунингдек суд даъвогарнинг тендер (ким-ошди савдоси)ни ва тендер натижасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабларини битта талаб сифатида қараш лозим деб ҳисоблайди. Шунга кўра суд даъвогарнинг мазкур талабини асосли деб ҳисоблайди ва “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаганлиги сабабли ўтказилган тендер (ким-ошди савдоси)ни ва тендер натижасини ҳақиқий эмас деб топишни лозим деб топади. Шунингдек даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқларини тиклаган ҳолда жавобгар “---------------” АЖ харид комиссиясига тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклашни сўраган. Мазкур ҳолатда “Ёшлик I” конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида тоғ жинсини ташиш учун бошланғич нархи 105,5 млн долларлик 28 та юк кўтариш қуввати 220 тоннадан кам бўлмаган каръер самосвалларини харид қилиш бўйича махсус электрон портал www.etender.uzex.uz орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаганлиги сабабли ўтказилган тендер (ким-ошди савдоси) ҳақиқий эмас ҳисобланади. ФКнинг 114-моддасига асосан ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. чиқиш мажбуриятини юклаш талаби асоссиз бўлиб ҳисобланади ва у рад қилиниши лозим. Шунингдек даъвогар ўзининг даъво аризасида “---------------” АЖ қошидаги харид комиссиясинини жавобгар сифатида кўрсатган. ИПКнинг 25-моддасига кўра, иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир. Мазкур ҳолатда “---------------” АЖ қошидаги харид комиссияси юридик шахс мақомига эга эмас ва шу сабабли иқтисодий судда кўриладиган иш бўйича тараф бўла ололмайди, шунга кўра “---------------” АЖ қошидаги харид комиссиясига нисбатан иш юритиш тугатилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан олдиндан кичик тадбиркорлик субъекти сифатида номулкий тасдаги иккита талаб учун 3 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати тўланган. Шунга кўра даъвонинг тендерни ҳақиқий эмас деб топиш талаби учун олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати жавобгардан даъвогарга ундрилиши, даъвонинг жавобгар “--------------” АЖ қошидаги харид комиссияси тендер натижаларини қайта кўриб чиқиш мажбуриятини юклаш талаби бўйича олдиндан тўланган 1 500 000 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Махсус электрон портал орқали 2022 йил 10 майдан 9 июнга қадар 80471-лот рақами билан ўтказилган тендер қонунда белгиланган қоидаларга риоя қилинган ҳолда ўтказилмаганлиги сабабли ўтказилган тендер (ким-ошди савдоси) ва тендер натижаси ҳақиқий эмас деб топилсин. Жавобгар “---------------” АЖ қошидаги харид комиссиясига нисбатан иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “---------------” АЖдан даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 1 500 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар “---------------” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 1 500 000 сўм давлат божи зиммасида қолдирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. ------------